Биз ва тингловчи
Машҳад-2017
Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан
Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!
"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони яна эфирда. Бизни тинглаб борасиз деган умиддамиз.
Эрон халқаро радиосининг азиз тингловчилари, бугунги эшиттиришимизни “Машҳад-2017” дастурлари доирасида ташкил этилган Халқлар маданияти фестивалига бағишладик. Олдин ҳам хабар берганимиздек, 17-апрел куни муқаддас Машҳад шаҳрида жойлашган Фирдавсий университетининг марказий биноси олдида учинчи Халқлар маданияти фестивали бошланди ва ушбу фестивал 19-апрелгача давом этди. “Тинчлик ва дўстлик хабарчиси” шиори остида бошланган мазкур маданий тадбирлар “Машҳад- 2017” дастурлари доирасида ташкил этилди. Зеро жорий йилда муқаддас Машҳад шаҳри Ислом оламининг маънавий пойтахти эълон қилинди. Шу боисдан ташкил этилган кўргазма марказларида “Хуросоншунослик ва машҳадшунослик” соҳаларига ҳам катта эътибор қаратилди.
Фестивалнинг очилиш маросимида нутқ сўзлаган ва ушбу тадбирларнинг ташаббускорларидан бири ҳамда Фирдавсий университети қошидаги хорижий талабалар халқаро идораси раиси Али Ғаноий деди:
Машҳаднинг Фирдавсий университети ҳамда “Тиббиёт”, “Имом Ризо”, “Озод Ислом” ва бошқа давлат университетларининг мавжудлиги ушбу шаҳарда кўплаб шароитларни яратган ва турли хизмат кўрсатишларни амалга оширда муҳим ўрин тутишади.
Али Ғаноий Чаманобод, шунингдек, халқларнинг яқинлашуви ва бир-бирларининг маданиятлари билан ошно бўлишга яқиндан ёрдам берувчи ушбу маданий тадбир келгуси йилда Эрон Ислом Жумҳурияти университетларида таҳсил олаётган барча хорижий талабалар иштирокида ташкил этилишини ва ушбу фестивал ҳам фарвардин ойида Машҳад шаҳрида ўтказилишини маълум қилди. Айни пайтда Эрон олий ўқув юртларида дунёнинг 123 мамлакатидан хорижий талабалар турли соҳаларда таҳсил олишмоқда ва уларнинг ўқиш ва яшашлари учун барча шароитлар яратилган.
Фестивалнинг очилиш маросимида Фирдавсий университети ректори, профессор Муҳаммад Кофий илм чегара билмаслигини ва Фирдавсий университетининг эшиклари барча учун доимо очиқлигини ва бу каби тадбирлар халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамланишини баён этди.Хуросоний Разавий вилояти ҳокимининг муовини доктор Ҳусейний ҳам ушбу фестивалнинг муҳимлигини ҳамда халқларнинг маданияти ўзаро муносабатларда муҳим фактор эканлигини ҳамда дунёдаги 57та исломий мамлакат халқларнинг тинчлиги, дўстлиги ва меҳрибонлиги йўлида салмоқли ҳисса қўша олишини таъкидлади.
Айниқса, ушбу маросим чоғида фахрий меҳмонлар иштирокида тинчлик рамзи бўлган зайтун кўчатларининг экилиши, дўстлик тортларининг кесилиши ва хорижий талабалар орқали тинчлик қабўтарларини ҳавога учирилиши фестивал иштирокчиларига катта таассурот қолдирди. Фестивалда барпо этилган спорт ўйинлари ва “Миллий таомлар” мусобақалари тинчлик ва дўстликнинг ширин маззалари билан якунланди.
Қадрли мухлислар, сиз ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи” рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.
Эслатиб ўтамиз, сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни радиомизнинг интернет сайти ParsToday.com / uz ва электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com ҳамда мобайл апликешн орқали бизга юборишингиз мумкин.
Биз билан ушбу телефон рақамлари орқали ҳам боғланишингиз мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.
Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.
Халқлар маданияти фестивалида Фирдавсий университетида дунёнинг 20 мамлакатидан келиб, таълим олаётган қарийб 1500 нафар талаба иштирок этишди. Улар ушбу фестивалда ўз юртларининг маданияти ва миллий удумларини ифода этувчи кўргазма марказларини ташкил этишди. Афғонистон ва Ироқдан келган талабаларнинг сонлари бошқа хорижий талабалардан кўпроқ бўлгани боис улар “Афғонистоншунослик ва ироқшунослик музейларини ҳам университет майдонида ташкил этишди.
Тожикистонлик талаба Шаҳбоза ушбу фестивалга оид таассуротларини шундай баён этди:
Учинчи Халқар маданияти фестивалида Туркия, Яман, Жанубий Корея,Тожикистон, Ирок, Афғонистон, Индонезия мамлакатлари элчилари ва бош консуллари ҳамда БМТ, Ироқ парламенти, Басра ва Бағдод вакиллари ҳам иштирок этишди.
Халқлар маданияти фестивалининг 2-даври ҳам ўтган йилнинг урдибиҳишт ойида Машҳад шаҳрида 17 юртнинг намояндалари иштироқида барпо этилган эди. Айтиш жоизким, хорижий талабаларнинг аксарияти Машҳадда жойлашган Фирдавсий университетида таҳсил олишади. Уларнинг сони 1500тадан ошади. Хуросони Разавий вилоятидаги хорижий талабаларнинг сони 6000 нафарни ташкил этади. Фирдавсий университети Теҳрон ва Табриз университетларидан кейин Эронда учинчи йирик олий ўқув юрти ҳисобланади ва 68 йилдан бери намунали фаолият кўрсатиб келмоқда.
Энди эса радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига оид янгиликлар билан сизни ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳур таништирадилар.
Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурнинг суҳбатлари эди.
Қадрли мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг