июн 11, 2023 11:33 Asia/Tashkent
  • Имрон Хоннинг Америкага қарши айблови
    Имрон Хоннинг Америкага қарши айблови

Покистон собиқ Бош вазири яна бир бор Американи уни лавозимидан четлатиш учун фитна уюштирганликда айблади.

Покистоннинг собиқ бош вазири 2022-йил 10-апрел, якшанба куни парламентда берилган жами 342 овоздан 174 нафари ижобий овоз билан лавозимидан четлаштирилди ва унинг ўрнига Шаҳбоз Шариф келди. Аммо Имрон Хон ўзидан кейинги ҳукуматни тан олишга ҳали рози бўлмаган.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон Неwсwеек билан суҳбатда Америка сиёсатига бўйсунмаслик ҳукуматининг қулашига олиб келганини айтди.

Покистоннинг собиқ бош вазири Имрон Хон аввалроқ твиттер саҳифасида мустақил ташқи сиёсати, мустақиллиги ва мамлакатда хорижий база ташкил этишга рози бўлмагани учун уни лавозимидан четлаштириш бўйича Америка фитнасининг нишонига айланганини эьлон қилди. 

Имрон Хон, шунингдек, аввалроқ Украина урушидан кейин Россияга нисбатан тутган позицияси туфайли Америка расмийларидан огоҳлантиришлар олгани ва ички агентлар иштирокида ҳокимиятдан четлатилиши билан таҳдид қилинганини айтди.

Ёрлиқ