Ҳиндистоннинг янги номи учун баҳслар
(last modified Thu, 07 Sep 2023 06:56:01 GMT )
сентябр 07, 2023 11:56 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистоннинг янги номи учун баҳслар

Ҳиндистон марказий ҳукуматининг Г20 саммити арафасида мамлакат номини ўзгартиришга ёндашуви ҳукмрон партия ва мухолифат партиялари ўртасида янги зиддиятни бошлаб берди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, кеча тушдан бери Ҳиндистонда сиёсатчилар, партиялар, оммавий ахборот воситалари ва ҳатто халқ орасида юзага келган баҳс икки ном ўртасида бўлиб, бири инглизча Индиа сўзи, иккинчиси ҳиндча “Бҳарат” сўзи.

Ҳиндистон президентининг Г20 саммитида иштирок этувчи хорижий давлат раҳбарларига расмий таклифномасида “Ҳиндистон президенти” ўрнига “Бҳарат президенти” атамасини қўллаши кўплаб сиёсий реакцияларга сабаб бўлди.

Г20 саммити 9 ва 10 сентябр, шанба ва якшанба кунлари Ҳиндистон пойтахти Ню-Деҳлида ўтказилиши режалаштирилган.

Бу шанба куни Ҳиндистон президенти томонидан уюштирилган кечки овқатга таклифнома. Ушбу ёндашув Ҳиндистонни халқаро майдонда номлашда сезиларли ўзгаришларни англатади.

Ҳиндистон номини ўзгартириш марказий ҳукумат мухолифлари томонидан қаттиқ танқидга учради. Мухолифат партиялари Ҳиндистон марказий ҳукуматини тарихни бузиб, мамлакатни бўлиб қўйганликда айблади.

Миллий Конгресс партияси президенти мухолифат альянсининг юқори мартабали раҳбарларини ушбу масалани муҳокама қилиш учун чақирди.

Мухолифат партиялари ҳукуматнинг бу ҳаракатини ўз коалициясининг янги унвони (Ҳиндистон) билан боғлайди, яьни ҳиндларнинг миллий тараққиёти иттифоқи. Мухолифат партиялари расмийлари ҳеч ким мамлакат номини ўзгартиришга ҳақли эмаслигини эълон қилди.

Бироқ, ҳукмрон партия аъзолари бу белгини олқишладилар ва мухолифлар буни миллий ва конституцияга зид элементлар сифатида баҳоладилар.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ва ҳукумат манбалари, шунингдек, ҳукумат шу ой охирида мамлакат парламентларининг навбатдан ташқари сессиясида мамлакат номини ўзгартиришни таклиф қилиши мумкинлигини айтмоқда.

Ҳозирда халқаро форумларда Ҳиндистоннинг расмий номи “Ҳиндистон”. Аммо Ҳиндистон ичида ва бу мамлакатнинг маҳаллий тилида у Бҳарат номи билан машҳур.

Ёрлиқ