Ибодатнинг ўттиз жилоси
Рамазон ойнинг 21-куни Ҳазрат Али (а) шаҳодат топган кунидир.
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган " Ибодатнинг ўттиз жилоси " дастури билан сизнинг хизматингиздамиз.
Азиз тингловчилар тоат-ибодатларингиз Аллоҳ таоло даргоҳига қабул бўлишини истаб, бугунги дастуримида Парвардигори каримдан жаннат дарвозаларини бизларга очишини, Қуръонни тиловат қилишга тавфиқ беришини ва қалбларимизда осойишталикни нозил этишини истаб қоламиз! Азизлар, эртага рамазон ойнинг 21-куни Ҳазрат Али (а) шаҳодат топган кунидир. Шу муносабат билан барча мусулмонларга тассалият изҳор этамиз.
Азизлар, қадр кечасининг эҳтимолий мавжуд бўлиши мумкин бўлган Рамазон муборак ойининг 21 кечасининг қиматли лаҳзаларда қарор олганмиз. Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай ваъда берганлар: “Қадр кечасини сидқ, ихлос ва иймон билан ўтказган банданинг гуноҳларини Аллоҳ таоло кечиради.”
Аллоҳ таоло буюрган минг кечадан афзал бўлган қадр кечасига саломлар бўлсин!
Иллоҳий раҳмат ва лутфу иноят билан тўла лаҳзаларга эга бўлган ва бу кечада Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламнинг қалбига Қуръоннинг ҳақиқати нозил бўлган кечага саломлар бўлсин деймиз!
Азизлар, Имом Содиқ алайҳиссалом қадр кечасининг юксак мавқеи ҳақида шундай марҳамат қиладилар: “Рамазон ойининг қалби бу қадр кечасидир.”
Бинобарин кимки Рамазон муборак ойини туғри дарк этишни хоҳласа, унинг қалби, яъни қадр кечасини дарк этиши лозим. Қадр кечасида Қуръонни тиловат этиш ва тоат-ибодат билан шуғулланиш Аллоҳ таолонинг меҳр-муҳаббати ва маърифатини қабул қилиш учун қалбларга сафо ва ёруғлик бағишлайди. Қадр кечаси муҳим қарорларга келиш ва тафаккур қилиш учун муносиб фурсатдир. Чунки қадр кечаси тақдирни белгиловчи кечадир. Шак-шубҳасиз барча инсонлар энг чиройли тақдирга эга бўлиш учун инитилишади. Аммо энг чиройли тақдир тафаккур ва андеша қилишга эҳтиёж сезади. Қуръон нозил бўлган ушбу кечада фаришталар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ерга нозил бўлишади. Мўмин-мусалмонларнинг мажлисларига назар ташлашади ва уларга салом беришади ва қуёш ботгунига қадар уларнинг дуоларига омин қилишади. Худойим, умид билан қадр кечасида сенинг авф этишинг ва кечиришинг учун раҳмат остонасига юз қаратамиз. Бу кечани эрталабгача бедорлик билан ўтказамиз. Сенинг меҳр-муҳабатингни тавба қилиш билан юракларимизда сақлаймиз ва жонимизни сенинг раҳматинг ёмғири остида тозалаймиз. Эй худойим, гуноҳларимизнинг қаронғу кечаларини кечириш қуёшинг нури билан ёруғлик бер ва қадр кечасини бедорлик билан ўтказиш тавфиқини бизларга насиб айлашини тилаб қоламиз!
Рамазон муборак ойи, айниқса Лайлатул-Қадр кечасининг фазилатли дуоларидан бири бу "Жавшани Кабир " дуоси, яъни "буюк қалқон" дуоси саналади. Бу дуо Расули Акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва салламдан нақл этилган дуодир ва Аллоҳ таолонинг мингта номи ва сифатларини эслатиб ўтадиган дуодир. "Жавшани Кабир" дуоси ислом динининг ғазоватларидан бирида Жабраил томонидан ислом Пайғамбари салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам учун келтирилган дуодир. Қиматли ва чиройли мазмун-мундарижага эга бўлган бу нуроний дуода Аллоҳ таолони азамат ва буюклик билан эслатади. Инсон бу чиройли оҳангга эга бўлган дуоларни тилга олиши билан руҳни Худо раҳматининг осмонида парвозга келтиради ва унинг бор вужуди маънавий неъмат ва хурсандчилик билан тўлиб кетади.
Диний пешволардан бизга етиб келган ривоятларга кўра, Аллоҳни ўз номи билан ўқиган шахсларнинг дуолари мустажоб бўлади ва уни санаб чиққан шахс эса жаннат аҳлидандир. Албатта мақсад турли номларни санаб чиқиш ва фақат уларни ўқишдан иборат эмас, балки ушбу исмларнинг мафҳумларини дарк этишдир.
Бу дуони ўқишнинг фазилати ҳақида Расули Акрам салалоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам шундай марҳамат қиладилар. Менинг умматимдан Рамазон муборак ойида, ушбу дуони уч маротаба ёки бир маротаба ўқимаган киши йўқ.Аллоҳ таоло уларнинг жисмларини дўзах оловидан қутқариб, уларга жаннатни вожиб этади.
Бу дуо биринчи марҳалада маърифатни кенгайтириш ролини бажаради. Ва бизнинг маърифатимизни Аллоҳ таолога нисбатан зиёда айлайди. Жавшани Кабир, яъни катта қалқон дуоси Аллоҳнинг юз банддан иборат хусусияти ва сифатларидирки,юракларнинг Парвардигорга яқинлашиши сабабига айланади. Бу дуо жуда холис ва пок дуодир. Зеро ушбу дуода Худодан бошқа ҳеч нарса ҳақида сўҳбат қилинмайди.
Қуръони карим ёсин муборак сурасининг 11 ояти каримасида шундай марҳамат қилади: “Сен эса, фақат зикр-эслатмага эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирурсан. Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер.”
Ушбу оятдаги «зикр-эслатма»дан мурод Қуръони Каримдир. Демак, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг асосий вазифалари аввал ҳаммага даъватни бир бора етказишликдир. Сўнгра уларнинг даъватдан таъсирланиб, Қуръонга эргашган ва Аллоҳдан қўрққанларига Ислом таълимотларини етказишдир. Кўзни юмиб, бошини осмонга кўтарганча ғўдайиб қолганларга эътибор бермасликдир. Чунки улар бўлари бўлган одамлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қанча уринсалар ҳам, фойда чиқмайди. Шунинг учун уларни қўйиб, асосий эътиборни Қуръонга эргашган ва Аллоҳдан қўрққанларга қаратишлари керак.
«Сен эса, фақат зикр-эслатмага эргашган ва Роҳмандан ғойибона қўрққан кимсани огоҳлантирурсан».
Бундай саодатман кишига, энг аввало, башорат бериб, унга иймони, Қуръонга эргашгани ва Роҳмандан қўрққани учун гуноҳлари мағфират қилинишининг, охиратда гўзал ажрга-жаннатга эришишининг хушхабарини етказмоқ керак.
«Бас, унга мағфират ва гўзал ажрнинг хушхабарини бер».”