Ереван ҳукумати Озарбойжон республикаси устидан Гаага трибуналига шикоят қилди
Арманистон республикасининг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Егиша Саркасян Боку ҳукумати томонидан Лочин йўлагида назорат- ўтказиш пункти ўрнатиши муносабати билан Халқаро судга /Гаага/ шикоят қилинганини хабар қилди.
Қорабоғ ва Арманистонни боғлайдиган Лочин йўлаги ўтган 2022-йил декабаридан бери Боку ҳукумати томонидан тўсиб қўийлган.
Ереван ҳукумати бу хусусда Боку ҳукумати бу иши билан Қорабоғ ҳудудида арманлар геноциди пайида бўлганини маълум қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Арманистон республикасининг халқаро ҳуқуқий масалалар бўйича вакили Егиша Каркасян Арманистон жамоат телевиденияси билан суҳбатда Арманистон ва Қорабоғ йўлаги Боку ҳукуматининг назорат-ўтказиш пунктлари ташкл этилиши ортидан Ереван иккинчи марта Халқаро судга шикоят билан мурожаат қилди деб таъкидлади.
Эгише Каркасян шунингдек Ереван ҳукумати Гаага суди Бокуга нисбатан вақтинчалик чоралари кўришини ва Озарбойжой республикасидан ушбу йўлакда тўсиқларсиз ҳаракатланишини кафолаштлашни талаб қилишини кутимоқда деб қўшимча қилди.
Эслатиб ўтамиз ўтган февраль ойида Халқаро суд Озарбойжон республкаси ҳаракатларини арманлар ҳуқуқларига тўғридан-тўғри таҳдид сифатида атади ва Боку ҳукумтидан Лочиин ўтиш жойида одамлар, транспорт воситалари ва юкларнинг тўсиқларсиз ҳаракаланиши учун чоралар кўришини сўради.