Россия давлати АҚШнинг Марказий Осиёга таъсирини кенгайиши ҳақида огоҳлантирди
Мария Захарова Марказий Осиёда АҚШ таъсирининг кенгайиши ҳақида огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова АҚШнинг Марказий Осиё давлатларини ўзининг сунъий йўлдошига айлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатларига тўхталиб, Москва давлати АҚШ вакиллари минтақадаги ташрифи ортиб бораётганини кузатиб боради деб таъкидлади.
Россия ТИВ матбуот котиби ўз сўзларида, биз АҚШнинг Марказий Осиёдаги /позициясини/ мустаҳкамлаш бўйича доимий саъй-ҳаракатларини кўрамиз, бу эса минтақа мамлакатларни Россияга қарши ноқонуний экстратерриториал санкцияларига риоя қилишга ундайди деб изоҳлади.
Захарова шунингдек Вашингтон молиялашдан тортинмайдиган демократия шиори, аслида мустақил мамлакатларни мустамликачилик ҳукмронлигига шубҳасиз буйинсунтириш учун итоаткор йўлдошга айлантириш мақсадида қилинган ва табиий ресурсларни камайиб кетишига ва Ғарбнинг вулгар қадриятларини пайдо бўлишига йўл қўйишдир деб қўшимча қилди.
Евроосиё таҳлилий клуби раиси Никита Мендкович яиқнда Москва давлати Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликдан манфаатдор эканини таъкидлаб, бошқа томондан Вашингтон бу минтақа Хитой ва Россияга қарши қуролга айлантирмоқчи деб эълон қилди.
Бу сиёсий эксперт АҚШнинг юқори мартабали ҳарбий амалдорарини сўнгги бир неча кун ичида Қирғизистоннинг чегара ҳудудига ташрифи АҚШнинг Марказий Осиё минтақасидаги вазиятни беқарорлаштиришга қаратилган навбатдаги қадамидир, чунки бу сафар аслида эълон қилинмаган ва ҳеч ким билан келишувга эришилмаган деб қўшимча қилди.