декабр 14, 2016 14:19 Asia/Tashkent

Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайраларининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин.

Азиз тингловчилар! Ӯтган дастурларимизда ӯсимликлар ва ҳайвонот олами ва уларнинг яратилиши ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда инсон аталмиш энг олий ва комил мавжудот ҳақида суҳбатлашамиз. Исломий ривоятларда ҳам ҳар ким ӯзини таниса, Худони танийди деб такидланган.

 Қуръони карим Инфитор муборак сураси 6,8 ояти карималарида бу борада ӯқиймиз:  Эй Инсон! Сени карамли Роббинг ҳақида нима ғурурга кетказди?! Ўзи хоҳлаган суратда сени таркиб қилди. Аллоҳ таоло Қуръони карим қатор оятларида инсон яратилиши ва унинг хилқати ҳақида баён этган. Яратувчининг тадбир ва ҳикматлари нишоналаридан бири, бу Ул зотнинг инсонни она қорнида муайян шаклда яратишидир. Ҳомила аввалида ҳеч бир сурат ва шаклга эга бӯлмай, вақт ӯтиши билан аста-секин шаклланаверади. Худди бир гуруҳ рассомлар кеча-кундуз унинг устида ишлаб, қисқа бир муддатда кичик бир заррадан ажойиб бир санъат асари яратишганидек туюлади.  Холиқи олам инсон аталмиш мавжуднинг яратилишида ҳайратланарли ҳолда ӯзининг қудратини намойишга қӯйган. Жумладан Қуръони карим ОлиИмрон муборак сураси 6 ояти каримасида ӯқиймиз: У сизларни бачадонларда хоҳлаган сувратга соладиган зотдир. Ундан ўзга ибодатга сазовор илоҳ йўқ. У азиз ва ҳаким зотдир.

Шунингдек Муъминун муборак сураси 12 ва 14 ояти карималарида келган: Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой сулоласидан яратдик.

Сўнгра нутфадан алақа яратдик, алақадан чайналган гўшт яратдик, чайналган парча гўштдан суяк яратдик, бас, суякка гўшт қопладик, сўнгра уни бошқа бир жонзот этиб пайдо қилдик. Бас, яратгувчиларнинг энг яхшиси Аллоҳ баракотли ва буюкдир. Бугунги кунда ҳам эмбриология соҳаси мутахассислари диққатини ҳам инсон шаклланиши марҳалалари ӯзига жалб этган бӯлиб, Қуръони каримнинг бу мавзудаги ҳақиқатларини тан олишган.

Барча тирик мавжудот организми ҳужайралардан ташкил топгани ҳаммага маълум. Инсон бадани тизилиши ҳам энг кичик воҳид, яъни ҳужайралардан иборат. Аммо инсон баданининг ана шу кичик воҳиди, яъни ҳужайраларнинг тизилишида ҳам ажойиб илоҳий ҳикмат бор.

Одам организми турли тўқима ва органлари ҳужайраларининг шакли турлича, яъни, шарсимон, дуксимон, овал, юлдузсимон ва ҳоказо шаклларда бўлади. Ҳужайраларнинг ҳажми ҳам турличадир, уларнинг ҳажми 5-10 микрондан 100 микронгача ва ундан катта бўлиши ҳам мумкин.

Ҳурматли тингловчилар! Сиз "яратилиш жилвалари" туркум эшиттириши навбатдаги  сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз. Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.

Барча тўқима ва аъзолар ҳужайраларининг умумий ту-зилиши ўхшаш бўлади.

Ҳужайра мембранаси унинг устини қоплаб турувчи юпқа парда бўлиб, оқсил ва ёғ(липид)лардан ташкил топган. У ҳужайраларда моддалар алмашинуви жараёни, яъни, ҳужай-ранинг озиқ моддалар ва кислород билан таъминланиши, шунингдек, моддалар алмашинуви натижасида ҳосил бўлган заҳарли чиқиндиларнинг ҳужайрадан қонга ўтказилишида муҳим аҳамиятга эга.

Ҳар бир тўқима ва аъзонинг ҳужайралари маълум вазифаларни бажаришга хизмат қилади. Масалан, безларнинг ҳужайраси фермет ёки гормон ишлаб чиқаради. Миянинг ҳужайраси нерв ҳужайраларининг таъсирларини қабул қилиш, уларни анализ ва синтез қилиш, шунингдек, ишчи органларда ҳаракатларни бошқариш вазифасини бажаради.

Ҳужайраларнинг нормал яшаши, ўз вазифасини бажариши, кўпайиши учун уларда узлуксиз равишда моддалар алмашинуви амалга ошади. Овқат ҳазм қилиш органларида парчаланиб қонга сўрилган озиқ моддалар ҳужайраларга ўтади ва бир қисми ҳужайра таркибий қисмларининг мунтазам янгиланиб туриши, кўпайиши учун пластик материал сифатида ўзлаштирилади. Қолган қисми эса нафас олиш органларидан келган кислород билан оксидланиб, энергия ҳосил қилиши ҳисобига ҳужайра қўзғалади.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ