декабр 31, 2016 10:05 Asia/Tashkent

Бугун шанба Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 11- чиси Ҳижрий- қамарий 1438 йил рабиус-соний ойининг 1-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил декабр ойининг 31-чи кунидир.

Бугун шанба

Ҳижрий -шамсий 1395 йил дей ойининг 11- чиси

Ҳижрий- қамарий 1438  йил рабиус-соний ойининг 1-чиси

Ва милодий ҳисоб билан 2016 йил  декабр ойининг 31-чи кунидир.

Бундан 502 йил олдин милодий 1514-чи йил декабрь ойининг 31-чисида:

Белгиялик машҳур табиб ва жарроҳ Андре Висалиус ушбу мамлакатнинг пойтахти Брюсельда таваллуд топди. Бу олим тана аъзоларининг фаолиятларини ва уларнинг анатомияси орқали ўрганиш учун амалга оширган сайъ-ҳаракатлари туфайли шўҳрат топди. Шу сабабдан Визалиусни анатомия илмининг отаси деб ном қуйишган ва унинг "Инсон организмининг корхонаси" унвонидаги китоби ушбу заминада ёзилган китоб саналади. У милодий 1564 йилда вафот этди.  

Бундан 141 йил муқаддам милодий 1875-чи йил декабрь  ойининг 31-чисида:

Даниялик шарқшунос Артур Кристенсен ушбу мамлакатнинг пойтахти Копенгаген шаҳрида таваллуд топди. У таълим олаётган вақтида Шарқ мамлакатлари, айниқса Эрон сарзаминининг таърихини ўрганиш учун катта қизиқиш зоҳир этди. Ва ўз таҳсилотининг охирида Эрон адабиётининг таърихи ҳақида тадқиқот олиб борди. Кристенсен форс тилини яхши ўрганди. Унинг муҳим асарларидан бири бу "Эрон Сосонийлар асрида" номланади. Кристенсен милодий 1945 йилда вафот этди.  

Бундан 116 йил олдин,  яъни ҳижрий-қамарий 1322 йилнинг 1-рабиус-соний ойида етук олим Мулло Али Бин Фатҳуллоҳ Наҳовандий Нажафда вафот этган. Мулло Али Бин Мулло Фатҳулло Наҳовандий 14 асрнинг   раббоний олими бўлиб Шайх Муртазо Ансорий ва Мирзо Абулқосим Калонтарийнинг шогирдларидан саналади. У ҳам отасига ўхшаб илмий, амалий ва фозила ахлоқ заминаларида  ўн тўртинчи асрнинг етук уламоларидан ҳисобланади. Ундан “Ташриҳул-Усул-ис-Сағир” ва “Муқаддимат-ул-Вожиб” асарлари  бизга мерос қолган.

Бундан 17 йил олдин милодий 1999 йил декабрь ойининг 31-чисида:

Россия федерациясининг президенти Борис Елцин ўз вазифасидан истеъфо берди ва Владимир Путин эса унинг ўрнига президент этиб тайинланди. Елцин бир неча муддат давомида, Маскванинг коммунистик партияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борганида Совет Иттифоқининг охирги раҳбари Гарбачёвнинг ислоҳотларини кучайтиришга шиддат беришни сўраган эди. Шу сабабдан милодий 1987 йилда ўз ишидан бушатилди. Елцин милодий 1991 йил июнь ойида Россия Федерациясининг президенти этиб тайинланди.  У Ғарб мамлакатларининг ҳимоятидан фойдаланарди ва милодий 1991 йил декабрь ойида Совет Иттифоқининг парчаланишидан кейин Россия президенти унвонида боқий қолди ва Ғарб мамлакатларининг молиявий кўмаклари орқали Россияни иқтисодий бўҳронлардан нажот беришга умидворлик қиларди. Аммо Ғарб мамлакатлари берган ўз ваъдаларига қараб амал қилишмади ва Елциннинг ушбу сиёсати мувафаққиятсизликка учради. Милодий 1994 йилда Чеченистон автоном республикасига ҳужум қилиш Елцин президент бўлган даврнинг энг муҳим ҳодисаларидан бири эди.   

Ёрлиқ