Тарихнинг ўчмас кунлари
Бугун пайшанба Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 30-чиси Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 20-чиси Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 19-чи кунидир.
Бугун пайшанба
Ҳижрий-шамсий 1395-чи йил дей ойининг 30-чиси
Ҳижрий-қамарий 1438-чи рабиул-сони ойнинг 20-чиси
Ва милодий ҳисоб билан 2017 йил январ ойининг 19-чи кунидир.
Бундан 38 йил муқаддам ҳижрий-шамсий 1357-чи йил дей ойининг 30-чисида:
Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронга қайтишининг яқин қолганлиги ҳақидаги хабар халқ ўртасида кенг тарқалди.
Бу хабар Эрон халқига кенг хурсандчилик ва шодлик келтирди. Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг қайтиши ва ул ҳазратни кўтиб олиш ҳақидаги хабарлар халқнинг кичик ва катта жамоатчилигида тавсиф этиб бўлмайдиган ҳаяжонни вужудга келтирган эди.
Бошқа томондан Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг Эронга қайтиб келиш учун жиддий қарорга келиши шоҳ режимининг омилларини жиддий изтироб ва бўҳронга юзмаюз этди. Улар ўзлари учун нажот топиш йўлини топишга сайъ-ҳаракат қилишарди ва улардан кўплари ўз вазифаларидан истеъфо бериб айримлари эса Эрондан қочиб кетдилар. Шоҳ режимига боғлиқ бўлган айрим ҳарбийлар эса ҳимояланмаган халққа ҳужум қилиб, Паҳлавийлар режимини муҳофазат қилиш учун ўзларининг охирги сайъ-ҳаракатларини ишга солардилар. Аммо ушбу амаллар нафақат Эрон халқининг иродасига бирон бир таъсир етказмади, балки якуний ғалабага етиш учун ўз йўлларини давом эттиришларига янада куч-қувват берди.
Бундан 32 йил олдин ҳижрий-қамарий 1363 йил дей ойининг 30 -чисида:
Буюк олим Оятуллоҳ Саид Аҳмад Хонсорий вафот этди. У болалигида отасини қӯлдан бой берди. Бу ҳодисадан сӯнг катта акасининг тарбияси остида қарор олди. У ӯз туғилган юртида бошланғич маьлумотини олганидан кейин Исфаҳон ва кейинчалик Нажафи Ашрафга сафар қилди. У ерда машҳур устодларнинг илмидан баҳраманд бӯлди. Оятуллоҳ Хонсорий бундан сӯнг таьлим бериш билан шуғулланди. Бир неча муддатдан сӯнг ӯзининг усул ва фиқҳ дарсини йӯлга қӯйди. Оятуллоҳ Хонсорий тоғут режимига қарши Имом Хумайний (р.а) -нинг қиёми жараёнида ул ҳазратни доим қуллаб -қувватлайдиган ва инқилоб мақсадларини амалда татбиқ этиш учун ҳар қандай сайь -ҳаракатдан қӯл тортмайдиган олимлар жумласидан эди.
Бу олимнинг пойтахтда ҳузур топиши инқилобчиларга руҳия бағишлашига қӯшимча, шоҳ режимининг халққа нисбатан эҳтиёткорлик билан муносибат қилишига сабаб бӯларди. Буюк ушбу фақиҳшуноснинг дарсидан Оятуллоҳ Шаҳид Муртазо Муттаҳарий, Оятуллоҳ Имом Мусо Садр, Оятуллоҳ Саид Ризо Садр ва Оятуллоҳ Жалол Тоҳир Шамс каби машҳур олимлар баҳра олишди.
Оятуллоҳ Хонсорий баракатли ӯз умрининг давомида илмий кӯп асарларни ӯзидан боқий қолдирган. Бу асарлар жумласидан, "Шарҳи мухтасари Нофеь ", "Ҳошия бар Урватул Вусқа " ва "Ал-ақоиду ҳаққа " китобларига ишора этиш мумкин.
Бундан 281 йил муқаддам милодий 1736 йил январ ойининг 19 -чисида:
Англиянинг инженери ва кашфиётчиси Жеймс Ватт таваллуд топди. У илмий масалалар ҳақида татқиқот олиб бориш ва изланишга катта қизиқиш зоҳир этарди. Ватт ӯзининг татқиқот олиб бориш жараёнида буғнинг кучини кашф этишга муваффақ бӯлди. Шу тартиб билан саноатда, айниқса ер ва денгиз транспорт ва коммуникацияси соҳасида катта инқилобни вужудга келтирди. Буғ кучи билан ҳаракат қиладиган кема ва локомативлар Ватт кашфиётининг самараси эди.
Бундан 219 йил олдин милодий 1798 йил январ ойининг 19-чисида:
Франциялик математик ва файласуф позитивизм фалсафаси мактабининг асосчиси Август Кант таваллуд топди. Кант 18 ёшлигида математика соҳасида устодлик даражасига етди ва таьлим -тарбия бериш билан шуғулланди. У фалсафада франциялик файласуф Сен Симоннинг ақидаларидан кенг фойдаланди ва ӯзи эса позитивизм фалсафасига асос солди.
Кант ақидаларининг кенг ривожланиши ва тарқалиши натижасида илм ва фалсафа теория шаклидан тажриба ва мушоҳида этиш илмига айланди. Фалсафа заминасида Кант ёзган асар “Позитивизм фалсафасининг даври” деб номланади. Кант милодий 1857 йилда вафот этди.