март 06, 2017 15:17 Asia/Tashkent

 Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.  Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар. Мен,  Адиба Қодирий "Масжид- ишқ  ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги  сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 Азиз тингловчилар ўтган дастуримизда Яманнинг масжидларидан бири ҳисобланмиш Бакирия масжиди ҳақида сўҳбатлашган эдик. Бугун ҳам ушбу масжид , ҳамда “Ашрафия” ва “Солеҳ жоме масжиди” ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Масжид мўмин-мусулмонлар учун намозни жамоат билан бажо келтириш жойи ҳисобланади.

Масжид Аллоҳнинг тоати ва зикри билан машғул бўладиган макон бўлгани учун ҳам «Байтуллоҳ» дея васф қилинади. Қуръони каримда масжидларнинг фазли ва аҳамияти ҳақида кўплаб ояти карималар келган.  Жумладан, Аллоҳ таоло марҳамат қилади:  «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган, намозни баркамол ўқиган, закот берган ва фақат Аллоҳдангина қўрққан кишилар обод қилурлар. Айнан ўшалар ҳидоят топувчилардан бўлишлари мумкин». (Тавба сураси, 18-оят);
Диққат- эътиборни жалб этадиган энг муҳим нукта шулким ӯтмишда масжид ва тижоратчиларнинг ӯртасидаги хизмат ӯзаро хизмат эди. Яъни масжид иқтисодий фаъолиятида тижоратчилар ва савдогарларга кумак бериш учун тайёр бӯлиши баробарида тижоратчилар ҳам ислом динини кенгайтиришда ҳамда карвон ӯтадиган йӯллар ва узоқ жойларда масжид қуришга ҳам ёрдам беришган.

Ўтган дастуримизда зикр этган эдикки, Яман масжидлари  асосан узун шаклда бӯлиб кенг ҳаёт ва марказий равоқларга эгадир. Яман масжидларининг гӯзаллиги уларнинг меъморчилиги ва зийнат берлишида мушоҳада этилади.

 Бакирия масжиди бу масжидларнинг намунасидан бири саналади. Бу масжид Усмонийлар сулоласининг энг чиройли меросларидан биридир. Милодий 1594 йили “Ҳасан пошо” бу масжидни Санъода бино этди. Бу буюк масжиднинг устида катта гумбаз қарор олган. Бу масжид намоз ўқийдиган бир саҳнга эга бўлиб шарқий қисмида учта кичик гумбаз ҳам қарор олган.  

  Шунингдек, Бакирия масжиди ҳақида шуни зикр этиш жойизким, унинг жанубий қисмида чиройли  гажкорлик қилинган уч гумбазли айвон қарор олган.

Узуншакл бир саҳн масжиднинг айвонини гумбазли  вузўъхонасидан ажратиб  туради. Масжиднинг ғарбий  қисмида ҳам марказий гумбаз билан масжидга  чиройли бир кириш қисми ва 19 асрда унга қўшган икки гумбаз қарор олган.

“Ашрафия  масжиди”  Таизза номли  шаҳардаги Яманнинг машҳур масжидларидан  бири саналади. Масжиднинг орқасида салтанат мақбараси бу масжидга қўшилган ва Қуръонни таълим берадиган ҳужраларга эгадир.  

Албатта, Саудия Арабистони томонидан  2015 йил март ойида Яман мамлакатига тенгсиз урушни бошлаганида Яманнинг кўп масжидлари вайронага айланди.  Вайронага айланган бу масжидлар жумласидан Санъода  жойлашган “Жабалун -Набий шуъайб”  тарихий масжид  саналади.

Бошқа масжидлардан бири бу Солеҳ жомеъ масжиди    ҳисобланади. Бу масжид Яман пойтахти Санъо шаҳрининг жанубий қисмида жойлашган.  Масжиднинг биноси Яманнинг энг буюк исломий меъморчилик намуналаридан бири ҳисобланади.

Бу масжид Яманнинг собиқ президенти “Али Абдуллоҳ Солеҳ” дастури билан қурилган ва 25 минг намозгузорлар жамиятини ўз ичида жой бериш имкониятига эгадир. Санъонинг Солеҳ жоме масжиди олти минораларга эга бўлиб, унинг тўртта миноралари юз метр баландликка ва икки бошқа миноралари 80 метр баландликка эга бўлиб, Ғарбий Осиёнинг энг катта минораларидан бири ҳисобланади. Масжиднинг  турли бурчакларида турли ҳажмга эга бўлган 23 гумбазга эгадир. Мазкур масжид 8 йил давомида юз миллион доллар пул сарфлаши билан қурилган эди.                  

                                     

Ёрлиқ