май 29, 2017 13:09 Asia/Tashkent

Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, Қуръон инсоннинг саодатга эришиш йўлларини муҳайё этадиган, ёҳуд аксинча унинг бахтли ҳаётига тўсиқлик қиладиган масалаларни баён айлаган.

  Динимизнинг  асосий  китоби –Қуръони каримнинг  асосий  мақсади  дунё ва  охиратда  одамларнинг   бахт-саодатли  ҳаётини  таъминлашдан  иборат.Шу  сабабли  унда   дунёвий   ишлар, ижтимой ва  шахсий  муносабатлар  ҳақида  умумий  дастурлар  мавжуд.

 Аниқроқ   қилиб   айтадиган  бўлсак,  Қуръон  инсоннинг саодатга  эришиш   йўлларини  муҳайё  этадиган, ёҳуд  аксинча   унинг  бахтли  ҳаётига   тўсиқлик   қиладиган   масалаларни  баён  айлаган.

 Азизлар,  ўтган   эшиттиришимизда   Қуръони карим  ягона  Аллоҳга   иймон келтириш асосида  инсониятга   саодатга  эришиш йўлларини   кўрсатиб   берганлиги  ҳақида   тўхталган  эдик. Шу  билан   бирга бу   Самовий Китобда   нубувват ҳамда   охират кунига ишонч  масалалари  ҳам баён  этилиб,   сўнгра  намунали   аҳлоқ-одоб  мавзуси  шарҳланган.

  Қуръон  таълимотининг  бошқа бир   қисмида   инсоннинг   ҳақиқий  бахт-саодати, ҳамда  унинг  камолотга  эришиш   зиналарини   таъминлайдиган   қонуниятлар    баён  этилади.

Шундай қилиб, Қуръони карим умумий 3 қисмдан  иборат:

1, Ақида, тавҳид, нубувват,охират кунига ишонч ва   эътиқоднинг   бошқа қисмлари .

2, Эзгу  аҳлоқ.

3, Умумий  тарзда Қуръонда   баён   этилган   шарҳ ва  тафсир  Расулуллоҳ (с)га   ҳавола  этилган   шаърий  аҳком ва   қонуниятлар.  

Қайд қилиш   жоизким, Қуръони карим  таълимоти  инсон  ҳаётининг   шахсий, ижтимоий, дунёвий ва  ухровий   каби   турли  қирраларини  ўз  ичига  қамраб  олади. Яъни,  Қуръон кишининг ҳаётдаги  шахсий вазифаларини ҳам, ҳамда унинг ижтимоий, сиёсий ва иқтисодий  қирраларини ҳам  унутмаган. 

Шунингдек  бу Самовий  Китоб   инсоннинг   турли  жабҳалардаги  ҳуқуқ  ва  масъулиятларини  ҳам   ўз   ичига олган.  Мисол учун,   Қуръони карим   тижоратни   кишининг  ижтимоий   фаолияти  деб билади, гарчи  инсон   фарзанди   ўз  табиатига кўра  фойда кўришни  ўйласа-да,   аммо   Қуръон  таълимоти  бўйича,   иқтисодий фаолият соғлом ва  шариат  доирасида   бўлиши керак.

 "Нисо" муборак   сурасининг   29 -ояти каримасида  буюрилади:

 Эй мўминлар,  молларингизни ўрталарингизда  ноҳақ (яъни ўғрилик, қароқчилик, судхўрлик, порахўрлик, қимор  каби) йўллар  билан   емангиз! Балки  ўзаро   ризолик  билан  бўлган  савдо-сотиқ орқали   мол-дунё касб  қилингиз. Ҳамда   бир-бирларингизни  ўлдирмангиз!Албатта Аллоҳ  сизларга  меҳрибон  бўлган  зотдир".Тавҳид ё яккапарастлик ислом дини таълимотининг асоси бӯлиб, турли назарий ва амалий жанбаларга эга.

  Қадрли тингловчилар! Сиз "Қуръоний ҳикматлар” туркум эшиттириши дастлабки сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастуримиз матн таржимаси ва садосини parstoday.com/uz сайтида кӯра оласиз.Эшиттиришимиз давомида ҳам биз билан бирга бӯлинг.                                                                                                                                                                                                    Исломий таълимотлар эътиқод, ахлоқ ва аҳкомлар асосида шаклланган бӯлиб, яккапарастлик ақийдаси инсон ширк ва куфр ҳисобланмиш гуноҳлардан узоқ тутади. Хушхӯйлик инсонни зулм, гина-кудурат ва ҳасаддан узоқлантиради.

Ҳақиқатда  Қуръони   каримнинг   асл  мақсади   инсоннинг   камолоти  ва  унинг    бахт-саодатга   эришишидир.  Ана  шу   нуқтаи  назар   Қуръоний  қиссаларга  ўзгача    маъно ва  тароват   бахш  этади.

Мисол учун,   Қуръоний   қиссаларда   сабр-тоқат  тасвирланган   чоғи,    ўқувчининг    кўз  ўнгида   Айюб  (а)нинг    сабр   ва  истиқомати   намойиш  этилади.   Бу билан   қийинчиликлар  қаршисида   собит   ва  барқарор    туриш    эзгу аҳлоқий    хислат  эканлиги   уқтирилади.    Агар киши   ўзининг   руҳ ва  жонини    бу   эзгу   аҳлоқий сифат  билан  безаса,  унинг   юриш-туриши   ҳамида  аҳлоқ  ва самимиятга   йўғирилган    бўлади. 

Бундай ибратли  қиссалар  Қуръони каримда    жуда кўп. Масалан,  оғаларининг    бахиллик  ва  ҳасадларига  қарама-қарши  равишда   Юсуф  алайҳиссаломнинг    ҳайратланарли   даражадаги    кечиримлилиги, Ҳазрат  Марям   шарҳи  ҳолидаги  иффат,  покдомонлик  ва   Аллоҳга  бўлган   ишонч,   балиқнинг    қорнида  банди    бўлган  Юнус алайҳиссаломнинг, умид, илтижо  ва   Аллоҳга  розу ниёзлари,   энг  оғир  дамларда  ҳам Аллоҳнинг   лутфу  раҳматидан    умидсизланмасликни  тарғиб этади. Қуъони карим  барча  қиссаларида  ўқувчини   тавҳидий  орзуларга  йўғирилган   яшаш    тарзига   даъват   қилади.

 

Ёрлиқ