март 13, 2017 17:06 Asia/Tashkent

Жавон, Эътимод ва Хуросон газеталари

Жавон газетаси Афғонистонда тинчлик музокаралари ва Толибон гуруҳининг ҳузур топиши ҳақида шундай ёзади, Афғонистонда Толибон гуруҳи билан тинчлик музокарасининг асосий уйинчилари  ичкарида бўладими ёки ташқарида бўладими турли ва кўпдир. Бир томондан ҳоким қанотларда Толибон гуруҳи билан ва бошқа томондан пуштун, тожик, ўзбек ва ҳазора  қавмлари ва сиёсий бошқа жараёнлар билан музокара қилиш учун ягона ва мунтазам ёндошиш мавжуд эмас. Ана шу масала сиёсий жараёнлар томонидан Толибон гуруҳи билан ёндошишнинг шакли турлича бўлишининг сабабига айланган. Афғонистонда ўзига хос манфаат ва мақсадлар пайида бўлган   хорижий турли уйинчиларнинг мавжудликлари тинчлик музокаралар жараёнини ўзига хос мураккаблик ва қийинчиликларга юзмаюз этган. Америкаликлар Вашингтон-Кобул хавфсизлик шартномасига асосан Афғонистонни ишғол этишни давом эттириш учун бир даражад назорат қилинган хавфсизликка эҳтиёж сезишади. Шунинг учун урушни бошқариш билан минтақада ўз мақсадларига эришишга сайъ-ҳаракат қилмоқдаким, Россия, Хитой ва Эрон каби қудратларни мудирият этиш ва босим ўтказиш америкаликлар хорижий сиёсатларининг асосий мақсадларидан ҳисобланади. Ҳақиқат шундан иборатким, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликнинг ҳукмрон бўлиши америкаликларнинг асосий мақсадлари эмас ва терроризм билан қарши кўраш олиб бориш ғирт ёлғон сўзлар эди ва хорижий кучларнинг ҳузур топиши фақат Афғонистонда урушнинг кўламини кенгайиши ва нотинчликларни кучайиши сабабига айланди.  

                                    ******

Эътимод газетаси шундай ёзади, ўтган куни Англия давлати расмий равишда ушбу мамлакатнинг қонунчиларига Европа Иттифоқидан чиқиш учун бирон бир лойиҳани амалда татбиқ этишда таёйр бўлмаслик ўз вазифасини бажаришда жиддий камчилик ҳисобланади деб огоҳлантириш берди. Чунки Европа Иттифоқидан чиқишдан бошқа ҳеч қандай йўл қолгани йўқ. Британия бош вазири Тереза Мэйнинг фикрига кўра, парламент томонидан Европа Иттифоқидан чиқиш хусусида икки йил музокара  қилиш жиҳатида бирон бир жиддий ёндошиш тасдиқланиши лозим.  Далил ва ҳужжатлар шундан далолат берадиким, Европа Иттифоқидан Британиянинг чиқиши ва бу масалага тегишли музокаралар жиҳатида ҳеч қандай режа тузилгани йўқ.  Энди Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши Британия билан муомала қилиш нархи жаҳон савдо ташкилотининг тарифларига қайтиши сабабига айланган ва бу масала эса Британия ичкариси ва Европа Иттифоқи бўйлаб импорт ва экспорт қилувчиларнинг амалиётида мушкулотлар вужудга келишининг сабабига айланди.  Европа Иттифоқининг фикрига кўра, Европадан чиқиш лойиҳаси 60 миллиард евро харажотни талаб этади.      

                                      *****

Хуросон газетаси шундай ёзади Эрдуғон “ҳаяжонланиш” ғоясини энг юқори даражадаги қудратга эришиш мақсадида келаси фарвардин ойининг 27-чисида ўтказиладиган ижтимоий сўровларда райларни касб этиш учун Туркияда “асосий қонунга ислоҳотлар киритиш”-ни мақсад қилган.  Эрдуғоннинг асосий қонунга ўзгартиришлар киритишдан асосий мақсади бу миллатчилик ғояларини илгари суриш ва оммавий ахборот воситаларини ўзининг хизматкорига айлантиришдан иборатдир. Эрдуғон “Фатҳуллоҳ Гулен” ва “ислоҳотларига қарши бўлган европаликлар”-ни ўзининг ғояларига қарши кучлар деб билади.

Гулен Эрдуғоннинг мухолифи ҳисобланади ва бошқа томондан европаликлар Европада “индивидуал тоталитаризм”-га мухолиф   меъёрлар сабабли ва шунингдек “усмоний” экспансионистик сиёсатлари билан яшил қитъада келиб чиққан тарихий ишончлар билан Эрдуғонга қарши бўлган гуруҳ қаторида қарор олишган. Аммо Туркиянинг президенти мамлакат ичкарисида ўз  қонунийлигини қоплаш учун  душманнинг ушбу таърифларидан яхши фойдаланди ва жамиятнинг миллатчилик ҳисс-туйғусини гижгижлантириш билан Туркияда асосий қонунга ўзгартиришлар киритиш бўлган ўзининг якуний мақсадига эришишни хоҳлайди.