Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик
Ӯтган дастурларимизда барқарор ривожланиш ва аёлларнинг атроф-муҳитни асраб-авайлашдаги ӯринлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда болаларнинг атроф-муҳитдан таъсирланишлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Қадрли тингловчилар!
Ӯтган дастурларимизда барқарор ривожланиш ва аёлларнинг атроф-муҳитни асраб-авайлашдаги ӯринлари ҳақида суҳбатлашдик. Бугунги дастуримизда болаларнинг атроф-муҳитдан таъсирланишлари ҳақида суҳбатлашамиз.
Болалар инсоният жамиятида энг катта гуруҳ саналиб, бутун жаҳон жамияти 30 фоизини ташкил этишади. Бу адад баъзи бир ривожланаётган давлатларда 50 фоизга ҳам етади. Болалар келажак авлод бӯлиб, улар келажакда янги авлодни кекса ёшдагилар билан туташтириш вазифасини бажаришади. Болалар атроф-муҳитга боғлиқ мушкулотга сабабчи бӯлмасалар ҳам биринчи бӯлиб улар зарар кӯришади.
Бирлашган миллатлар ташкилоти атроф-муҳитга оид (UNEP) программаси ҳисоботининг муқаддимасида келган: Атроф-муҳитнинг булғаниши болаларни нобуд этади.Ушбу ҳисоботнинг баъзи бир қисмида атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва унинг болалар саломатлигига бӯлган салбий зарарлари ҳақида такидланган.
Ӯрмонларнинг нобуд қилиниши, чӯллашиш падидаси, қишлоқ хӯжалигига боғлиқ ерлардан аёвсиз фойдаланиш болалар саломатлигига таъсир етказадиган асосий омиллардан бӯлиб, бугунги кунда уларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъинланишлари ҳам хатарли ҳолатга учраган. ЮНИСЕФ олиб борган тадқиқотларга кӯра Осиёнинг жанубий-шарқий қисмида жойлашган давлатларда, жумладан Ҳиндистон, Бангладеш, Покистон ва Афғонистонда озиқ-овқат маҳсулоти кризиси катта бир фожиага айланмоқда.
Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра Ҳиндистонда яхши овқатланмаслик натижасида болалар жисмонан етук ривожланмаган. Шунингдек Ҳиндистондаги 5 ёшдан кичик бӯлган болаларнинг 48 фоизи нодуруст равишда овқатланиш натижасида жисмонан ривожланишдан қолишмоқда. Бу рақам Бангладешда 43 фоиз ва Покистонда 37 фоизни ташкил этади.
ЮНИСЕФ намояндаси Энтони Лик 2015 йилда берган ҳисоботига кӯра бугунги кунда жаҳон бӯйлаб 690 миллион болалар иқлим ӯзгаришидан зарарланишган. Бу дегани бутун дунё болаларининг учдан бир қисми сел келиши эҳтимоли бӯлган, қурғоқчилик хатар туғдирадиган минтақаларда яшашади. Бундай шароитларда яшайдиган болалар турли касалликлар, жумладан малярияга чалиниш хатарига учрашади.
Иқлим ӯзгариши мушкулотларидан ташқари об-ҳавонинг ифлосланиши ҳам болалар саломатлигига салбий таъсир етказадиган асосий омиллардан саналади. Олимлар фикрига кӯраболалар катта ёшдагиларга қараганда кӯпроқ нафас олишлари сабабли ифлос ҳавони кӯп миқдорда ютишлари эҳтимоли ҳам кӯпроқ.
Иқлим ӯзгариши мушкулотларидан ташқари об-ҳавонинг ифлосланиши ҳам болалар саломатлигига салбий таъсир етказадиган асосий омиллардан саналади.
Азиз тингловчилар! Сиз "Атроф-муҳитни асраб-авайлайлик" туркум эшиттириши навбатдаги сонини муқаддас Машҳад шаҳридан тинглаяпсиз. Дастуримиз давомида ҳам бизни тинглаб боринг.
Олимлар фикрига кӯраболалар катта ёшдагиларга қараганда кӯпроқ нафас олишлари сабабли ифлос ҳавони кӯп миқдорда ютишлари эҳтимоли ҳам кӯпроқ. Улар кӯпроқ оғиз билан нафас олишади. Шунинг учун ҳам оғиз-бурун нафас олиш системаси аъзолари ифлос ҳаводан зарарланиб, бутун организмни ҳам турли касаллликларга чалинтириши мумкин.
Аслида ҳаво ифлосланиш мезони ёз фаслида кӯпроқ бӯлиб, болалар эса бу фаслда катта ёшдагиларга қараганда кӯпроқ ташқарида юришади. Соҳа бӯйича олиб борилган тадқиқотларга кӯра ҳар йили 4 миллиондан ортиқ болалар ҳаво ифлосланиши мушкулотига учраб ҳалок бӯлишади.
Бу орада турли заҳарланишлар, нафас йӯли касалликлари, ичоғриқ ва шунга ӯхшаш касалликлар болаларнинг ӯлимида сабабчи бӯлган рӯйхатининг биринчи ӯринни эгаллаган.
Тоза ҳаводан нафас олиш инсоннинг табий ҳаққидир.
Бугунги кунда ҳавони ифлосланиши умумибашарий мушкулотга айланган масала. Бу проблема махсусан катта шаҳарларда кӯпроқ учрайди.
Тан олиш лозим: бугунги кунда экологик хавфсизликни таъминлаш, глобал иқлим исишининг олдини олиш, сайёра аҳлининг тоза ичимлик сувга бўлган эҳтиёжини қондириш инсоният олдидаги энг нозик таъбир жоиз бўлса, ҳаёт-мамот масаласига айланмоқда. Жаҳон миқёсида ташкил этилаётган халқаро тадбирларда ҳам асосан ана шу муаммога алоҳида эътибор қаратилаётир.