Покистонда сиёсий зиддиятлар давом этмоқда
Покистон қуролли кучлари матбуот котибининг ҳукумт мухолифатини огоҳлантиргани ҳамда бу мамлакатдаги ҳоким партиясининг ўз мухолифларига муяйан бир чизиқни белгилашидан бир кундан камроқ ватқ ўтмасдан, ҳокимиятдан ағдарилган мамлакта собиқ бош вазири Имрон Хон ҳибсга олинди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, оппозиция етакчисини қўлга олинганидан бир соат ўтгач Покистон ИИВ раҳбари бу ҳаракатни қонуний ва мамлакат миллий суд буйруғига мувофиқ эканлигини таъкилади. Суд фармонига асосан Имрон Хон ҳибсга олиниб айбловлар бўйича унга ҳукм чиқарилиши ҳам мумкин.
Бу эса Имрон Хоннинг ҳибсга олинишидан неча соат ўтгач бу мамлакатнинг кўплаб шаҳарлари унинг тарафдорларининг эътирозлариг гувоҳ бўлиши ҳамда намойишчиларни ўз етакчисни озд қилиниши ва суд ҳокимиятининг бу масалага аралашишини сўраётган пайтига тўғри келмоқда.
Исломобод шаҳрида ҳам хавфсизлик чора- тадбирлар кучайтирилган ва ҳуқуқ -тартибот етакичлари шаҳарда ва пойтахтга олиб борувчи барча йўлларида кўча- намоишлар ўтказишни тақиқловчи қонуннинг 144 моддасини ижро этилаётганини эълон қилмоқда.
Покистоннинг Теҳрик-инсоф етакчилари ҳам Имрон Хоннинг ҳибсга олиниши қоралаб уни " ҳукумат ва бошқа хавфсизлик органларининг суд қарорлаига қарши ўзбошимчалик ҳаракати" сифатида баҳоламоқда.
Эслатиб ўтамиз кеча Исломобод шаҳридаги аксилттеррор маҳкамасидан 7 иши бўйича гаров пулини бериш рухсатини олган Покистон собиқ бош вазири Имрон Хон ҳукумат ғазнасидан нотўғри фойдалангаликда ва ундан сиёсий масалаларда ҳам фойдалангаликда айбланди. Бу айблов Имрон Хоннинг партиядошлари томонидан асоссиз деб топилди.