феврал 04, 2017 17:31 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

       Азиз тингловчилар, ўтган бир неча дастурларимизда масжининг асосий вазифалари унвони билан унинг таълим бериш ва ургатиш роли ҳақида сўҳбатлашган эдик.Қайд этиб ўтган эдикки масжиднингш уша таъсис этилган замонидан  ва Пайғамбар (с) давридан бошлаб таълим бериши унинг асосий вазифаларидан бири эди. Пайғамбар (с) дастлаб ёғочнинг устига чиқиб иллоҳий аҳкомлар ва исломий маърифатни баён этиш билан шуғулланган эдилар. Кейинги йилларда таълим бериш жараёни давом этарди ва масжиднинг энг асосий вазифаларидан бирига айланиб қолди.

Ислом зуҳур топишнинг бошида масжидда амалга оширилган бошқа вазифаларидан бири халқ жамиятининг ҳузур топиши ва ижтимоий муаммолар  ва мушкулотларнинг ҳал этиш масаласи эди. Дар ҳақиқат ҳам маънавий ҳамкорликнинг кенгайтириш омили ҳисобланган жамиятнинг масжидда ҳузур топиши, намозхонларни  ҳамфикрлик ва ҳамкорликка етаклайди. Айниқса, мусулмонларнинг бир-бирига биродар бўлишларини Ҳужурот сурасининг 10-чи ояти каримасида қўйидагича таъкидлайди:   “Албатта, мўминлар биродардирлар, бас, икки биродарингиз ўртасини ислоҳ қилинг, Аллоҳга тақво қилинг, шоядки, раҳм қилинсангиз.”  

Ислом мактабида мўъминлар билан ҳамдиллик ва ҳамдардлик  каби инсоний муносибат қилиш ақл ва заковатнинг бошланишидир ва рифоят манбаларида Худога имон келтиришдан сўнг бу масалалар тавсия этилади. Бизга маълумки ҳамдиллик ва ҳамдардлик ибодат ва фазилатнинг бир тури ҳисобланади. Пайғамбари Акрам (с) бу ҳақда шундай марҳамат қиладилар: “Одамларнинг мушкулотларининг бартараф этиш ва уларга ҳамдиллик зоҳир этиш бир ой эътикоф ва рўза тутишдан афзалроқдир.”

Ҳамдардлик ва ҳамкорлик уша замонда вужудга келадиким мусулмон бир биродар мусулмон биродарининг ранж ва азобидан бохавар бўлиши ва уни дарк этиши лозим.

Бу ҳисс-туйғуни айнан масжидда ҳузур топган намозхонларнинг жамияти орасида янада  яхшироқ ҳис этиш мумкин. Чунки мусулмонлар намоз сафида туриб бир-бирларининг ҳол –аҳволидан бохавар бўлишади ва бирон-бир мўъмин –мусулмон тоат-ибодат пайтида ҳузур топмаганида, улар унинг ҳол-аҳволидан сурашади ва агар бу киши бирон-бир мушкулотга дуч келган бўлса, зудлик билан унинг мушкулотини бартараф этиш пайида бўлишади ва буни ўз инсоний ва диний вазифалари деб билишади.                    

Ислом дини барча бандаларга ҳамдард бўлишни зарурий бир амр деб талқин этади ва уни жомеанинг осойишталик ва тинчлик омили деб билади. Шак-шубҳасиз одамларнинг масжидда ҳузур топишлари уша жамиятнинг психологик пойдиворини мустаҳкамлайди  ва уларнинг бир-бирлари ҳол-аҳволидан бепарволик зоҳир этиш каби масъулиятсизликдан сақлайди.

Азизлар, бугунги дастуримиз давомида Мисрнинг энг машҳур масжидларидан бири ҳисобланмиш “Ҳоким” масжиди ҳақида сўҳбатлашамиз.

Миср дастлабки беш аср бошида илмий марказлардан бири эди. Ва илм изловчилар бу мамлакатнинг масжидларига мурожаат этардилар.  Мисрнинг  “Ҳоким” жомеъ масжиди катта масжидларидан биридир ва Қоҳирадаги Фотимийлар сулоласи даврининг масжидларидан бири ҳисобланмиш бу масжид ҳижрий-қамарий 380-чи йилда Ал-Азизу Биллоҳ буйруғи билан унинг қурилиши бошланди. Ал-Азизу Биллоҳ фотимийларнинг бешинчи халифаси ва Мисрнинг саккизинчи султонларидан бири эди. Унинг буйруғи билан Қоҳирада Ал-Азҳар университетига асос солинди. Ҳамда унинг буйруғи билан Қоҳира ва Искандария шаҳарларида кутубхона қурилди. Ал-Азизу Биллоҳ ўлимидан сўнг Ҳоким номли унинг уғли қамарий 393 йилда масжиднинг қурилишини охирга етказди.

Ҳоким масжиди узун  бинолардан иборат ва унинг тўрт томонида ётоқхона ва уч айвон қарор олган. Масжид 7-та кириш эшикларига эгадир. Асосий кириш зали шимолий томон ўртасида жойлашган ва унинг ҳар томонида икки кириш эшики мавжуддир.

Ҳоким масжиди хиштдан ясалган уч гумбазга эга бўлиб бири меҳроб устида, иккита бошқа гунбазлар эса унинг атрофида қарор олган. Бу гумбазлар дастлаб тўрт бурчак шаклида бўлиб, кейинроқ саккиз бурчакли шаклга айлантирилди.  Масжиднинг икки бурчак киришида тошдан ясалган иккита  азаматли минора қарор олган.

Ҳоким масжидининг шимолий минораси 23 метр узунликка эга бўлиб, ғарбий минораси эса 24 метр узунликка эгадир.  

Масжиднинг гумбазларида куфий хатти билан қуръоний оятлардан катибаларни мушоҳада этиш мумкин.

 

Ёрлиқ