Ибодатнинг ўттиз жилоси
Яна Раҳмат ва баракат мавсими бўлган Муборак Рамазон ойига етиб келдик. Ушбу тувфиқ учун Буюк Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. Ушбу ойни тоат ва бандалик, нопокликлардан тозалаб нафс таҳорати ва муборак ойга айлантиргани учун Парвардигорга шукроналар деймиз!
Яна Раҳмат ва баракат мавсими бўлган Муборак Рамазон ойига етиб келдик. Ушбу тувфиқ учун Буюк Аллоҳга ҳамду санолар айтамиз. Ушбу ойни тоат ва бандалик, нопокликлардан тозалаб нафс таҳорати ва муборак ойга айлантиргани учун Парвардигорга шукроналар деймиз!
Азиз ва муҳтарам мўмин мусулмон биродарлар! Сизларнинг барчангизни муборак ой-рўза ва Қуръон ойи, тақво ва тавба ойи, раҳмат ва шафқат ойи, мағфират ва дўззахдан озод бўлиш ойи, барака ва савоб ойи Рамазони шариф ойи кириб келиши билан чин қалбдан қутлашга ижозат бергайсиз.
Ва ушбу бирдамлик, меҳрубонлик ва мағфират ой барча мусулмонларга муборак бўлсин!
Иллоҳий мағфират ойида қарор олиб, руҳимиз Аллоҳ таоло ҳидоятининг нуридан баҳраманд бўлиши учун ўз вужудимизни гуноҳлардан поклайлик!
Ҳижрий-қамарий 1438 йил Рамазон муборак ойининг биринчи кунида тўрибмиз ва Аллоҳ таолога минглаб шукроналар бўлсинким, саховат ва мурувват, қаноат ва шукроналик, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик рамзи бўлган ушбу қимматли ойда яна бир маротаба ҳузур топишимизга тавфиқ берди. Рамазон ойи бизнинг кирдоримиз, андешамиз ва руҳимиз маънавий энг чиройлди тажрибаларни касб этиши ҳамда чирой ва зийнат олиши учун ўзига хос хусусиятлар ила хонадонимизга кириб келди. Рамазон муборак ойи Аллоҳ таоло даргоҳига бандалик қилиш арсаси ҳисобланади. Имкониятимиз борича биз учун вожиб этилган дастурларни белгиланган соатларда Худонинг амри ила ўзимизнинг ҳалол ва табиий эҳтиёжларимиздан ўзимизни тияйлик ва ўзимизнинг ягона ва мислсиз парвардигоримиз наздида бандаликни бажо келтирайлик! Азиз Рамазон муборак ойининг кириб келиши дунёнинг барча мусалмонларига яна бир бора муборак бўлсин!
Биз ҳам Парвардигорнинг кўмаклари билан ушбу 30 кун давомида “Худонинг ойи” унвонли дастур ила бир неча лаҳза сизнинг хонадонингиз меҳмонимиз. Рамазон муборак ойига бағишланган дастурмизни ислом дини азиз пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с)-нинг ушбу азиз ой ҳақида марҳамат этган сўзларидан бошлаймиз. Ул ҳазрат шундай буюрадилар: “Эй, Аллоҳнинг бандалари! Аллоҳнинг ойи баракот, раҳмат ва мағфират ила сизларга юзланмиш. Бу ой Аллоҳ наздида энг қадрли ойдир. Кунлари энг яхши кунлар, тунлари энг яхши тунлар ва соатлари энг яхши дамлардир".Сиз бу ойда Аллоҳ даргоҳига меҳмонликка даъват этилдингиз ва каромат аҳлига айландингиз. Бу улуғ ойда сизнинг ҳар бир нафасингиз тасбеҳ, уйқунгиз ибодат, амалларингиз мақбул, дуоларингиз ижобатдир. Бу ойда очлик ва чанқоқ қолишингиз билан қиёмат кунининг чанқоқлиги ва очлигини уйланг, мискин ва мўҳтожларга садақа беринг, ўз қарияларингизга ҳурмат-эҳтиром зоҳир этинг, кичик ёшдагиларга эса меҳрубонлик қилинг, мазлумларга яхшилик қилинг, тилингизни ёмон сўзлардан тийинг, ҳаром нарсаларга қараманг, ҳалол бўлмаган нарсаларни эшитишдан ўзларингизни тийинг, сизнинг етим-есирларингизга меҳр-муҳаббат кўрсатишлари учун бошқаларнинг етим-есирларига меҳр-муҳаббат кўрсатинг. Гуноҳларингиз кечирилиши учун Аллоҳ таолонинг даргоҳига тавба қилинг, Намоз ўқиш вақтида қулларингизни Аллоҳ даргоҳига қаратиб дуо ўқинг, чунки бу соатлар энг афзал соатлардир ва Парвардигори карим ўз бандаларига раҳмат ила қарайди. Шундай экан, эзгу ният ва пок қалб ила Парвардигорингиздан илтижо айланг, токим, сизга рўза тутиш ва Қуръон тиловат қилишда тавфиқ ато айласин! Чунки ушбу муборак ойда иллоҳий мағфиратдан маҳрум қолган шахс энг бадбахт шахсдир. Эй, Аллоҳнинг бандалари кимки бу ойда ўз хулқ-атворини яхшиласа, сирот кўпригидан ўтишда унга бир восита бўлади. Кимки ушбу ойда бошқаларга ёмонлик қилмаса, Худо дидор кўриш кунида унга ғазабланмайди.”
Қуръони карим Бақара муборак сурасининг 183-чи ояти каримасида шундай марҳамат этади: “"Эй иймон келтирганлар, тақволи бўлишларингиз учун сизлардан олдинги (уммат) –ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза фарз қилинди. "
Рамазон муборак ойи Қуръони карим нозил бўлган ойдир. Қуръон самовий ушбу китобга иймон келтирган шахсларга бу муборак ойда рўза тутишга кўрсатма беради.
Рўза тутиш мусалмонларга вожиб этилган тоат-ибодатларнинг энг муҳими ҳисобланадиким, барча заминаларда тақво руҳини тарбиялаш учун энг муҳим ва таъсирчан омилардан ҳисобланади.
Имом Содиқ алайҳиссалом бу ҳақда шундай марҳамат қилади: “Эй имон келтирганлар! Бу хитобнинг лаззати шу даражада бўладиким, тоат-ибодатнинг машаққати ва оғирлигини ўртадан бартараф этади”. Ҳақиқатан ҳам рўза тутиш фармони биринчи кўринишда озгина қийин ва оғир туюлсада, аммо бу хитоб изтироб ва ҳаяжонни зиҳндан бартараф этади. Бунга қўшимча, рўза тутиш фақатгина мусалмонларга тегишли бўлмасдан балки қадимий умматларда ҳам борлигининг ҳақиқатини баён этиш билан қайси динда бўлмасин бу вазифа барча инсонларнинг вазифаси эканлигини таъкидлайди. Шунинг учун шундай буюради: “Бу тоат-ибодат фақат сизларга вожиб этилгани йўқ, балки ҳеч қайси уммат ушбу тоат-ибодатдан мустасно қолмаган. Кейин зудлик билан рўза тутишнинг фалсафасини баён этади. Рўза тутиш инсонда тақводорликни ижод этиш сабабига айланади. Рўза тутган инсон Худо йўлида жисмоний лаззатланишлардан парҳиз қилиши билан ундан ўзини маҳрум этади. Ўз нафсини қандайдир ҳоё ҳаваслардан тийишни машқ қилади. Бир ой давомида бу тоат-ибодатни такрорласа, унда ўзини гуноҳлардан сақлаш куч-қудрати кучаяди ва аста-секинлик билан ўз иродасига эга бўлади. Бошқа осонлик билан агарчи унинг манфаатида бўлса ҳам гуноҳ қилиш, бошқаларнинг ҳаққини ейиш ва халқнинг ҳақ-ҳуқуқларига тажовуз қилишдан парҳиз қилади.”
Хожа Абдуллоҳ Ансорий бу ояти карима ҳақида шундай ширин фикрни баён этади: “Агар сен рўза тутиш учун жисмингни берган бўлсанг, ҳақиқий орифлар рўза учун ўз қалбларини беришади. Сен бомдод бошлаб шомгача рўза тутсанг, улар ўз умрларининг бошидан бошлаб, ўз умрларининг охиригача рўза тутишади. ”