Январ 22, 2017 11:24 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар, ўтган бир неча дастурларимиз давомида исломнинг зуҳур топишида таълим-тарбия ва ўрганиш маркази  унвонида ишлатилган  масжид ҳақида сўҳбатлашган эдик.

Азиз тингловчилар, ўтган бир неча дастурларимиз давомида исломнинг зуҳур топишида таълим-тарбия ва ўрганиш маркази  унвонида ишлатилган  масжид ҳақида сўҳбатлашган эдик.

Биъсатнинг оғир йилларида Маккада оғир шароитнинг ҳукмром бўлишига қарамасдан Пайғамбари Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам айрим вақтларда ўз ёронларини Масжидул-Ҳаромда йиғардилар. Ва уларга Қуръон ўқиб берардилар ҳамда иллоҳий муҳаррамот ва вожиботларни уларга таълим берардилар. Гоҳида эса бу масжидда Қурайш қабиласининг пешволари( мушриклар) билан Худонинг ягоналиги ва тавҳид ҳақида узоқ муддат давомида йиғилиш ўтказардилар.

Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг Маккадан Мадинага ҳижрат қилишларидан кейин таълим бериш фаолиятлари Масжидун-Набига кўчирилди. Расули Акрам (с) бомдод намози ёки шом намозидан кейин илмий масалалар атрофида нутқ сўзлашардилар. Қуръонни тафсир этиш ва сўзларининг маъноси ҳақида фикр баён этиш Расули Акрам (с)  йиғилишларининг кўп қисмини ташкил этарди. Бу йиғилишларга қўшимча масжидда турли Қуръон дарсларни  ўтказиларди. Расули Акрам (с)   дарсларнинг  аҳамияти ҳақида шундай марҳамат қиладилар: "Намоздан кейин Қуръон тиловати билан шуғулланадиган, Худони эслаш ва зикр этиш билан машғул бўлган ва илмий баҳс-мунозара қиладиган шахслардан бошқа масжидда ҳар қандай ҳузур топиш беҳуда ишдир”

Масжид иллоҳий фарзларни бажо келтириш ва мазҳабий йиғилишларни ўтказиш учун мусалмонларнинг ҳузур топадиган ва диний аҳком ва маърифатни ёритиш учун энг яхши макондир. Шу сабабдан ислом зуҳур топишида исломий маърифатни ва динни ўргатиш масжидда ўтказиларди. ҳаққатан ҳам масжидларнинг қурилиш таърихини инобатга олмасдан таърихчилар аксариятининг фикрларига кўра, мадрасалар вужудга келишидан олдин масжид ислом дунёсида маданий ва таълим-тарбия беришнинг муҳим марказларидан эди. Кейинчалик масжидларда талабалар ва ўқувчилар учун ҳужралар қурилдиким, ҳалигача бундай масжидларнинг намуналари Эрон ва бошқа исломий мамлакатларда кўзга ташланади. Шунинг учун мадраса ва масжид унинг луғавий мафҳумларида ихтилофларнинг борлигига қарамасдан кўпинча амалда синоним эди.  Ҳатто мадрасаларнинг кенгайиши ва ижод этилишидан кейин масжид ҳам ўзининг таълим-тарбия бериш вазифасини  сақлади.  Сакизинчи асрнинг машҳур сайёҳи Инб Батута Бағдоднинг жомеъ масжидида ҳадисни таълим бериш давраси ва бу даврада ўзи ҳузур топганини  зикр этиб ўтади. Ҳолбуки уша замонда Бағдодда диний бир нечита мадрасалар мавжуддир. Шу жиҳатдан мадрасани гоҳида масжид ёки аксинча масжидни мадраса ҳам деб аташарди. Уларнинг бундай муштаракликларга эга бўлиши исломий барча асрларда ишлатилган. Баъзи вақтларда зоҳидларнинг ибодатгоҳлари ёки хонақоҳлардан ҳам таълим-тарбия бериш учун фойдаланишарди . Бугун ҳам масжиддан диний маърифатини таълим бериш маркази ва мадраса унвонида фойдаланилади. Ва диний пешволар ва ўқитувчилар ўз дарсларини масжидларда ўтказишади.

Қоҳиранинг энг қадимий ва энг машҳур масжидларидан бири бу “Ал-Азҳар” масжиди ҳисобланади. Бу масжид ўзининг мадрасасига эгадир. Бу масжидни қуриш даври Шимолий Африкада ҳукуматининг энг буюк сулоласи бўлмиш Фотимийлар даврига бориб тарқалади.  Фотимийлар сулоласининг халифалари ўзларини Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг пок қизлари Фотима саломуллоҳи алайҳо ҳазратларига мансуб деб билишади. Бошқа томондан айримлар шундай эътиқодга эгаларким, Ал-Азҳарнинг номи Расули Акрам (с) қизлари лақабидан келиб чиққан сўз эмас, балки Ал-азҳар сўзидан мақсад бу “ёруғлик, нурланиш” маъносидадир.

Ал-Азҳар масжиди ҳижрий 359 ва 361 йиллар (милодий ҳисоб билан 970 ва 972 йиллар) ўртасида Фотимийлар сулоласининг тўртинчи халифаси сардори бўлмиш Жавҳар Котиб Сақилий томонидан қурилди. У Мисрни фатҳ этишидан кейин Муаззиддинуллоҳ фармони билан Дейлам ва турк маҳалласи ўртасида халифанинг қасри томонида бино этди. Ҳижрий- қамарий 361 йил рамазон ойининг еттинчисида биринчи маротаба унда жума намози бажо келтирилди. Ҳижрий-қамарий 365 йил рамазон ойида Ал-Азҳарда биринчи таълим бериш фаолиятлари бошланди ва Али Бин Нуъмон отаси ёзган “Ал-Азҳар” китобини у ерда ўқиб берди ва бу ҳодиса ҳақиқатан ҳам Ал-Азҳарда ўтказилган дастлабки семенар ҳисобланади.  Бу йилда Али Бин Нуъмон Муиззидиннинг дастури билан шиа мазҳабининг таълимотларини ёритиш жиҳатида ҳайат ташкил этди. Ал-Азҳар масжиди аввалида икки қисмдан иборат эди: “Биринчиси бу саҳна ёки ҳаёт ва бошқаси эса иморат”. Масжиднинг биноси ҳам икки қисмга эга эди. Биринчи қисмни “Жавҳар Сақили” мармардан ясалган 76-та устун билан қурди. Бу қисм намозхонларнинг асосий зали бўлиб, тўрт қатор устун намозхонани қибла билан муназзам бешта даҳлизга тақсимлайди.  Бу даҳлизлар марказда масжиднинг меҳробига бориб етадиган катта  ётоқхона орқали охирга етади. Ал-Азҳар масжиди иморатининг иккинчи қисми Абдурраҳмон Кад Худо томонидан қурилган бинодир. Ва 50-та мармардан ясалган устунга эгадир ҳамда Масжиднинг қадимий меҳробининг орқасида қарор олган.

Ал-Ҳоким Биамриллоҳ ҳижрий қамарий 400 йилда Ал-Азҳар масжидини қайта қурди ва катта бютжетни масжид ишларини юритиш ва талабаларнинг таълим-тарбиялари учун ихтисос берди. Бу халифа шунингдек Дорул-Ҳикма кутубхонасидаги китобларни Ал-Азҳар кутубхонасига олиб келди.  Ал-Азҳар масжидиинг бугунги номи билан тегишли нарсалар дастлабки масжид билан катта фарқ қилади. Чунки бу бино ҳамиша ҳар бир замон ҳокимларининг диққат-эътиборига қарор оларди ва  унда катта ўзгаришлар киритиларди ва ўзининг дастлабки шаклидан катта фарқ қилади. Ҳокимлар ва амирлар ўзларининг салиқалари ва замоннинг эҳтиёжи билан масжиднинг бир қисмини бўзиб, айрим қисмларини бошқатдан қуришди.  Шунинг учун Ал-Азҳар масжиди    жамлама услубига эгадир ва қандайдир араб ва исломий турли меъморчилигидан иборат бўлган музейдир.          

                            

Ёрлиқ