май 30, 2017 14:04 Asia/Tashkent

Бу ой ҳақида ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) шундай марҳамат этадилар: “Агар банда Рамазон ойининг қадрини билганида, йил давомида Рамазон ойи бўлишини орзу қиларди.”

Рамазон муборак ойини яна бир маротаба дарк этишимиз  ва бизга берган имкониятлар учун миҳрубон ва раҳмли Аллоҳ таолога шукроналар бўлсин! Бу ой ҳақида ислом динининг суюкли пайғамбари Муҳаммад Мустафо (с) шундай марҳамат этадилар: “Агар банда Рамазон ойининг қадрини билганида, йил давомида Рамазон ойи бўлишини орзу қиларди.”

Қиматли ушбу ойнинг фойдаси ва баракоти турли жиҳатларни ўзига қамраб олади. Ҳар ким бу фойдаларнинг бир жиҳатига эътибор қаратиши мумкин. Табиийким, шундай шахслар ушбу ойдан кўпроқ баҳраманд бўлишадиким, улар аниқ бир соатларда ичиш ва ейиш каби маносикларни бажо келтириш қаторида иллоҳий ушбу фарзнинг тарбиявий ролига ҳам эътибор қаратишади. Рўза тутишнинг тарбиявий таъсиротларидан бири бу иродани мустаҳкамлаш ҳисобланади. Ирода қийин вазъиятларда ёки ҳаётнинг турли замонларида уша жиддий азм-ирода қилишдир. Айрим инсонлар иродаларининг заифлигидан ранж-азоб чекишади. Ирода заифлигининг белгиларидан бири бу шахсларнинг ўз ишларини бошқа кунга қолдиришлари ҳисобланади ва одатда бир ишнинг бошланишини бошқа кунга қолдиришади. Ирода заифлигининг бошқа белгиларидан бири бу шундан иборатким, ўз вақтида ва ўз жойида бир қарорга кела олишмайди. Ўз қарорларини иккиланиб баён этишади ёки бошқаларнинг фикр ва нуқтаи назарларини эшиттиш пайида бўлишади. Иродаси кам ва заиф бўлган шахслар одатда жуда сабр-тоқатсиз бўлишади. Масалан: Улар бир ишни бошлашади, бирон бир мушкулотга юзмаюз бўлишлари билан сабр-тоқат қила олишмайди. Шунинг учун асабийлашиб, бу ишни охирга етказишдан биткул қул тортишлари мумкин. Тавсия этиладиким, иродалари заиф бўлган шахслар иродаларини мустаҳкамлашлари учун рўзадорлик фарзи ва ушбу муборак ойдан фойдаланишлари мумкин. Чунки рўза тутиш ва рўзадорлик устуворлик кучини кучайтириш учун бир машқ ҳисобланади. Ҳамда иродани мустаҳкамлайди. Рўза тутиш, яъни сабр-тоқатнинг ҳақиқий амалда татбиқ этилишидир. Ҳақиқатан ҳам рўза тутган шахс ўзининг нафсоний ҳою-ҳавасларига қарши кўрашади ва турли ҳою-ҳаваслар баробарида устуворлик билан қарши тўради.  Инсон устидан шаҳват ва ҳою-ҳавасларнинг ҳукмрон бўлиши ҳукуматларнинг энг хатарлисидир. Бу хатар инсонни ўз асоратига қарор беради ва инсонни разиллик ва пастликка юзмаюз этади. Шу сабабдан исломда нафс ҳукмронлиги билан қарши кўрашиш “Жиҳоди Акбар” яъни “энг катта жиҳод” деб айтилади. Чунки муҳим иш устувор иродага эҳтиёж сезади. Рўза тарбиявий бир дастур унвонида  бир йилда бир ой давом этади ва хато одатларни тарк этишда муҳим ва таъсирчан рол уйнайди. Рўзадор шахс Рамазон ойида вужудга келган имкниятлардан фойдаланиб ўз ҳаёти ва ва хатти-ҳаракатларида ўзгаришларни ижод этади. Жумладан, Рамазон муборак ойида инсон ўз амаллари ва хатти-ҳаракатларини назорат қилиши туфайли камроқ йўлдан чалғинади ва хатоликка йўл қуяди. Рўзадор шахс нафсоний мойилликлар ва сайъ-ҳаракатлар баробарида муқовимат қилади ва андеша ва хатти-ҳаракатини гуноҳлар ва ҳою-ҳавас ҳукмронлигидан қутқаради. Аммо ўз ҳаётининг барча ишларида устуворликни тажриба қилади. Ҳазрат Али алайҳиссалом шундай марҳамат қилади: “Нафсоний ҳою-ҳавасга қарши кўрашган шахс энг яхши ва ўз нафсининг ҳою-ҳаваси устидан ғалаба қозонган шахс эса энг кучли шахсдир.”

Қуръони карим Бақара муборак сураси 2-чи оятидан бошлаб  5-чи  ояти каримасигача шундай марҳамат қилади: 2-“Бу шундай Китобки, унда ҳеч шак-шубҳа йўқ, у Аллоҳдан қўрқувчилар учун тўғри йўлдир. 3-Улар кўрмай туриб ишонишади, намозларини адо этишади ва берганларимиздан эҳсон қилишади.

Яъни  тақводорлар жамоаси жаннат ва дўзахни, фаришталарни ва шу каби ғайбий (махфий) нарсаларни кўришмаса ҳам, Аллоҳ ва Унинг Расули баён қилганига кўра, ишонишади. «Намозни адо этиш» деганда унинг барча ҳақлари ва рукнларига тўкис риоя қилиб, вақтида ўқиш тушунилади.

Тоат аслида уч қисмга бўлинади: биринчиси қалб (руҳ) тоати, иккинчиси бадан тоати, учинчиси мол тоатидир. Юқоридаги оятларда шу уч қисм тоат тартиби билан баён қилинган. 4-Ва (эй Муҳаммад,)  улар сизга тушган ва сиздан олдин туширилган китобларга ҳамда охиратга аниқ ишонишади.

Тақводорлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга туширилган (нозил этилган) Қуръони Каримга ҳам, у Зотдан аввалги пайғамбарларга туширилган китоблар (Забур, Таврот ва Инжил)га ҳам иймон келтиришади, чунки бу илоҳий китобларнинг бари Аллоҳ таоло томонидан туширилгандир. 5-Ана шулар Парвардигорлари йўлидалар ва ана шулар нажот топувчилардир.

Иймон келтириб, солиҳ амалда бардавом бўлган зотлар дунёда ҳидоят топиб, охиратда нажотга эришишади, яъни икки дунё саодатини қўлга киритишади. Бу оятлардан маълум бўладики, иймондан ва солиҳ амаллардан маҳрум кимсаларнинг дунё ва охиратлари тамоман барбоддир.

Дарҳақиқат тақводорларнинг биринчи хусусиятлари бу ғайбий нарсага эътиқод қилиш, тақводор бўлиш учун намозни бажо келтириш, учинчиси хайру-эҳсон қилиш, яъни иллоҳий ормонлар ва юксак мақсадлар учун ўз мол-мулкидан харажат қилиш, тўртинчи ва бешинчи шарт бу сизга тушган ва сиздан олдин туширилган китобларга ишонишдир. Яъни инсонни ҳидоят этувчи ва тақводорликни ташкил этувчи рукн ва унсурлардан бири бу ваҳийга ишонишади. Қиёмат кунига ишониш эса тақволи инсонларнинг олтинчи хусусиятларидан саналади.

                                         

Ёрлиқ