май 10, 2017 09:39 Asia/Tashkent

Янги эшиттиришлар шарҳи

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Умуман  олганда виртуал фазо аҳли башарнинг ҳаётида  илм, хизмат кӯрсатиш, халқнинг турмуш даражасини яхшилаш каби соҳаларда мислсиз мавқеъга эга. Мажозий оламнинг ӯзига хос жуда кӯп фойдали имкониятлари мавжуд. Илмни ривожлантириш ва кишиларни турли янгиликлардан огоҳлантириш каби ишларда бу имкониятлардан самарали фойдаланиш лозим.

Аммо афсуски,  Виртуал фазода узоқ ӯтириш ёш фойдаланувчиларга  чексиз имкониятлар муҳайё этиш ӯрнига улар учун жиддий бир муаммо ва таҳдидга айланган. Мажозий оламнинг энг улкан фойдаси унда энг янги  маълумотларнинг тақдим қилинишидир.

Ривожланган ва ривожланишда бӯлган мамлакатларда виртуал оламнинг таъсири бир-биридан фарқ қилади. Ривожланмаган мамлакатлар виртуал фазодан кӯпроқ таъсирланиб, унга кам таъсир кӯрсата олишади. Шу сабабли бу фазодан  улар кӯпроқ зарар кӯришади.

Виртуал фазонинг таҳдид сифатида қараладиган мавридларидан бири бу насллар орасидаги алоқаларнинг узилиб қолишидир. Мажозий фазо кириб борган хонадонларда насллар ӯртасидаги муштарак муносабатлар кун сайин камайиб бормоқда. Бундай хонадонларда ота-оналар ва болалар соатлаб ёнма-ён ӯтиришади, аммо интернетдан узилиб, бир-бирларига бир оғиз гапиришга фурсат топишолмайди.

Радиомизнинг оқшомги дастурларида  “Виртуал фазо: имкониятлар ва муаммолар” номли янги эшиттиришларга ўрин берилди. Унинг режиссёри ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, ушбу туркум эшиттиришларнинг  таржимони  ва бошловчиси ҳамкоримиз Абдуллоҳ  Зуҳурдир.

Биз ушбу эшиттиришлар ҳамда радиомиз сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига  оид янгиликлар борасида  суҳбат қилиш учун ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурни микрофон олдига даъват этамиз.

Ҳамкоримиз Абдуллоҳ Зуҳурга  қизиқарли суҳбатлари учун миннатдорчилик изҳор этамиз.

Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbeki@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақамлари  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри, +998974500185 Тошкент шаҳри.

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Шу ўринда айтиш лозимки, Интернет орқали Ғарб мамлакатларининг яшаш услуби намунавий яшаш тарзи сифатида таблиғ қилинади. Шу сабабли турли жамиятлар, ҳатто оилаларда   Ғарбча яшаш тарзига ҳавас ва мойиллик ҳислари жадал суръатларда  ортиб бормоқда.

Бундан ташқари виртуал фазода кӯп вақтини ӯтказадиган кишиларнинг шахсияти  ҳам ӯзгариб бормоқда.Шахсият маданий, шахсий ва ижтимоий каби  уч унсурдан иборат. Бу унсурларнинг ҳар бири киши шахсиятининг шаклланишида муҳим аҳамиятга эга. Интернет маданий ва ижтимоий бир саҳна бӯлиб, киши бу саҳнада турли ролларни бажаришга мажбур. Бу умумий фазога кириб бориш ва унда фаолият юритиш  учун эса янги маданий қобилият ва маҳоратлар лозим.  Ӯзини бутун дунё фойдаланувчиларига  танитириш, улар билан фикр-қараш ва ҳиссиётларини баҳамлашишнинг асосий воситаси интернетдаги шахсий сайт ҳисобланади. Америкалик психолог Миллер шахсий сайтнинг аҳамиятини таъкидлаб, ёзади: “Менга линкларингни кӯрсат, қанақа одам  эканлигингни айтиб бераман”.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг