Нур диёридан
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки, Пайғамбар (с) қўшунлари шаҳарни бутунлай қамраб олган эдилар.
Аслиҳаларни олиб мусулмонларга қарши уруш олиб боришнинг фойдаси йўқ эди. Уша тоғдан келаётган сел қаршисида бирон чора-тадбир кўришнинг имкони йўқ эди. Бу селнинг товуши қурайшийларни ваҳшатга солган эди .
Ҳар томондан Абу Суфённинг товушини эшитиш мумкин эди.
Абу Суфён деди: Ким менинг уйимга кирса, жони омонда. Каъбада паноҳ топганлар ҳам омонда. Қуролини ташлаб, ўз уйига кириб, эшигини ёпиб олганлар ҳам омон қолади!
Р) Улар учун Абу Суфён ўйига паноҳ топиш нанг-номус ҳисобланарди. Каъбадан яхшироқ жой топмас эди. Шунинг учун одамларнинг кўпчилиги Каъба атрофида жам бўлишди токим Пайғамбар (с)-га ҳамжиҳат бўлиб уша юз бераётган ҳодисалардан ҳам бехавар қомасинлар. Агарчи қурқув уларни бир нафас ҳам ёлғиз қолдирмаган эди.
Энди ривоятимизнинг давомини эшиттинг!
Р) Пайғамбар (с) Макка шаҳрига кирганлари билан дастлаб ўз амакилари Абу Толибнинг қабрининг зиёратига бордилар.
Пайғамбар (с) Каъбага етишлари билан бу ерда тўпланган халқ ул ҳазратга йўл очиб бердилар. Ва Каъба Расули Акрамни (с) истиқбол этди.
Р) Каъбанинг ичкариси ҳам Қурайшнинг бутларига, деворлари эса бут расмларга тўла эди. Расули акрам (с) Каъбанинг эшикбонидан Каъбанинг калитини сўрадилар. Каъба эшиги очилиб, кўзлари деворлардаги суратларга, ҳайкалларга тушди. Расули Акрам (с) тавоф қилишдан сўнг қўлларидаги асо билан ҳайкалларни нуқиб: "Энди Ислом дини дунёга келди, бутпарастлик завол топди, у қайта тикланмайди", дедилар. Сўнгра бутларни олиб ташлашни буюрдилар. Мусулмонлар у кишининг амрини шу заҳоти бажо келтиришди.
Бас, бутларни синдириш Иброҳимнинг болта билан бутларни синдириши кабидек қурайшийларнинг қулоғларида садо берарди ва уша пайтда Пайғамбар (с) Иброҳимнинг фарзанди бўлмиш Алини ёрдам беришга чақирдилар.
Р) Каъба диворининг баландлигида бошқа бутлар ҳам бор эдиким, уларга Расули Акрам (с)-нинг қўллари етмасди. Шу сабабли ул ҳазрат Али (а)-дан бу бутларни олиб ташлашни илтимос қилдилар. Али (а) ул ҳазратнинг ушбу амрларини бажо келтирди ва шунингдек Каъба фазосида бутларнинг синдирилишининг товуши эшитиб тўрарди.
Р) Пайғамбар (с) Каъбани бутлардан тозалаганларидан сўнг ташқарига чиқдилар ва тўпланган одамларга қарата дедилар: “Энди тилларингиз ва қалбларингизда бўлган тилакларингизни айтингиз! Одамлар ул ҳазратга турлича жавоблар бердилар.
Қурайший бир киши деди: Биз сенга ишонамиз ва сенинг ҳақингда яхши фикрдамиз.
Бошқа киши деди: Ҳа, биз сени катта биродаримиздек биламиз!
Р) Расули Акрам (с) дедилар: Аммо сизлар ўз пайғамбарингиз учун ёмон инсонлар эдингизлар. Унга душманлик қилдингиз. Уни ўз шаҳрингиздан чиқариб юбордингизлар. Унга кўп озор бердингизлар. Ҳаттоки Мадинагача уни таъқиб қилдингиз. Аммо мен барча бу қилмишларингиздан воз кечаман! Боринглар, ҳаммангиз озодсизлар!" дея мурувват кўрсатдилар.
Р) Халқ баланд товуш билан ҳамду санолар айтдилар. Ул ҳазратга душманлик қилган ва бир неча соатлар олдин Маккани ул ҳазратнинг ғазабларидан вайронага айланган деб билган Қурайшилар Расули Акрам (с)-га ишончсиз кўзлар билан қарашарди. Улар гўёки қийматли марворидни топдилар ва уни қадрини билмас эдилар.
Пешин пайти ҳабашлик муаззин ҳазрат Билол Пайғамбаримиз (с)-нинг амрлари билан Каъбанинг устига чиқиб азонни ўқиди. Бу қандайин муаззам бир инқилоб эдики, айни куннинг сабоҳи Каъбада бир қанча бутларга сиғинилган бўлса, пешин вақти Билолнинг баланд ва тотли овози («Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси орқали) Аллоҳнинг ягоналигини бутун мушрикларга эълон этар, Исломий ўзгаришнинг довруғини бутун Макка уфқларига ёяр эди.
Пайғамбар (с) дедилар: Эй одамлар! Аллоҳ таоло сизларнинг вужудингиздан жоҳилият мағрурлигини чиқариб юборди. Шунга англаб етингларким сизлар одам фарзандлари бўласизлар ва одам эса тупроқдандир. Бас Аллоҳ таолонинг энг яхши бандалари унга тоат –ибодат қилганлар бўладилар.
Барча одамлар бир-бирлари билан тенгдирлар ва араб ва ажам, қоратанли ва бошқа инсонлар ўртасида бирон –бир фарқ йўқ.
Шу тартиб билан Макка шаҳри Расули Акрам (с)-га таслим бўлди.