май 01, 2017 13:37 Asia/Tashkent

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.. Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Мен, Адиба Қодирий "Масжид- ишқ ва имон маскани" дастуримизнинг навбатдаги сони билан сизнинг хизматингиздаман. Бизга ҳамроҳлик қиласиз деган умиддамиз!

 

Азиз тингловчилар, ўтган эшитиришимизда айтган эдикки масжид  маънавий ҳидоят сари рисолат , таълим-тарбия бериш ва таблиғот олиб бориш макондирким жамоат намози имомининг маънавий раҳбарлиги билан ташкил этилади. Жамоат намозининг имоми ўзининг тўғри режа тўзиши ва тартиб-интизомни риоят этиши билан бу фаъолиятларнинг барчасини бажариши мумкин.

Жамоат намози тартиб-интизом барқарор этилишининг мукаммал намунаси ҳисобланади. Одамларнинг аниқ вақтда беш вақтлик намозга келиш, азон, иқомада ҳузур топишларининг ўзи вақтни бошқариш ва намозгузорларнинг тартиб -интизомга одат қилдиради. Намозхонлар муназзам сафларни ташкил этишлари ва ёнмаён сафда туришлари жамоат намозининг усулларидан биридир.

Аллоҳ таоло пешгоҳида тартиб ва интизом билан намозгузор мўминларнинг сафда туришлари душманлар қаршисида уларнинг ҳамдиллик ва ваҳдатини  намойиш этиш саналади.  Имом Содиқ алайҳисалом Худо Расули (с)-га оид ривоятларнинг бирида шундай марҳамат этади: “ Эй одамлар, ўз сафларингизни тартибга келтиринг ва бир-бирларингиз билан жипслашинг токим ораларингизда бирон бушлик қолмасин . Сафда туришларингизда тартиб -интизомни бузманг, акс ҳолда Аллоҳ қалбларингизни бир-бирларингиздан узоқлаштириб қўяди”.

Бу ерда Пайғамбар (с) эҳтимол шундай нуқтага ишора этадиларким тартиб ва интизом юракларни таъсир остига қарор беради. Ҳолбуки, парешонлик ва номуназзамлик инсон руҳи ва психологиясига салбий таъсир етказади. Асосан шаръий барча дастурлар ва аҳкомлар, жумладан  вожиботлар ва тавсияларнинг барчаси муназзам ва дақиқ дастурлар ҳисобланадиким, мусулмонлар учун махсус тизимни вужудга келтиради. Чунки, тартиб-интизомни риоят этиш на фақат жамоат намозини барпо этиш жараёнида , балки масжиднинг барча фаъолиятлари ва дастурларида юқорий аҳамиятни касб этади. Чунки масжид Худонинг ўйидир ва мўминлар учун тартиб-интизом  ва вақтнинг қадрига етишнинг нишонасидир. Бу эса замондан ва муфид имкониятлардан баҳра олиш тизимини ўргатади. Ҳақиқатан ҳам тартиб-интизом, замондан тўғри фойдаланишни амалда татбиқ этади.    

 

  • Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Масжид- ишқ  ва имон маскани " дастурини тинглаяпсиз.

Азизлар, ўз фикр ва  мулоҳазаларингизни   баён этиш учун  қўйидаги адресга  мурожаат этишингиз мумкин:

Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз

Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком                             

Дастуримиз давом этади. 

Исломда тартиб-интизом махсус аҳамиятни касб этадиким Имом Али алайҳиссалом бир неча маротаба мусулмонларнинг тафаккур ва амалларига зиён етказганини мушоҳада этган эди.  Ул ҳазратнинг шаҳодатга етишнинг сўнги лаҳзаларида ўз фарзанди ва мусулмонларни иллоҳий тақво ва барча ишларда тартиб-интизомни риоят этишларига даъват этади ва шундай марҳамат қилади: “Оилам, фарзандларим ва ёзган мактубимни ўқийдиган шахсга шундай тавсия этаманки, иллоҳий тақво ва ишларингизда тартиб-интизомни жорий этинглар!”

Масжиддаги тартиб-интизом намозгузорларга бошқа имкониятлардан фойдаланишлари учун имконият муҳайё этади. Исломий жамиятга тегишли бўлган намозгузор шахс масжиднинг тартиб-интизомини жамиятнинг ичкарисига олиб бориб шу восита билан бу жамиятнинг ихтилофлари ва тартибсизликларини камайтиради.

Тартиб-интизомни жорий этган жамият ҳақиқий, саодат ва камолот йўлида  осойишталик билан қадам қўйиши мумкин. Ва буларнинг барчаси масжидда ҳузур топиш баракотидан келиб чиқади. Ривоят этишларича, бир шахс машҳур ориф бўлмиш Абу Саид Абилхайрдан сўради: “Одамлар масжидда жамоат бўлиб йиғилишлари ва жамоат бўлиб намоз ўқишлари шартми?  Аллоҳ таоло  инсоннинг юрагига яқин бўлиши боис қаерда бўлмасин, агар Худо билан ўз алоқасини барқарор этган бўлса бирон бир натижага эришадими?

Абу Саид унинг саволига жавоб бериб бир мисол келтириш билан шундай деди: “Агар бир жойда бир нечта чироғ ёниб турган бўлса , улардан бири учиб қолганида бошқа чироғлар ёниб тўради ва бу маконда қаронғулик ҳукмрон бўлмайди. Аммо бир хонада бир чироқ ёниб турган бўлсаю, чироғ учиб қолса бу ўй қаронғуликка айланади. Шунинг учун Парвардигор иллоҳий мақсадларга эришиш учун бир-бирларига кўмак бериш мақсадида жамоатни юксалтириб қўйди.

Азизлар, келгуси дастуримизда Гавҳаршод масжиди ҳақидаги сўҳбатимизни давом этамиз.