сентябр 07, 2023 10:17 Asia/Tashkent
  • Қўшма Штатлар томонидан Украинага заифлантирилган уран бўлган ўқ-дорилар юборилиши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавотири
    Қўшма Штатлар томонидан Украинага заифлантирилган уран бўлган ўқ-дорилар юборилиши ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг хавотири

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти АҚШ Мудофаа вазирлиги Вашингтон Украинага таркибида заифлантирилган уран бўлган ўқ-дорилар юборгани ҳақида эълон қилганидан кейин хавотир билдирди.

АҚШ Мудофаа вазирлиги (Пентагон) чоршанба куни эълон қилди.Қўшма Штатлар Украинага 175 миллион долларлик янги ёрдам пакети доирасида таркибида заифлантирилган уран бўлган танк снарядларини беради.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти матбуот котиби ўринбосари Фарҳан Ҳақ чоршанба куни маҳаллий вақт билан, заифлантирилган ураннинг оғир танк снарядлари юборилиши ҳақидаги хабарларни тасдиқлаганидан кейин айтди:Бирлашган Миллатлар Ташкилоти дунёнинг исталган нуқтасида заифлантирилган уран бўлган ўқ-дорилардан фойдаланишдан доимо хавотирда.

Ҳақ деди: “Дунёнинг исталган нуқтасида заифлантирилган урандан фойдаланиш борасидаги хавотирларимиз изчил бўлиб келган ва ҳозир ҳам шундай.

Аввалроқ Реутерс агентлиги Жо Байден маъмурияти Украинага биринчи марта таркибида заифлантирилган уран бўлган ўқ-дориларни бериши ҳақида хабар берган эди.

Таркибида заифлантирилган уран бўлган ўқ-дорилардан фойдаланиш мунозарали масалалардан биридир. Унинг мухолифлари, жумладан, Уран қуролларини тақиқлаш бўйича халқаро коалиция бу қуроллар хавфли бўлиб, саратон касаллигига ёки ногирон болалар туғилишига сабаб бўлишини айтади.

1990 ва 2003 йилларда Форс кўрфазидаги урушларда Қўшма Штатлар заифлантирилган уран ўқ-дориларини кенг қўллаган. НАТО 1999 йилда собиқ Югославияни бомбардимон қилишда ҳам ушбу қуроллардан фойдаланган.

Уруш тажрибаси шуни кўрсатдики, кассетали бомбалар каби, паст бойитилган уранни ўз ичига олган ўқ-дорилар аскарларга қараганда кўпроқ тинч аҳолини ўлдиради.

Ёрлиқ