Баҳор навоси
Наврўз байрамига бағишланган махсус эшиттириш
Гўзалликлар яратган Буюк Парвардигорнинг номи ва ёди билан
Ассалому алейкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
Баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан барчангизни қизғин қутлаймиз ва ушбу файзли айёмга бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини эътиборингизга тақдим этамиз. Бизга ҳамроҳлик қилинг.
Табиат уйғонмоқда... Таниш бир мусофир қадамларининг овозларидан. Келаётган овозлар бир томон учаётган қалдирғочлар қанотларидаги завқли парвоз ва донлар қалбидан униб чиқаётган яшил орзуларнинг овозларидир. Дарахтлар лабларида ўсиш қўшиғи янграса, тупроқ томирларида борлиқнинг қайнаш садоси ва бутун борлиқда ишқнинг сўзлари янграмоқда ҳамда бизнинг таниш мусофиримиз Баҳор Фаришталар мулкидан табассум ва ҳаёт корвони билан келмоқда:
Улуғ Мавлавий айтганидек:
Омад баҳори жонҳо, эй шохи тар ба рақс о,
Чун Юсуф аз дар омад, Мисру шакар ба рақс о.
Жонлар баҳори келди, ўтлар шожарлар ўйнанг,
Юсуф хумори келди, Мисру шакарлар ўйнанг.
Баҳор кириб келди. Унинг ифоридан роҳатланиб, чуқур нафас оласан ва ўзингни янги ва ўзгача ҳаётда эканлигингни сезасан. Ушбу ҳаётда муҳитнинг ўзгарувчанлиги ва қайтадан юзага келишини яққол ҳис этасан. Баҳор барчани жунбишга солувчи фаслдир. Ҳамма нарса, инсон, ер, ўсимлик ва жонвор ушбу фаслда Исо нафасидан тирилган ўликдек, танасига шодлик тўнини ташлаб, лабларида ҳаёт қўшиғини куйлаб, рақсга тушади. Баҳорнинг бошланишида ҳар бир тошнинг юрагидан булоқлар суви ўрнида шодлик қайнайди ва ҳар бир янги чиққан япроқлар учидан шудринглар ўрнида ҳаёт томади. Баҳор яратилиш базмидир. Бу шундай яратилишки, унда жаҳон ва бутун коинот Парвардигорнинг мўъжизаси ила мавжудлик сари қадам қўяди. Борлиқ зарралари ҳаракатга келишади ва ҳар бир нарса янги ишқдан баҳра олади. Баҳор инсонлар қалбларидаги жўшқинликка кўз тикади. Баҳор ҳаёт китобидир ва унда кўплаб тажрибалар ёзилган. У энг яхши мураббий эрур. Баҳорнинг кўплаб қиссаларини билиш учун фақат аниқ қарашлар билан нозук қулоқлар бўлса етарлидир. Баҳор ва Наврўз Эрон ижодкорлари учун илҳом бахш этувчи унсурлардан бўлиб, улар ушбу мавзўни турлича қараш ва эътиқодлар билан ўз асарларида ёритишган. Хусусан, форсий тилда ижод қилувчи шоирлар табиат ва баҳор ҳақида жозибали шеърлар битишган. Баҳор Эрон шоирининг аниқ, нозик ва гўзал тасаввурида кўплаб жилва ҳамда таъбирларга эгадир. Шоирнинг жони баҳор ва гулнинг латофат ҳамда сеҳр этувчи гўзалликлари билан қўшилган. Исломий Эрон маданиятида баҳор ўзликка қайтиш кўриниши, вақтни ғанимат билиш ва жон ойинасидан эгоистлик доғларининг тозалик рамзи ҳисобланади. Баҳор ҳамеша янгилик ва хос хоҳишларга ҳамроҳдир.
Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми кириб келиши муносабати билан яна бир бор сиз азизларни муборакбод этамиз ва навбатни Наврўз қутловларига берамиз.
Азиз мухлисларимизнинг баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан изҳор этган самимий табрикларини эътиборингизга ҳавола этдик. Эшиттиришимиз давом этади.
Баҳор Ер ва Осмон ҳаракатларининг авжидир. Шоирнинг жони ҳам ушбу ҳаракат ва ўзгаришлардан жунбишга келади ва баҳорнинг бошланиши ва табиатнинг гуллаб яшнаши билан ҳаёт бошқа шаклда жилваланади. Ушбу ҳайратланарли ҳолатлар ва Баҳор насимининг таронаси шоирнинг сўзларида жараён топади ва очилган гулларнинг ҳизларини тоғу даштларга тарқатади. Эронлик шоирнинг жони баҳор ва гулнинг барча латофат ҳамда гўзалликлари билан қўшилади. Баҳорнинг осмони ва ерида барча қайноқ харакатлари шоирнинг вужудида ҳам жараён топади.Ушбу ҳолатларни уларнинг ҳаяжонга солувчи сўзларидан ва шеърлариининг оҳанг ҳамда калималаридан ўтган асрлардан кейин ҳам топиш мумкин. Баҳор эронлик шоир учун ҳақиқий ва азалий муҳаббат билан уйғунлашган. Баҳор ифори эронлик шоирнинг жони ва шеърида ҳақиқий ёрни эсга солади. Баҳор ул учун Худойнинг пок атири бўлиб, бутун жаҳон ва барча асрларда ҳамма мавжудотларнинг борлиқ ҳамроҳи ҳисобланади. Баҳор латофатини тажриба қилиш, унинг ўтишини кўриш, ва умрнинг ўтишидан андеша қилиш баҳорнинг муҳим сабоқларидандир.
Барча-барчаларимиз интиқиб кутган Наврўз айёми кириб келиши муносабати билан яна бир бор сиз азизларни муборакбод этамиз ва навбатни Наврўз қутловларига берамиз.
Азиз мухлисларимизнинг баҳор ва Наврўз байрами муносабати билан изҳор этган самимий табрикларини эътиборингизга ҳавола этдик.
Қадрли мухлислар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган ярим соатлик тонги дастуримизда "Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Ушбу эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига сиз радиомизнинг интернет сайти Parstoday .com /uz орқали хоҳлаган пайтда эга бўлишингиз мумкин.
Азизлар, радиомизнинг ҳаво тўлқинларидан йироқлашманг.Эшиттиришимиз давом этади.
Баҳор бизга ўргатадики, кеча ва кундузни яхши англайлик, ҳаёт, ишқ ва энг муҳими ҳар бир дамни ғанимат билайлик. Шоир нигоҳида инсон умрининг ўтиши ва яшнаши табиат баҳоридек ўткувчи ва ноустивордир. Кеча ва кундуз, фасллар мунтазам ўтаверишади, умр ўтади .Ариқ бўйидаги баҳорий бинафшалар ҳамда Дамованд ва Албурз тоғларининг этакларидаги юраги куйған қизғалдоқларнинг қисқа умрлари замон ўтиши ва умрни ғаниматлигини англатувчи сабоқлардир. Баҳор шоирлар кўзларида инсон умрининг очилиши ва яшнашининг рамзи бўлиб, айни ҳолда унинг ўтувчи ва бебақолигини ҳам кўрсатади. Инсон ҳам донга ўхшаб, тупроқдан фалакларга сафар қилади. Демак ушбу йўлни босиб ўтиш учун фурсатдан имконқадар фойдаланиб, вақтни ғанимат билиш лозим.
Баҳор табиатнинг қўзғолони инсонларнинг асосий ибратидир. Баҳор яшил қўллари ва чечаклардан тўла этаклари билан кузнинг сарғайишлари ва қишнинг совуқларидан кейин жаҳоннинг меҳмони бўлади. Табиатни гул, нур ва насим билан тўлдиради ва қисқа муддатдан кейин яна муҳожир қушлар каби сафарга отланади ва бошқа юртга боради. Шунинг учун айтишганки, Бўстон гули бебақодир ва фақат бир неча кун яшай олади. Борлиқ дунёсини буюк парвардигор яратган бўлиб, ушбу неъматларнинг шукроналик нишонаси, унга санолар айтиб, итоатлар қилишдир. Баҳорнинг ушбу лаҳзаларидан барча жамодот ва наботот ҳақнинг тасбиҳгўйлари бўлишади. Бу -шундай бир сафарки, унинг ҳосили ҳазрати дўстнинг висолидир. Инсон ҳам ушбу дамларда сукут сақламасдан аллоҳнинг эҳтиромини адо этиши лозим. Эрон шоирларининг сармоялари бўлган бой маданият ва бебаҳо маориф уларга ўқитганки, дунёни ям яшил ва гўзал чакалакзор мисоли кўрсинлар ва ушбу чакалакзор эса бир зумда орадан кетиши ҳам мумкин, ҳеч вақт бўлмагандек гўё. Баҳор бинафшаларининг қисқагина умрлари ва қалдирғочларнинг тезда келиб кетишлари инсонларга ўргатадики, сел йўллида уй солмасинлар ва пойдор бўлмаган нарсаларга эътимод қилмасинлар. Эронлик ориф шоирнинг нигоҳидан барча дунё ҳазрати дўст Алоҳнинг жилваларидир. Баҳор фақат рангли гулларнинг очилиши ва табиатнинг таровати эмас, Баҳор ҳаётдир ва ҳаёт яратувчи Баҳор насимлари жон ва руҳларда эсиб, танада янги ҳаётни вужудга келтиришади.
Энди эса баҳорга оид журналист Муҳаммаджон Обидовнинг суҳбатини биргаликда тинглаймиз.
Журналист Муҳаммаджон Обидовнинг суҳбати эди.
Дастуримиз давомига диққатингизни жалб этамиз.
Юқори оламда баҳор инсон жони ва бошқа мавжудодлар учун бир совғадир. Шундай совғаки, ўзи билан орифлик завқини келтиради. Баҳор сарсон одам учун Худодан совғадир, токи у Аллоҳ томон йўл топиб ушбу сайру сулукдан баҳра олсин.
Аллоҳ таоло инсон тириклигини ҳалол ризқ топиш йўлидаги саъю-ҳаракатга боғлади.
Мана шу илоҳий неъматлардан тўрт фаслнинг ибтидоси бўлган баҳор фасли она заминимиз узра кириб келмоқда. Бу муборак фаслда деҳқон яхши ниятлар билан ерга уруғ қадайди ва Аллоҳ таоло ўзининг фазлу карами билан барча мавжудот тириклигига сабаб бўлувчи ёмғир ёғдиришини ҳамда ҳосилларига барокот беришини сўрайди.
Айтиш лозимки, одамлар байрамни одатан мафҳум ва моҳият жиҳатидан фойда ва манфаат келтиручи кун ёки азадан шодликка ўтиш вақти сифатида билишган. Ҳазрати Исо (а) моида, яъни дастурхон нозил бўлган кунни Илоҳи мўъжиза ва байрам дея атаган.
Бу борада Қуръони Каримда буюрилган: Ҳаворийлар: "Эй Марям ўғли Исо, Парвардигоринг осмондан бир дастурхон тушира оладими?" дейишганида, у: "Агар мўмин бўлсангизлар, Аллоҳдан қўрқинглар!" деб жавоб қилган эди.
Улар: "Ундан ейишни, дилларимиз таскин топишини, рост гапирганингни билишни ва бунга гувоҳ бўлишни истаймиз", дейишди.
Марям ўғли Исо: "Эй Парвардигоримиз Аллоҳ, осмондан бир дастурхон туширгинки, аввалгию охиргиларимизга хурсандчилик, Сендан эса бир мўъжиза бўлиб қолсин. Бизларни ризқлантир, Сен энг яхши ризқлантирувчисан", деди.
Барча миллий байрамлар қатори Наврўз байрамини ҳам кўтаринки руҳ билан фасли навбаҳор айёмига саломат етказгани учун Ҳақ таолога шукроналаримизни адо этамиз.
Қадрли тингловчилар, Наврўз байрамига бағишланган “Баҳор навоси” унвонли махсус эшиттиришнинг янги сони шу ерда ўз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман, Аллоҳ таолонинг паноҳида бўлинг.