Баҳор навоси
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламга салому салавот йўллаб, Наврўз байрамига бағишланган "Баҳор навоси" туркум эшиттиришини ҳузурингизга ҳавола этамиз.
Азиз ва мўҳтарам тингловчилар бугун фарвардин ойининг биринчиси, баҳор фаслининг илк куни ва Наврўз байрамидир! Наврўз шодиёналари бошланиб, баҳорий кайфият сураётган дамларда сиз, азизларга, оилангизга бахт ишларингиз ва ўқишларингизга омад, соғлик-омонлик, барча эзгу ниятларингиз ва яхшиликлар руёбга чиқиши хонадонларингизга қут-барака, барчангизга сиҳат-саломатлик, фаровонлик ва шодлик тилаймиз.
Байрамингиз қутлуқ бўлсин!
Бутун борлиқни ўз нафаси билан ҳаёт бағишлаётган ва ўйғотаётган ва қалбларни қувонч билан тўлдираётган эзгўлик фаслига саломлар бўлсин!
Ассалом баҳорнинг таниш товуши!
Ассалом баҳор фаслинининг ошиқлари!
Баҳор фасли, яъни Парвардигор ўз бандаларини яхши кўриши ва уларни ҳеч қачон эсидан чиқармаслигидан далолат беради. Парвардигор гул ва ўсимликларнинг томири ва шохалари совуқда қолишидан хавотирга тушган . Қиш фаслининг совуқлиги табиатга чирой ва гўзаллик бағишлайдиган гулларнинг томир ва шохаларини совуқ ўриб нобуд қилмаслигидан хавотирга тушган.
Турли ранглар билан тасвирлар чизиш учун, Парвардигор қаламни маҳоратли ва беқиёс мусаввир устаси – баҳор қулига беради. Ва у ҳам бутун маҳорати билан турли ранглар ила тасвирлар чизади. Баҳор ўз қалами билан дарахтларнинг қуриқ ва жонсиз шохларига оқ ва пуштиранг гуллардан тиккан либосини кийдиради ва уларнинг қуриган томирларига жон бағишлайди.
Ҳаётнинг янгиланиш, покланиш ва шаклланишини сезияпсанми? Қувонч ва хурсандчилик ернинг жонига янги қувонч ва ўйғонишлар бағишлаган. Бобо деҳқонларимиз “бисмиллаҳ” деб, Парвардигордан мўл-кўл ҳосил беришини сўраб, ерга барака уруғини сочишади, мевали ва манзарали дарахтлар ўтқазишади. Ҳар бир нарсага қараганда барча нарсалар яшариш ва янгиланиш ҳолатида қарор олганини мушоҳада этамиз.
Маҳоратли мусаввир, баҳор эса диреза олдига туриб бу янгиланишни кўзатмоқда. Кимдир эшикни тақиллаяпти, қулоқ солингиз. Ошно бир мусофирнинг оёқ товушини эшитмаяпсизми?
Баҳор фаслининг таниш товуши ва сиз азиз тингловчиларнинг чиройли товушингиздир!
Азизлар, энди эса сизларни Тоҳиржон Шукуров ва Алишер Маҳкамов Наврўз байрами билан табрикларини эшитишга даъват этамиз. Марҳамат тингланг.
Қишнинг совуқ кунлари ўтиб кетди ва ернинг совуқ қотган жисми иссиқликни ҳис этмоқда. Табиат бошқатдан ўйғониб гуллаб яшнайди. Ўсимликлар ўзларининг иккинчи ҳаётини бошлайди. Ҳаётнинг янгитдан яшириши ва ўйғониши бошланмоқда.
Дарахтлардаги ғунчаларга назар ташлаб иккинчи маротаба ҳаётнинг янгиланишига ишонч ҳосил қилгин. Бу оппоқ ва пуштиранг ғунчалар покизалик рамзи ва ҳаётнинг паёмчисидир.
Ариқлардаги сув ва тошларнинг замзама қилишларини эшиттияпсанми? Нима учун сукут сақлайсан? Борлиқ олами сен билан сўзламоқда. Баҳор фаслининг шаббадаси сенинг руҳу жонига тароват бағишлаши учун қалбиндаги даричаларни очгин. Бас, бу дунёда мақсадсиз келмаганинг учун гуллаб яшна!
Ҳижрий-шамсий тақвимига биноан фарвардин ойнинг биринчи куни ёки Наврўз, янги йил байрамининг бошланиши ва қадим замонлардан бизгача етиб келган энг қадимий байрамлардан бири саналади.
Наврўз байрамининг келиб чиқиши ва макони қадимги Эрон сарзамини ҳисобланади. Аммо, эндиликда Эрон, Озарбойжон, Ўзбекистон, Тожикистон, Афғонистон, Туркия, Покистон, Ҳиндустон, Қирғизистон ва Грузия мамлакатлардаги халқлар ушбу байрамни нишонлашади.
Наврўз байрами баҳор фаслининг тенг кунлик лаҳзасидан бошланади. Астрономия соҳаси нуқтаи назаридан , баҳорий тенг кунлик лаҳзаси ёки ер шимолий ярим курасининг мувозанатда бўлиш лаҳзаси деб шу лаҳзани назарга тутганким, қуёш экватор хаттидан ернинг шимол қисмига қараб ҳаракат қилади. Ҳижрий-шамсий тақвимига кўра фарвардин ойнинг биринчи кунига тенг келади.
Наврўз ҳақидаги тўғри маълумот манбаси бизгача етиб келмаган. Айрим қадимги асарлар, жумладан Фирдавсийнинг Шоҳнома"си ва "Табарий таърихи" каби манбалар шуни таъкидлайдиким, Эроннинг мифологик подшоси Жамшид Наврўзнинг асосчиси унвонида тан олинган.
Таърихий айрим ривоятларга кўра, Эрон сарзаминида Наврўзнинг ривож-равнақ топиши милодий 538-чи йилдан олдинги вақтга нисбат беришган, яъне Куруш Бобулга ҳужум қилган ва уни мағлуб этган замонига бориб тарқалади. Ҳахоманишинлар асосчиси бўлмиш Куруш-2 Наврўзни уша йил миллий байрам деб эълон қилди.
У бу кунда аскарларнинг руҳини кўтариш , барча маконлар ва ўйларни тозалаш ва поклаш , ҳамда маҳкум этганларни кечириш учун бир неча дастурларни ижро этган эди. Бу анъана Ҳахоманишлар сулоласининг подшоси даврида ҳам амалга оширилди ва аста-секинлик билан йиллик маросимига айланиб қолди.
Ҳахоманишиларнинг бошқа подшоси Дорюш-1 замонида Наврўз маросимлари Жамшид тахтида ўтказиларди. Ва бу ёдгорликларни тош устида ёзилган таърихий ёзмалар ва уша таърихий тошларни ҳам намуна сифатида мушоҳада этиш мумкин.
Бу байрамнинг шукўҳ ва шаҳомати ва байрамни табриклаш учун турли миллатларнинг ҳузур топиши Ҳахоманишилар замонида Наврўзнинг катта аҳамиятга эга бўлишидан даллолат беради. Мушоҳадалар шуни кўрсатадиким, Наврўз муносибати билан Дорюш-1 милоддан олдин 416-чи йилда олтиндан бир сиккани чиқарган эди.
Азизлар, дастуримиз давомида "Наврўз" ҳақида таҳлилчи Маҳмула Муҳаммад Карим қизи сўҳбатларини эътиборингизга ҳавола этамиз.Марҳамат.
Тинглаганингиз Маҳмула Муҳаммад Карим қизининг сўҳбатлари эди.
Ислом зуҳур топиши билан Наврўз анъаналарида ўзгаришлар юзмаюз бўлган бўлсада, аммо бу байрамнинг асосий ва муҳим жиҳати шундаки ҳар йилнинг бошида уни байрам сифатида нишонлаш ҳаётий бир одатга айланиб қолган.
Сомонийлар сулоласи ва Оли Бавия ҳукмронлик қилган замонда Наврўз байрами янги шакл ва тус билан ҳар йили баҳор фаслининг бошида нишонланарди.