декабр 25, 2022 12:13 Asia/Tashkent
  • Эммануэль Макрон: Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши даргумон
    Эммануэль Макрон: Украинанинг НАТОга аъзо бўлиши даргумон

Франция президенти Эммануэль Макрон Украинанинг НАТОга аъзо бўлишини даргумон эканлиги чунки Россия уни қарама-қаршилик сифатида билишини айтди.

Форс ахборот агентлигинг хабар қилишича, Франция президенти Эммануэль Макрон берган интервьюсида, Украинанинг НАТО иттифоқига аъзо бўлиши Кремль томонидан қарама-қаршилик сифатида кўрилаётганини ҳисобга олсак, " эҳтимол кам" эканини айтди.

Бу интервьюсида Макрон Россиянинг ҳозирги позицияси билан Украинанинг НАТОга қўшилиши мумкин бўлган сенария эмас деб маълум қилди.

Франция президенти шунингдек хавфсизлик кафолатлари масаласини кўтариб биз биринчи навбатда Украина ҳамда Молдова, Арманистон, Озарбойжон Республикаси ва Грузия учун хавфизлик ва барқарорликни кафолатлайдиган барқарорлик ва хавфсизлик архитектураси ҳақида ўйлашимиз керак деб таъкидлади.

Макрон Россия билан мустаҳкам тинчлик битими тузилишини қўллаб қувватлашдан тўхтамаганини маълум қилиб, мен ҳар доим очиқ айтаман, бу урушни ҳарбий йўл билан тугатиш мумкин эмас  деб изоҳлади.

Макрон шунингдек ҳозир музокаралар ва дипломатия вақти эмаслигини ва Россия ўт очишни тўхтатишга тайёр эмаслигини даъво қилди.

Франция президенти Украинадаги уруш Европанинг заифлиги ва АҚШ билан иттифиқа таянпшини кўрсатганига тўхталиб, Европа ўзини ҳимоя қилиши керак. Европа технология ва имкониятлар соҳасида АҚШдан автоном топиши керак  вв НАТО доирасида эса ҳақиқий Европа устуни яратилиши керак. Бу муқобил бир лойиҳа эмас деб эълон қилди.

Ёрлиқ