Украина дрони Москва атрофида уриб туширилди
(last modified Tue, 04 Jul 2023 07:55:07 GMT )
июл 04, 2023 12:55 Asia/Tashkent
  • Украина дрони Москва атрофида уриб туширилди
    Украина дрони Москва атрофида уриб туширилди

Россия фавқулодда хизматлари Москва вилояти осмонида Украина учувчисиз самолёти уриб туширилгани ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Россия фавқулодда хизмати Украина армиясининг учта учувчисиз учоқлари Москвага кетаётганида ушланган ва йўқ қилинганини маьлум қилган, бироқ ҳодиса натижасида қурбонлар бўлмаган. Москва вилоятининг “Новая Москва” туманида ва қўшни “Калуга” туманида иккита дрон ушланган.

Россия оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, дастлабки маълумотларга кўра, Москва вилоятида Валово қишлоғи яқинида иккита учувчисиз учувчи йўқ қилинганида, турли вақтларда учта учувчисиз учоқ Москвага йўл олган. Учинчи дрон ҳам Москва вилоятининг Кубинка шаҳри яқинида йўқ қилинган.

Валуево қишлоғи Кремлдан жануби-ғарбдан 30 километр узоқликда жойлашган. Икки учувчисиз учувчи самолёт йўқ қилинганидан сўнг, ушбу ҳодиса оқибатида кўрилган талофатлар ва зиёнлар ҳақида ҳеч қандай маььлумот эьлон қилинмаган.

Аввалроқ Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилганди:Украина сешанба куни (30-май) эрталаб саккизта дрон билан Россия пойтахтига ҳужум қилди, уларнинг барчаси уриб туширилди.

Ҳужум мақсади Россия президенти Владимир Путинга суиқасд қилиш бўлган.

Ёрлиқ