Германия мудофаа вазири: армиямиз мамлакатни ҳимоя қилишга қодир эмас
Германия мудофаа вазири уруш ҳолат жорий этилса, миллий армия мамлакатни ҳимоя қила олмайди деб огоҳлантирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Германия социал -демократик мудофаа вазири “Boris Pistorius” агар уруш ҳолати жорий этилса миллий армия заиф моддий база ва Германия қуролли кучларида одамларнинг кескин танқислиги сабаб мамлакат ҳимоя қила олмайди деб қўшимча қилди.
Германия Мудофаа вазири сўзларининг бошқа қисимда бизда мудофаа қобилиятларга эга армия йўқ. Бизни тажовузкор урушдан ҳимоя қила оладиган қуролли кучларимиз йўқ деб таъкидлади.
Pistorius шунингдек Германия армиясини янгилаш учун кўпроқ маблағ сарфлаши керак чунки унинг НАТОга аъзо бошқа давлатлар олдида муайян мажбуриятлари бор деб қайд этди.
У ўз сўзларида айниқса Украинага кўрсатилган ёрдамдан кейин, армия етишмовчилиги шахсий таркиб ва техника ва қурл-яроқ етишмаслигига тўхталиб бунинг ўрнини қоплаш зарур деб айтди.
Европа ва Ғарб давлатлари хусусан АҚШ ҳукумати Россияга қарши санкциялар босимини кучайтириб Киевга барча турдаги енгил ва оғир қуролларни етказиб бериши билан нафақат Украинадаги урушни тугатиш йўлида бир қадам ташламади балки бу мамлакатда ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ можаролар оловини қўзғатишмоқда.