Америка Россияга қарши сунъий интеллектдан фойдаланаётганини даъво қилмоқда
АҚШ Давлат котибининг таъкидлашича, бу мамлакат сунъий интеллектга асосланган "Россия ёлғон маълумотларини" аниқлаш ва уларга қарши курашиш воситасини ишлаб чиққан.
“Рашатуди” сайти хабарига кўра, АҚШ Давлат котиби Ентони Блинкен Фреедом Ҳоусе таҳлил марказидаги чиқиши чоғида шундай деди:АҚШ Давлат департаменти "тасдиқланиши мумкин бўлган Россия дезинформациясини тўплаш ва бу маълумотларни бутун дунё бўйлаб иттифоқчилар билан бўлишиш учун сунъий интеллектга асосланган Украина контентини йиғиш тизимини" қурди.
Блинкен давом этди:АҚШ ҳукумати академик экспертлар билан “Россия чатботлари томонидан яратилган сохта матнларни ишончли аниқлаш” устида ишламоқда.
2022-йилда Американинг кибермакон маьлумотларини таҳлил қилишга ихтисослашган иккита компанияси, жумладан, ижтимоий медиа маьлумотларини таҳлил қилишга ихтисослашган “Грапҳиcа” компанияси ва “Стенфорд Интернет Обсерватори” компанияси эьлон қилишича, Пентагон билан боғлиқ бўлган Сентком қўмондонлиги, эҳтимол, сўнгги беш йил ичида кибермаконда Ғарбпараст ривоятларни тарқатувчи юзлаб фойдаланувчи ҳисобларини бошқарган.
Март ойида Интерcепт веб-сайти федерал шартнома ҳужжатлари АҚШ армиясининг махсус операциялар қўмондонлиги "чуқур фирибгарлик" технологиясидан фойдаланган ҳолда алдаш ва ташвиқот кампанияларини ўтказишни режалаштирганини кўрсатганини хабар қилди.
Давлат департаменти матбуот котиби Мария Захарова ўтган ой (апрел) Қўшма Штатларни Россияга қарши Украинада уруш бошланганидан бери кузатилмаган “разведка кампанияси”ни ўтказаётганликда айблади. Захарова таъкидлади:Вашингтон ва унинг иттифоқчилари ҳар қандай ҳолатда ҳам урушга муҳтож ва уларнинг муаммоларини ҳал қилишнинг энг севимли усули провокациялар, таҳдидлар ва дезинформацияларга мурожаат қилишдир.
Ўтган йилнинг ноябр ойида "ЧатГПТ" Суньий онг боти чиқарилгандан бери саноат ва академияда сунъий интеллектнинг хавф-хатарлари ҳақидаги мунозаралар кучайди.