феврал 18, 2017 15:00 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси шундай ёзади Ливан Ҳизбуллоҳ партияси бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳнинг Ливанга қарши амалга оширадиган ҳар қандай сайъ-ҳаракатларнинг оқибатлари ҳамда омоний-нитрат газ захиралари ва Димано атом электростанциясини нишонга олишда Ҳизбуллоҳ партиясининг  қудратга эга бўлиши ҳақида жиддий огоҳлантириш бериши сионистик режимни ларзага келтирди. Сайид Ҳасан Насруллоҳ ўз сўзлари билан ядровий қурол-яроқларни ишлаб чиқариш учун сионистик режимнинг асосий  базасини таҳқирлаш ва ҳақиқатан ҳам ушбу таъсисотда атом бомбасини ишлаб чиқариш учун Исроилнинг фурсатини эса таҳдидга айлантирди. Ҳақиқат  шундан иборатким, Сайид Насруллоҳнинг таҳдидлари Трампнинг қудрат бошига келишидан кейин минтақада вужудга келган ўзгаришлар сабабидан эди. Сайид Насруллоҳнинг айтишича, сионистлар Трампнинг ҳимоятлари билан ғурурланиб кетишган ва шундай маълумотлар борким, улар милодий 2006 йилга ўхшаб Ҳизбуллоҳга қарши ҳужум қилиш учун ҳаракат қилишмоқда. Аммо Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистлар фақат муқовимат кучларининг зоҳирий қудратига  қараб ҳисоб-китоб қилмасинлар, балки муқовимат кучлари амоний-нитрат газ захиралари ва Димано атом электро станциясига қарши ҳужум қилиш каби ғафлатга қолдирадиган фурсатларга ҳам эгадир деб огоҳлантириш берди.

                                   *****

Рисолат газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай ёзади, Ансоруллоҳ охирги бир ҳафта давомида Ол-Саъудга қарши денгиз ва ҳаво орқали  иккита муҳим зарбани беришга муяссар бўлди. Мувафаққият билан амалга оширилган ушбу амалиётнинг энг муҳим  стратегик мувафаққияти бу Яман муқовимат кучларининг ҳавода афзалликка эга бўлишини исботлайди ва бир ҳафта олдин денгиз арсасида афзалликка эга бўлганлигини намойиш этадиган мувафаққиятли амалиётлар давомида амалга оширилди. Ҳақиқатан ҳам уруш майдони ўзгариш ва кенгайиш ҳолатида қарор олган. Саъудия ҳужумларининг давом этиши ва урушнинг чузиб кетиши Ансоруллоҳни ўз қудрат воситаларини ўзгартириш ва уруш арсасини ўзгартиришга ундади. Бир ҳафта давомида Арабистоннинг шимол-жанубидаги денгизи ҳам ва қуриқликдаги минтақалари ҳам нотинч бўлди. Ярим оролнинг шимоли дунё миқёсида энергетика ишлаб чиқариш маркази ва жунубдаги сувлар эса дунё миқёсида энергетикани транзит қилиш маркази ҳисобланади. Ансоруллоҳ балластик ракеталар билан энди ушбу иккита минтақани нишонга олиш қудратига эгадир. Ҳозирги кунда саъудияликларнинг қасрлари Ансуроллуҳ ракеталарининг нишонларига қарор олишган ва бу нарса уруш масаласини жуда мураккаблаштириб қуйган.  Энди қатъийлик билан эълон қилиш мумкинким, Ол-Саъуд Яманда ўзининг охирги маррасига етиб келган ва бундан кейин бу мамлакат Ансоруллоҳ ракеталарининг зарбаларидан ўзини қутқариши лозим бўлади.     

                                    ******

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Дональд Трампнинг миллий хавфсизлик маслаҳатчисининг истеъфосидан тўрт кун ўтгач Оқ Уй шуни тасдиқладиким, Роберт Гарвард унинг ўрнига ўринбосар бўлишни рад этган.  Бу нарса Оқ Уйга янги кирган давлат учун бир шармандалик ҳисобланади. Албатта Трамп ўз мухолифларига аҳамият бермаслигини ёки энг ёмон шаклда улар билан муносибат қилишини намойиш этган. Американинг истеъфога чиққан миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Фелин Трампнинг қудрат олишидан олдин Россия элчиси билан Барак Обама томонидан жорий этилган Россияга қарши санкциялар ҳақида музокара қилган. Аммо у бу масалани инкор этди. Лекин жосуслик ташкилотлари томонидан бу масала фош этилганидан кейин у истеъфо берди. Трапмнинг кабинети турли жиддий тортишувларга юзмаюз бўлган. Бу мавзў эса Оқ Уйда комилан тартибсизликнинг ҳукмрон бўлишидан далолат беради. Гарвард томонидан амалга оширган ҳаракатидан Американинг хавотирлантирадиган вазъиятини шундай осонлик билан таҳлил этиш мумкин. Оқ Уйнинг раҳбари ўзининг ажойиб сиёсатлари билан ажралиш эҳтимолини кенгайтирмоқда.