Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 16-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 6-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 5-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 16-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 6-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 5-чи кунидир.
Бундан 1414 йил олдин милодий 603 йил 5-январда Эрон ва Рим империялари ўртасида 24 йиллик уруш бошланди. Ушбу уруш Эрон императори Хусрав Павизнинг ҳомийси ва дўсти Рим императори Мориснинг қатл этилиши сабабли бошланди. Мориснинг уғли отасини қатл этиш учун Эронга келди ва Парвиздан кўмак сўради. Парвиз қасос олиш учун жиҳозланган қушуни билан Римга ҳужум қилди. У бир қисқа вақт ичида Римнинг кўп шаҳарларини босиб олди. Бир неча вақтдан кейин Римнинг янги императори Фокас тинчлик музокараларини имзолаш учун элчисини Хусрав Парвиз олдига юборди, аммо ғалабаларидан ғурурланган Хусрав Парвиз тинчлик шартномасини қабул қилмади. Натижада ушбу икки ўлка ўртасидаги ушбу уруш 24 йил давом этди.
Бундан 208 йил олдин милодий 1809 йил 5-январда Усмонийлар ҳукумати ва инглизлар ўртасида Дарданел келишуви имзоланди. Ушбу келишув буйича Англия Усмонийлар давлатининг барча сарзаминлари, жумладан Мисрни тарк этишни ўз зиммасига олди. Бу амалга қарши Усмонийлар империясидаги ер-ҳудудларида Англия консуллик ҳақ-ҳуқуқини расмий равишда тан олишга розий бўлди. Англия томонидан ушбу шартномага имзо қуйишдан мақсад бу Қора денгизи орқали Чор Россия денгиз кучларининг эҳтимолий ҳужумлари биробарида ушбу ўлканинг Ўрта Ер денгиздаги кемаларининг хавфсизликларини муҳофазат этишдан иборат эди. Чунки бу шартномага асосан Усмонийлар давлати тинчлик келишувига келган вақтда Босфор ва Дарданел бўғозидан бирон бир уруш кемасининг ўтишига ижозат бермасликни ўз зиммасига олди.
Бундан 57 йил илгари ҳижрий-шамсий 1338 йил дей ойнинг 16-чи кунида:
Эрон янги шеърининг асосчиси Нимо Юшич тахаллуси билан маълум бўлган Али Исфандиёрий вафот этди. У Эрон шимолида жойлашган Мозандарон вилоятининг қишлоқларидан бири бўлмиш Юш номли қишлоқда таваллуд топди ва ўзининг болалик даврини ўтказганидан кейин Теҳронга сафар қилди. Ва у ерда француз тилини ўрганишни бошлади. Нимо Юшич араб тилини ҳам яхши ўрганди. У ўз устодлари таклифлари билан шеър ёзишни бошлади. Ва Эроннинг классик шеъриятининг анъанавий вазнлари ва қолибларида шеър ёзишда ўзининг маҳоратини синаб кўрганидан кейин Эроннинг ҳозирги замон шеърида янги шеър номи билан маълум бўлган шеърий мактабни очди. Самимий ва оддий тилда жамиятнинг кунлик масалаларини баён этиш, классик вазн ва қолибларни бўзиш Нимо Юшич ижодиётининг муҳим хусусиятларидан ҳисобланади. Бу шоирнинг муҳим асари "Афсона" деб номланади.