Россиядаги атом электр стансияси яқинида Украина дронларининг ҳужумлари зарарсизлантирилди
Россиянинг "Росатом" давлат компанияси Запорожя атом электр стансияси яқинида Украина учувчисиз учоқларининг олтита ҳужуми олди олинганини эълон қилди.
Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, “Росатом” компанияси раҳбари Алексей Лихачев сешанба куни (бугун) Владивостокдаги “Шарқий иқтисодий форум” йиғилиши доирасида мухбирлар гуруҳида Запорожя вилоятидаги Енергодар шаҳрига 6 та дрон ҳужуми зарарсизлантирилгани ҳақида маълум қилиб, бу ҳужумлар Запорожя электр стансиясига зарар етказмаганлигини таъкидлади.
Запороже атом электр стансияси технологияси хавфсизлиги тўлиқ кафолатланганлигини таъкидлаган Лихачев:Киевнинг унга ҳужум қилиш хавфи ҳали ҳам мавжуд.
Хабарга кўра, “Украина июнь ойи бошида қарши ҳужум бошланганидан бери деярли ҳар куни Россия ҳудудига ўз дронларини жўнатмоқда”.
Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игор Конашенков ҳам шундай деди:Кеча тунда Россия ҳарбийларининг Украинадаги амалиёти чоғида 3 та Ҳимарс ва Олга ракетаси ва 46 та дрон турли ўқларда йўқ қилинди, 675 нафар Украина аскари ҳалок бўлди ва яраланди.
Охирги ҳафталарда Украина Россияда, жумладан Белгород ва Москвада бир неча дрон ҳужумларини амалга оширди ва бу дронларнинг бир қисми Россия ҳаво мудофаа тизимлари томонидан йўқ қилинди.