Нур диёридан
Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар.
Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз дўстлар, ривоятимизнинг шу жойига келган эдикки ўтган дастуримизда айтикки, Абу Зарр айтади: “Уша вақтда Али Мадинага қайтди ва биз йўлимизни давом этдик. Аммо ҳар гал Пайғамбар (с) –нинг кўзларига қараганимда ул ҳазратнинг хафа бўлишларини сезар эдим. Мен ул ҳазратнинг ҳисс-туйғулари билан яқиндан ошно эдим. Мен, чўл-биёбонда яшайдиган Бани Ғиффор қабиласининг қароқчиларидан бири эдим. Ва Пайғамбар (с)-нинг бу кўзлари пок қалби мени мафтун айлади. Менга одоб ўрганди ва мени қафасдан озод этди. Мен Пайғамбар (с)-ни таниган эдим ва ул ҳазратнинг қалб садосини ул ҳазрат кўзларидан сезар эдим.
Бир гал Пайғамбар (с) -га Абу Зарр қочди деб хабар беришди. Ул ҳазратга паноҳ топмай қаерга ҳам борардим. Йӯлда корвондаги ҳамсафарларимдан орқага қолган бӯлсам ҳам, аммо Пайғамбар (с) буйруқларини бажо келтиришидан кеч қолмайман.
Карвон Расули Акрам (с) билан Табук томон борарди. Бу чӯл -биёбонда мен бир неча йиллар менга хизмат қилган туям билан қолган эдик. Менинг туям юрмай қолган эди. Унинг ёнида утириб уни силалашиб қӯйдим. У билан видолашиб дедим: " Йиллар давомида мен ва сен бир-бирларимизга ҳамсафар ва дӯст эдик. Сен оёқларимни озор берадиган тиконлардан еярдинг, мен эса елкангдан йиқилаётган юкларингга ёрдам берардим.
Ёзнинг уша жазиррама иссиғидан бу чўл-биёбонда мен қолган эдиму чарчаб юрмай қолган туям.
Абу Зарр туясининг юришини кутиб турди. Юравермагач, туянинг устидаги нарсаларни олдида елкасига кўтариб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам изларидан юриб кетди. Расулуллоҳ ( с) бир жойда дам олгани учун тўхтадилар. Мусулмонлардан бирлари узоқдан келаётган одам қорасини кўриб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бир одам ёлғиз пиёда келмоқда», деди.
Расулуллоҳ (с):«Абу Зарр бўлсайди», дедилар.
Одамлар синчиклаб қараб, унинг Абу Зарр эканини танидилар ва:
«Эй Расулуллоҳ, Аллоҳга қасамки, ўша одам − Абу Зарр», дейишди.
Расулуллоҳ (с),«Аллоҳ Абу Заррга раҳмат қилсин, ёлғиз юради, ёлғиз ўлади, ёлғиз тирилади», дедилар».
Азизлар Сиз Муқаддас Машҳад шаҳридан ҳаво тўлқинларига таралаётган Эрон Ислом Жумҳуриятининг ўзбек тилидаги радиосидан " Нур диёридан " дастурини тинглаяпсиз. Азизлар, ўз фикр ва мулоҳазаларингизни баён этиш учун қўйидаги адресга мурожаат этишингиз мумкин:
Интернет сайтимиз: Порстудей дот комуз
Электрон почтамиз: узбек кучукча порстудеу дотком
Азизлар, дастуримиз давом этади.
Р) Пайғамбар (с) келаётган киши Абу Зарр эканлигини тушундилар ва унинг пешвозига бориб уни қучоқладилар. Аммо чўл-биёбон иссиқлигидан у зайифланиб қолган эди ва бирданидан ҳушдан кетди.
Р) Ерга тушган Абу Заррнинг зайифланиб қолган жисми атрофида бир неча одамлар тўпланишган эдилар.Пайғамбар (с) уларга бир оз сув олиб келишларини буюрдилар. Ҳали бирон киши ўз жойидан қимирлашгани йўқ эдиикм Абу заррнинг зайиф товуши эшиттиким айтарди: “Сув менда бор. Туплаган кишилар ундан сўрадилар: Ўзингда сув бору нима учун чанқоқликдан зайиф бўлиб қолдинг?
Абу Зарр деди: Туям юриб қолмаганида ўзим ёлғиз борардимки тошлар ўртамида ёмғирдан тўпланган сувни кўриб қолдим. Агарчи чанқоқликдан оғзим қуриб қолганб қолган бўлсада, аммо Пайғамбар (с)-нинг чанқоқликларини била туриб қандай сув ичишим мумкин эди? Бас идишимни сувдан тўлдирдим токим дастлаб Расули Акрам (с)-ни снроб айласан сўнг ўзимни.
Р) Абу Заррнинг бу ҳикояти тўпланган одамларни ҳайратга солди ва Пайғамбар (с) унга миннатдорчилик билдирдилар: “Аллоҳ Абу Зарга раҳмат этсин! У ёлғиз бошига юрар, ёлғиз бошига ўлар! Ёлғиз бошига тирилажакдир!” .
Табук воқеасининг саҳифаси шу ерда ёпилмайди. Келаси дастурларимизда ҳам ушбу ўрнак бўладиган воқеанинг давомини биргаликда эшиттамиз.