Эрон афсоналари ва қиссалари
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен Адиба Қодирий "Эрон афсоналари ва қиссалари" туркум эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Марҳамат тингланг.
Азиз тингловчилар, бугунги дастуримизда Форс Халқ адабиёт жанрларидан бири бӯлмиш ривоятчилик ҳақида сӯҳбатимизни давом этамиз. Бил билан бирга бӯласиз деган умиддамиз!
Айтиб ӯтган эдикки, ривоятчилар чойхоналар, майдонлар ва бошқа умумий маконларда қаҳрамонлик ва миллий достонларни махсус ӯз расм -русум ва одоблари билан ҳикоят ва ривоят этишган эдилар. Ривоятчиликнинг асосий мухотаби ва тингловчиси халқ ҳисобланарди. Ривоятчилик ҳунарида бирон -бир саҳнани ижод этиш шарт эмас ва ҳатто ривоятчи ўз кийимини ҳам алмаштирмайди. У фақат ҳаяжон ва эҳтиросга келган пайтида, қӯлидаги таёқчаси билан махсус ҳаракатларни ижро этади. Ривоятчи дастлаб, дуо уқийди сӯнг салавот айтиб таёқчасини ҳаракат бериб достонни нақл этишни бошлайди.
Достонни ривоят этиш пайтида, тингловчилар ейиш, ичиш ва келиб кетишлари мумкин. Улар озод ва эркин ҳаракат қилишлари мумкин эди. Аммо қандай бӯлмасин улар ривоятни диққат -эътибор билан тинглашарди. Ривоятчи достонни шундай бир ҳақиқий тарзда нақл этадиким, тингловчиларга катта таъсир етказади.
Масалан "Рустам ва Суҳроб " достонини нақл этган пайтида, Суҳробнинг ўлдириши лаҳзаси етиб келганида тамошачилар йиғлардилар.
Айрим тингловчилар эса достоннинг айнан шу қайғули лаҳзасини эшитмаслик учун чиқиб кетишади. Ҳаттоки айрим кишилар ривоятчига пул беришади токим Рустам Суҳробни ӯлдириш лаҳзасини нақл этмасин . Достонгӯйликнинг ушбу ҳолати "Гулрезон " деб номланади.
Гоҳида муҳим йиғилишларда ривоятчилар зирҳли кийимни кийишади . Бу йиғилишларда, айниқса Суҳробни ўлдириш саҳнасида бузургвор шахсларни даъват этишади. Бу ривоятчилик йиғилишларни кўпинча жума кунларида барпо этишади.
Ривоятчилар достонлардан ахлоқий натижалар олишади ва шу билан бирга миллий расм -русумларни сақлашади.
Одатан ривоятчилик шеър ва диалогдан иборат бўлади ва 200 нафар тамошачилар иштироки билан ӯтаказишади ва тахминан бир ёки икки соат давом этади. Ривоятчи достон шахсиятининг сифатларини шу даражада таъриф -тавсиф берадиким мухотаб унга қизиқиш зоҳир этади. Гоҳида лозим бӯлган вақтда мавзӯни ӯзгартиради ва агар тамошачиларнинг чарчашлари ва зерикиб кетишларини кӯрса тезда бирон ишни бажариши билан уларни хурсанд қилиб ӯзига жалб этади. Одатан ҳар бир ривоятчи ва наққол достоннинг бир турининг устоди ҳисобланади. Бири ривоятчиликнинг муҳим тури бӯлган Шоҳномахонлик маҳоратига эга бӯлиб, бошқаси эса шеър билан ошиқона достонлар ровийси ҳисобланади. Ривоятчининг товуши тамошачиларни жалб этишда муҳим рол ӯйнайди ва унинг баён этиш қудрати ва маҳорати унинг тажрибасига боғлиқдир.
Айрим ривоятчилар болалигидан бошлаб бошқа ривоятчиларнинг достонгӯйлик саҳналарида иштирок этиб аста -секинлик билан бу иш билан боғланиб қолишади ва ӯзлари достонгӯй бӯлишади. Ривоятчилик мерос эмас ва жуда кам учрайдиким ривоятчиликнинг оиласи унинг ҳунар ва маҳоратини давом этган бўлса.