Еврокомиссия раиси: биринчи жавоб чоралари пакети келмоқда
-
Еврокомиссия раиси: биринчи жавоб чоралари пакети келмоқда
Европа Комиссияси раиси АҚШ президенти Доналд Трампнинг ушбу Иттифоққа импорт қилинадиган товарларга оғир божлар жорий этиш ҳақидаги қарорини " жаҳон иқтисодиётига қаттиқ зарба" деб билди.
Еврокомиссия раиси Урсула Фан Дер Лаен бугунги баёниясида, АҚШ президенти Доналд Трампнинг қарори глобал иқтисодиётига жиддий таъсир кўрсатиш ва унинг оқибатлари айниқса заиф мамлакатлар ва Европа истеъмолчилари учун оғир бўлиши ҳақида огоҳлантирди.
Ал-Олам телеканалига таяниб, Порс тудейнинг хабар қилишича, Фан дер Лаен шунингдек мазкур тарифлар дарҳол кучга киради Миллионлаб фуқаролар озиқ-овқат, дори-дармон ва транспорт нархларининг ошишига дуч келишади ва инфляция ошади деб қўшимча қилди.
Бу тартибсизликда ҳатто кесиб ўтиш учун аниқ йўл ҳам йўқ. АҚШнинг барча савдо шериклари ушубу қарордан таъсирланади. Ўтган 80 йил ичида Европа ва АҚШ ўртасидаги савдо миллионлаб иш ўринларини яратди ва ҳозир бу асослар силикнмоқда деб эслатди Фан дер Лаен хоним.
У АҚШнинг пўлатга божларига қарши жавоб чораларининг биринчи пакети якунланганини хабар қилиб, музокаралар муваффақиятсзликка учраган тақдирда қўшимча чоралар кўрилмоқда. Европа ўз манфаатлари ва қадриятларини ҳимоя қилади ва биз ҳеч қачон ўзимизга лойиқ бўлмаган муносабатда бўлишга йўл қўймаймиз деб аниқлик киритди.