Путин 130 минг Россия ҳарбий кучларини жалб қилиш учун янги буйруқ чиқарди
(last modified Sun, 01 Oct 2023 05:39:02 GMT )
октябр 01, 2023 10:39 Asia/Tashkent
  • Путин 130 минг Россия ҳарбий кучларини жалб қилиш учун янги буйруқ чиқарди
    Путин 130 минг Россия ҳарбий кучларини жалб қилиш учун янги буйруқ чиқарди

Россия президенти мамлакат армиясига 130 минг янги ҳарбий хизматчиларни жалб қилишни буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича,  Россия президенти Владимир Путин шанба куни Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларининг ушбу мамлакатга қўшиб олинганлигининг йиллиги муносабати билан мамлакат армиясига 130 минг янги қўшин жалб этиш тўғрисидаги фармонни имзолар экан, маьлум қилди:18 ёшдан 27 ёшгача бўлган фуқаролар учун ҳарбий хизмат муддати 1 октябрдан 31 декабргача узайтирилди.

Россия армияси бош штаби бошлиғининг ўринбосари Владимир Цимлянский ҳам шундай деди:Янги ҳарбий кучлар Донецк ва Луганскга юборилмайди.

Владимир Путин 2022 йил 30 сентябрда референдум ўтказгандан сўнг Донецк, Луганск, Херсон ва Запороже вилоятларини Россия ҳудудига қўшиб олиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган.

Бирлик кунини белгилаш ҳамда Донецк ва Луганск вилоятларининг Россия таркибига қўшилиши, шунингдек, Херсон ва Запороже вилоятлари билан бирлашиши ҳақидаги ҳужжатни Путин 2023 йил 12 сентябрда мамлакат қуйи палатаси – Давлат Думаси муҳокамасига тақдим этган эди. Россия тегишли қонунни ўша йилнинг 19 сентябрида,Федерация Кенгаши эса жорий йил, 2023 йил 25 сентябрда маъқуллаган.

2022 йил 23-27 сентябрь кунлари бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, ушбу вилоятлар аҳолиси Россия таркибига қайта қўшилиш учун овоз берди (Донецк 98,42 фоиз, Луганск 99,23 фоиз, Херсон 87,05 фоиз ва Запорижжя 93,11 фоиз овоз) ва ушбу ҳудудлар ўтган йилнинг 30 сентябрида Россия таркибига кирдилар.

Ёрлиқ