март 08, 2017 16:07 Asia/Tashkent

Хуросон, Рисолат ва Мардум Солори газеталари

Хуросон газетаси ўзининг таҳлилий мақоласида шундай келтиради, Франция президентлик сайловларини ўтказиш кунигача икки ойдан камроқ вақт қолганида, бу сайловда молиявий ва ахлоқий фасодликларнинг мавжудлиги янада ошкор бўлмоқда ва уларнинг ном ва чеҳралари турли молиявий фасодликлар ва қонунбўзарликлар билан боғлиқ эканликлари маълум бўлмоқда. Франциянинг келаси сайловларида ўрта унчи қанотнинг номзади ва собиқ бош вазири Франсуа Фион ўз фарзанди ва хотини манфаатига умумий манбалардан молиявий суистеъмол қилиш билан айбланмоқда. Франция миллий фронтининг ифротий унчи партиясининг номзади Марин Лупен ҳам Фионга ўхшаб молиявий бир фасодлик билан гирифтор бўлиб қолган. Лупен ва Фионга қўшимча, Франция сайловларида ўрта мустақил номзади ва собиқ иқтисод вазири Эмануэль Макрон ҳам   милодий 2017 йилги сайловларда асосий намзадлардан бири ҳисобланадиким, унинг номи молиявий қонунбўзарчиликларга қўшимча ахлоқий фасодлик руйхатида ҳам қарор олган. У ўзининг сайловолди  рақобатларининг бошланишида иқтисод вазирлигининг бюджетидан фойдаланишга айбланмоқда. Унинг ўзи бу айбловни инкор этсада, аммо унинг мухолифлари бу масалани жиддий таъкидлашмоқда. Бу масала юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда. Аммо зоҳиран инкор этиб бўлмайдиган масала бу  Элиза қасрининг келажагида фасодликнинг ривож-равнақ топишидир.  

                                    ******

Рисолат газетаси шундай ёзади, Англияда хавфсизлик бўҳронлари янги босқичга кириб қолган. Бу бўҳроннинг кўлами янада кенгаймоқда ва Лондоннинг ўзи дунёда терроризминг энг асосий ҳомийларидан ҳисобланади. Лондонга такфирий террористик гуруҳларнинг хатар солишлари шундай уни инкор этиб бўладиган мавзў эмас. Англия полициясининг айтишича, бу мамлакатнинг хавфсизлик ташкилотлари охирги тўрт йил давомида Парижда террористик услуби билан қилинган бир нечита ҳужумларни бартараф этишган. Скотланд Йорднинг эълон қилишича, Англия хавфсизлик идоралари милодий 2013 йилдан бошлаб ҳозирги кунгача 13-та террористик ҳужумларни ушбу ўлкада бартараф этишган. Милодий 2015 йил ноябрь ойида Франция пойтахти Парижда ИШИД террористик гуруҳининг содир этган ҳужумларида 130 нафар киши ҳалок бўлишди. Бу ҳужумлар устидан олиб борилган текширувлар шуни кўрсатдиким, бу ҳужумнинг омиллари асосан Бельгияда жой олганлар. Лондон полицияси раисининг ўринбосари Марк Ровлининг айтишича, бу террористик ҳужумларнинг режалари ИШИД террористик гуруҳининг тарафдорлари томонидан ижро этилган.  Англияда терроризмга қарши амалиётларни назорат этувчи ушбу масъул Ал-Қоида ва экстремистик айрим гуруҳларни ҳам жиддий таҳдид деб билди.       

                                      *****

Мардум Солори газетаси шундай ёзади, Малайзияда Шимолий Корея раҳбарининг ўгай акаси атайлаб заҳарлангани натижасида ушбу икки мамлакат ўртасидаги кескинликлар янада шиддат билан кучаймоқда. Шимолий Корея бу мамлакатда ҳаёт кечираётган Малайзия фуқароларининг чиқишига ижозат бермайди деб эълон қилди. Шимолий Кореянинг раҳбари шунингдек Малайзия давлатидан бу ҳодисага одилона ойдинлик киритиш ва текширув ўтказиш билан Шимолий Корея фуқароларининг хавфсизлигига кафолат беришни сўради. Малайзия оммавий ахборот воситаларининг берган хабарларига кўра, ҳозирги кунда ушбу мамлакатнинг уч нафар дипломати ва уларнинг қариндошларидан олти нафари Шимолий Кореянинг пойтахтида яшайдилар. Малайзиянинг Шимолий Кореядаги элчиси олдин ушбу мамлакатни тарк этди ва Малайзия ҳам бу сайъ-ҳаракатдан кейин Шимолий Кореянинг элчисини Куала-Лумпурдан чиқарган эди.  Малайзия фуқароларига чиқишни манъ этиш албатта  ушбу мамлакатнинг қарши аксуламал кўрсатишга ундади. Малайзия ички ишлар вазирлиги Шимолий Корея элчихонасининг ходимлари ва дипломатик расмийларининг ҳеч қайси бири Малайзиядан чиқиш ҳаққига эга эмаслар деб эълон қилди. Шимолий Корея ва Малайзия ўртасида вужудга келган кескинликларнинг сабаби Куала-Лумпурда Шимолий Корея раҳбарининг ўгай акаси Ким Чен Намнинг қатл этилишидир. У жорий йилнинг 13 февраль кунида Малайзияда Вой Икс гази билан атайлаб заҳарлангани оқибатида вафот этди.