Биз ва тингловчи
Тингловчилар сўҳбати
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Қадрли мухлислар, ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг ушбу сонида “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” рукни остидаги туркум эшиттиришлар ҳақида сўҳбат қилмоқчимиз. Мазкур эшиттиришлар 32та радомақола асосида эфирга узатилди. Унинг режиссёри Умид Сафоиниё бўлиб, эшиттиришлар таржимони ва бошловчиси мен Кўҳёр Аршадниё эдим. “Такфирий жараёнлар ёхуд бузғунчилик сценарияси” унвонли эшиттиришларнинг охирги сони жорий йилнинг 15-мартида тингловчилар ҳукмига ҳавола этилди.
Шу ўринда айтиш лозимки, такфир ёхуд кофирга чиқариш жараёни тарих давомида ҳеч бир меъёр ва қоидага амал қилмасдан бир гуруҳ томонидан бошқа гуруҳга қарши ёки демократик бўлмаган ва мустабид тузумлар томонидан шахсга, шахсларга, фирқаларга ва бошқа турли гуруҳларга қарши амалга оширилган ҳаракатдир. Айрим кимсалар таассуб ҳамда хато тушуниш ва хулосалар натижасида бошқаларни диндан чиққанликда айбдор этиб, уларнинг қонини тўкиш, мол-давлатига эгалик қилиш ва номусига тегишни ҳалол ҳисоблайдилар. Ушбу такфир сўзидан диний гуруҳ ва фирқалар ҳамда мустабид ҳукуматларнинг фойдалангани дунёнинг турли минтақаларида кўплаб низолар, тўқнашувлар ва қонтўкишларга сабаб бўлиб, жаҳон ҳамжамиятини жиддий муаммолар билан юзмаюз қилган.
Бугунги кунда исломий мамлакатларда такфирий гуруҳлар томонидан амалга оширалаётган оғир жиноятлар ва даҳшатли қотилликлар ва ўз диндошларини ҳалокатга етказишлар олдин таъкидлаб ўтилган жиддий муаммолардан ҳисобланади. Шак-шубҳасиз, юзага келган ушбу қалтис ҳолатлар Ислом душманларининг орзуси бўлиб, уларни мақсадларига яқинлаштиради. Зеро бу каби ҳаракатлардан Ғарб ОАВ Ислом чеҳрасини қоралаб кўрсатиш учун сиёсий мақсадларда ва тарғиботларда кенг кўламда фойдаланишади.
Воқелик шундаки, Ислом таълимотидан нотўғри хулосалар чиқариш ва такфирий жараёнларга мойиллик кўрсатиш Ислом Пайғамбарининг реҳлатларидан кейин бошланган.Такфирий ақида ва тафаккурга эга бўлган биринчи гуруҳ “Хаворижлар” ҳисобланади.
Қадрли тингловчилар, сиз "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттиришнинг янги сонини тинглаяпсиз. Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг янги интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Эшиттиришимиз давом этади.
Ўтган охирги йилларда ва Ўрта Шарқ минтақасида юзага келган ўзгаришлар таъсирида шаклланган ҳодисалар жаҳон оммавий афкорини “такфирий” аталмиш жараёнлар банд этган. Ушбу радикал гуруҳ ва жараёнлар ўзларини ҳаддан ташқари ҳақ этиб кўрсатиб, Исломдан айрим ўта юзаки қироатларини намоён қилиб, зўравонлик ва ваҳшийликни динни тарқатиш йўли деб ҳисоблашмоқда. Ушбу ҳодисалар мазҳаблар ўртасида такфирийларнинг нотўғри тушунчалари ва ҳаракатларини ва қаердан илдиз олганлигини ошкор этиш ҳамда барча мусулмонлар ва мусулмон бўлмаганларни пок Ислом таълимотлари билан ошно этиш заруратини икки карра кўпроқ қилган. Пок Ислом гавҳари ва ҳақиқати билан ошно этиш ушбу ҳақиқатни ошкор этадики, Исломга ИШИД, Ал-Қоида ва бошқа террорчилик ташкилотларнинг ҳеч қанақа алоқалари йўқ.
Такфирий террористлар ўзларини салафий, яъни солиҳ салафларнинг суннатларини давом эттирувчи деб эълон қилишган. Ҳолбуки, улар Ислом таълимотидан нотўғри хулоса чиқариб, жамиятда пайғамбар суннатларини қайтадан жорий этишни иддао қилишмоқда.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Ҳозир эса янги тингловчиларимиздан бири Султон Қудратовнинг мавзуга оид қилган сўҳбатларини биргаликда тинглаймиз.
Янги тингловчимиз Султон Қудратовнинг билдирган фикрлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.