Нур диёридан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ислом тарихи билан ошно бўлган шахслар яхши билишадиким Ҳотами Тойнинг уғли Адий Ҳазрат Али алайҳисалом имомати ва Имом Ҳасан Мужтабо алайҳисалом замонида содиқ издошларидан бўлган ва самимий мусулмонлар жумласидан эди.
Бугунги дастуримизда, Ислом Пайғамбари (с) билан унинг дийдор кўриши ҳақида сиз билан сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!
Азизлар ўтган дастуримизда айтган эдикки,
Сафона айтади: Отамиз Ҳотами Той Тай қабиласидан эди. Менинг отам очларни тўйдирар, мазлумларни озод қилар, мўҳтожларга ёрдам берар, мўҳтожларнинг талабини қондиришдан асло қайтармас эди. У сахий бир инсон эди. Унинг шўҳрат ва обру-эътибори араб сарзаминининг чегараларидан ўтиб, у ўзининг жўмардлиги билан машҳур бўлган эди. Афсўски отам тезда бу ҳаётни тарк этди ва ундан сўнг онам ҳам вафот этди. Мен ва отам хотирасини эсга қолдирадиган тоғ қолдию бас. Мен қолдиму Ҳотами Тойдан қолган қизнинг тарбияси унинг зиммасига юклатилган укам қолди. Бу уғил Ҳотамдек отадан фақат номини меросга олган эди. Отамнинг қўли очиқ эди. У ўзида бор нарсани бошқаларга бахшида этарди. Аммо укамда мол-мулк бўлса ҳам ҳаммадан бой бўлиш учун бошқаларнинг мол-мулкини тортиб оларди. Аммо мени Мадинага олиб бораётганларида отамни қўлдан бой берган лаҳзаларимдек ёлғиз ва укамни соғиндим, агарчи унинг бевафолиги мени хафа қилган эди.
Р) Ҳотами Тойнинг қизи Сафона ноилож Мадина томон борарди ва ўз укасидан хафа бўлган эди. Сафона билан Тай қабиласининг асирлари у билан бирга эдилар. Ҳотами Тойдан сўнг ўз бошлиқ этиб танлаган унинг уғли Адийни энди улар топа олмасдилар. Шу сабабли Сафонага эътироз билан қарашарди. Тайи қабиласининг аёл ва эркаклари қадим замонлардан бошлаб ярим орол аҳолийсига ўхшаб бутпарастликка берилиб кетган эдилар.
Улар тоғлар бағрида бир ибодатхона қуриб унда тошдан ясалган бир бутни қўйган эдилар.
Пайғамбар (с) Маккани фатҳ этганидан ва Каъба бутларини синдириб ташлашларидан бир неча муддат ўтганидан сўнг тошдан ясалган бутни синиб ташлаш ва ибодатхоналарни бўзиб ташлаш учун Али (а)-га бўйруқ бердилар. Шунинг учун Али (а) бир гуруҳ билан уша диёр томон йўлга тушди. У Пайғамбар (с) бўйруғини ижро этиб бир неча асирларни Мадинага олиб келди.Уша асирлар орасида Сафона ҳам бор эди.
Сафона айтади: Ўз укамнинг бевафолигидан ғам-қайғуга тушиб ўз қабиламнинг асирлари билан Мадина томон борардик ҳамда қариндошлар ва ҳамроҳларимнинг эътирозли қарашлари менинг ғамимни ошарди. У Тайи қабиласининг бошлиғи бўлишига қарамасдан уларни ва ҳаттоки мен синглисини ҳам ташлаб тоғларга қочиб кетган эди.
Адий айтади: Йўқ, синглим Сафона, сени ташлаб қочишим сенга жабр-жафо бериш юзасидан эмас эди. Сен ўзинг биласанки, сен мен учун энг азиз инсонсан. Аммо мусулмонлар қўшини уша куни ибодатхоналарни бирданидан қамраб олишлари билан менда қочишдан бошқа чора қолмаган эди. Аммо уша қолганлар ва ўз қўлларига қилич олганларнинг насиби фақат асирлик бўлдию холос.
Сафона деди: Ҳа , укам Адий! Тўғри айтияпсан, уларнинг ҳужум қилишлари билан бизларга фурсат қолмади. Аммо сен мусулмонларнинг ҳужум қилишларидан олдин қочишни мақсад қилган эдинг ва ўз хизматкорларингга тоғларда пойлаб юришни буюрган эдинг. Қандай қилиб ўз хотининг ва болаларингни олиб бориб мени ташлаб кетдинг? Аммо мени бошқалар билан ташлаб қочдинг. Бу хатти-ҳаракатинни фақат жабр ва жафо қидлиш деб ном қўйиш мумкин.
Р)Адий Тойи қабиласининг амири эди. У Шом томон қочиб борди ва ўз синглисини ёлғиз қолдирди. У ўз қабиласининг одамларига ўхшаб масиҳий эмасди ва бутпарастликни қабул қилмаган эди. Шунинг учун у ўз қабиласини бут ва ибодатхоналар билан бирга ташлаб Шом томон сафар қилди.
Ҳали бир неча вақт ўтмасдан унинг уйи олдида бир оқ туя етиб келди ва ундан Атийнинг синглиси Сафона тушди.