декабр 05, 2016 15:35 Asia/Tashkent

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

                              Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. 

Мен, Адиба Қодирий "Таърих ва исломда аёлнинг мавқеи"  туркум эшиттиришнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман.  Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда инсониятнинг ижтимоий  ҳаёти таърихида аёлнинг муҳим мавқеи, яъни унинг оналик роли ҳақида сўҳбатлашамиз. Бизни тинглаб боринг!

Мануэл Кастелс “Ахборот-коммуникация технология асри” номли ўз китобида  Ғарбда оилаларнинг заифланиши ҳақида ажойиб фактлар келтиради. Унинг ақидасига кўра, Ғарбдаги маданий ўзгаришлар оила таркибида ажойиб ўзгартиришлар вужудга келишининг сабабига айланган. АҚШ-да аёл, эр ва боладан иборат бўлган оиланинг анъанавий таркиби милодий 1960 йилда 2,44 (иккию юздан қирқ тўрт) фоизни  ташкил этган бўлса, милодий 1990 йилга келиб бу кўрсатгич  3,26 (учу юздан йигирма олти)фоизга пасайди.

Турмуш қурмаган ва муштарак ҳаёт олиб борадиган аёл ва эркаклар - ёлғиз ёким болалари бўлган  аёлларнинг  сони милодий 1960 -1995 йиллар орасида икки баробарга ошди. АҚШ-да 1990-1970 йиллар орасида ота-оналарнинг бири билан яшаётган болаларнинг сони икки баробарга ортиб кетди ва болалар умумий сонининг 25 фоизини ташкил этган. Ота-оналаридан ўзоқда қолган болалар ва оилаларнинг бу буҳрони Европага ҳам таҳдид солмоқда.  Масалан Италияда милодий 2002 йилда турмуш қурган ҳар бир минг оиладан  257-таси таллоқ олиш ҳодисалари ва 131-та никоҳни бўзиш  ҳодисаларини мушоҳада этиш мумкин.

Аёлларнинг меҳнат бозорига киришлари ва оиланинг маиший таъминотларини ўз зиммаларига олишлари билан болаларнинг жуда кам миқдори ота ёки онанинг таълим –тарбиялари назорати остига қарор олишди .

Статистика маълумотларига кўра, 1990 йилда иш билан шуғулланадиган эр ва хотин оилаларнинг юздан 70 фоизини ташкил этарди. Ҳамда кичик болаларга эга бўлган оналарнинг  юздан 58 фоизи уйдан ташқари ишлар билан шуғулланишарди.  Ғарбда болаларга таълим-тарбия бериш ва ғамхўрлик қилиш долзарб мавзўга айланиб қолган.                                         

 

Ғарб тадқиқотчилари ва жамиятшунослари нуқтаи назарига кўра, Ғарбда оила бўҳронининг асосий қурбонлари бу болалар бўлишмоқда. Ғарб жамиятининг бу масала билан юзмаюз бўлиши оналик ролининг янги тафсирини  тақдим этишларидан келиб чиқмоқда. Сизга маълумки, тарих давомида аёлнинг энг қийматли ва олий роли бу унинг оналик мавқеи ва мақоми эди.

Университет устоди ва жамиятшунос Доктор Шукуҳ Навобинажод шундай айтади: “Ғарб оналик ролини унинг бурчи деб билмайди ва уни умумий ва ижтимоий бир рол сифатида таништиришга сайъ-ҳаракат қилади.

Ва шунингдек оила, ота-она ва ҳаттоки жамият бу ролни ўз зиммасига олишлари мумкин деб таъкидлайди. Илм нуқтаи  назаридан бу эса шундай ҳолда вужудга келадиким,  ҳаётнинг дастлабки уч йилида она бола психологиясининг хавфсизлигига асос солади ва бу ролни онадан бошқа ҳеч ким бажара олмайди”.

Бир бола камолотга етиши ва ривож-равнақ топиши жараёнида ҳаётининг дастлабки уч йили жуда муҳим йиллар саналадиким, ҳатто онанинг жисман ҳузур топиши катта аҳамиятни касб этади. Доктор Навобинажоднинг айтишича, агар бола ҳаётининг дастлабки йилларида ўз онаси билан меҳр-муҳаббат  алоқасига эга бўлмаса, катта ёшлигида кўп мушкулот ва қийинчиликларга юзмаюз бўлади.

У эркак ва аёлнинг психологиясига ишора этиб шундай фикр баён этади: “Бир аёл бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни бажариш қобилияти ва қудратига эгадир. Яъни она ошхонада овқат пишириши ва ўз боласи билан гапира олиши мумкин. Ҳамда шу вақтнинг ўзида болани ўз бағрига олиб меҳрубонлик қилиши мумкин. Шунингдек телефон орқали атрофидаги қавм-қариндошларининг аҳволидан бохавар бўлиши мумкин. Агар аёл талаба ёки ишчи бўлса, ўз дарсларини тайёрлаш ёки идора ишларини бажаришга вақт топади.”  Аммо эркакларда бу хусусиятларни камроқ мушоҳада этамиз. Бу нарса шундан далолат берадиким аёл оилада жиддий ва муҳим рол ўйнайди. Аёл ўз боласини дунёга келтирганида, ҳақиқатан ҳам боланинг вужудида кўп нарсаларни ижод этади. Бу қудрат Парвардигор томонидан аёлнинг вужудида армуғон этилган бир неъматдир. Шунинг учун оилада аёлнинг оналик роли ва ижтимоий фаъолиятлари орасида аёлнинг она бўлиш жанбаси зайифланмаслиги ва Ғарбдаги оила бўҳрони каби бўҳронлар бошқа жамиятларда вужудга келмаслиги учун бир мувозанатни ижод этиш лозим.

Аёл кишининг энг муҳим вазифаларидан бири унинг оиласи, фарзандлари борасида масъул эканлиги, яъне оналик ролини бажаришидир. Турли иллоҳий динларда онанинг олий ўрни ва унга иззат-эҳтиром кўрсатиш таъкидланган.

Исломий кўрсатмалар ва таъкидланган манбаларига асосланиб шуни зикр этиш жойизким,  ота-оналарнинг камтаринлиги баробарида оналик мавқеи ҳақида ҳам алоҳида махсус эътибор қаратилган. Чунончи Парвардигор Иҳқоф сурасининг 15 ояти каримасида онанинг ҳомиладорлик даври ва болани тарбиялашда сабр-тоқат ва чидамли бўлишига таъкидланади: “ Биз инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрдик. Онаси унга қийланиб ҳомиладор бўлди ва уни қийланиб туғди. Ва унинг ҳомиласи ва кўкракдан ажратиши ўттиз ойдир. Токи у камолга етиб, қирқ ёшга кирганида: «Роббим Ўзинг менга ва ота-онамга берган неъматларингга шукр қилишимга ва сен рози бўлган солиҳ ишларни қилишимга илҳом бергин. Ва менинг зурриётларимни ҳам солиҳлардан қилгин. Албатта, мен тавба қилдим ва албатта, мен мусулмонларданман, деди. (Аллоҳ таоло инсонни ота-онасига яхшилик қилишга буюрмоқда. Бу инсонийлик бурчидир, бошқа ҳеч қандай асос йўқ. Инсон фақат инсонлиги учун ота-онасини ҳурмат қилиши, эъзозлаши зарур. Лекин шу билан бирга, оятнинг ўзида ота-онага яхшилик қилишнинг боисларидан баъзиси айтиб ўтилмоқда.)”