Владимир Путин: Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси ижобий тенденцияга эга
Россия президенти бу мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиётларини юқори баҳолаб Россиянинг иқтисодий аҳволини қулай деб атади.
Эрон телерадиокомпнаиясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча Россия президенти Владимир Путин бу мамлакатнинг Украинадаги ҳарбий амалиёти ижобий тенденциясини кўрсатаётганини ва Россия армияси янада кўпроқ ютуқларга эришишга умид қилаётганини маълум қилди.
Украина билан уруш давом этаётган Россиянинг иқтисодий аҳволи келсак иқтисодий вазият барқарор деб айтди Путин.
НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг кеча Украинага яқин келажакда яна оғир қуроллар юборилишини айтди.
Бошқа томонидан Британия Бош вазири Риши Сонак 14-январь, шанба куни Украина президенти Володимр Зеленский билан телефон орқали суҳбатида Британия Украинага ўзининг бир қатор асосий жанговар танкларни ҳамда кўпроқ артиллерия ёрдами юлборишини хабар қилди.
Мамлакат ғарбида Украина билан чегара яқинида Белгород вилоятида Россия армиясининг ўқ-дорилар омборида портлаш содир бўлди.
Хабарга аосан бу портлаш натижасида 3 киши ҳалок бўлган ва яна 13 киши жароҳатланган. Ҳодисанинг тафсилотлари ҳақида хабар берилмаган.