Ибодатнинг ўттиз жилоси
Бу нуроний лаҳзаларда энг эзгў маънавий тажрибаларни касб этганларга таҳсинлар бўлсин!
Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг бугунги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.
Сиз азизлар билан бирга бўлиш бизнинг фахр-ифтихоримиздир. Ушбу нуроний лаҳзаларда энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Аллоҳнинг қутлуғи бўлсин. Рамазон меҳрубонлик ойи иллоҳий чексиз раҳмат ва баракотли охирги лаҳзаларини ўтказмоқда. Ушбу Рамазон муборак ойи ўз ёйилган дастурхонини йиғиш арафасидадир. Ва ушбу баракотли дастурхондан ўзлари учун кўпроқ файз-баракани касб этган мусулмонларга таҳсинлар бўлсин!.
Бу нуроний лаҳзаларда энг эзгў маънавий тажрибаларни касб этганларга таҳсинлар бўлсин! Азизлар бугун сиз билан биргаликда фитр байрами ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!
Рамазон муборак ойнинг қийматли тун ва кунлари бирин-кетин ўтиб кетди. Шунингдек биз бу муборак ойнинг қадрли охирги кунларида қарор олганмиз ва у билан видолаш арафасидамиз. Рамазон ойи инсон аҳлини тоат-ибодат ила Аллоҳ таоло билан боғлайди. Ўттиз кун давомида бу азиз меҳмонимиз жонимизни ўзининг маънавий атри билан муаттар айлади. Бу нуроний лаҳзалар келаси йилда бизга насиб айлашини Парвардигордан сўраб қоламиз!
Рамазон муборак ойнинг ҳузур топиши билан ҳаётимизда бундай соатлар, тунлар ва кунларга эҳтиёж сезишимизни тушуниб етдик.
Рамазон муборак ойи биз учун ахлоқий ва маънавий қадриятларни янада кўпроқ ҳис этишимиз учун бир ўзгариш эди ва Парвардигор билан яқинлашиш, ҳамда имон ва маънавият сояси остида ўз ҳаётимизни дилрабо айлаб унга бошқача ранг-тус беришимизга тушуниб етдик.
Бу муборак ойда ўзимизнинг салбий ва ижобий хулқ-атворимизни ўзгартириш учун бир фурсат эди. Намоз, дуо ва яхши сифатлар билан ўзимизни безатишимиз, ҳамда разилликлардан ўзоқлашиш каби хайрли ишларни бажариш инсонни Аллоҳга яқинлашишига бир восита эди.
Шунингдек, муҳим нарса шундан иборатки, бу муборак ойнинг ижобий дастурларини биз ҳама вақт ўз ҳаётимизда татбиқ этайлик. Афсуски жорий йилда рамазон ойи мусулмонлар учун ёмон ҳодиса-воқеалар билан бирга эди. Дунё мусулмонлари фитр байрамини шундай бир шароитда истиқбол этишадиким Афғонистон мазлум халқи ваҳшийликча амалга оширилган террористик ҳужумларни ўз бошларидан ўтказишди. Қатиф шаҳрида Арабистоннинг ҳимояланмаган шиа мусулмонлари саъудиялик жоҳил ҳокимларнинг душманлик ҳужумлари остида қарор олишди. Шунингдек Яман мазлум халқи Саъудия Арабистони ҳокимларининг зулми, ракеталари ва бомбалари остида ҳаёт кечиришмоқда.
Сурия ва Ироқ мусулмонлари ИШИД террористик гуруҳининг қолдиқларини ўз сарзаминларидан ҳайдаб чиқариш учун оғир кунларни ўз бошларидан ўтказишмоқда. Фаластин ва Баҳрайннинг ёшлари эса ўз ормонлари ва ўз сарзаминларини муҳофазат этишда жонларини фидо этишди.
Фитр буюк байрамининг остонасида фитна-найранг ва уруш оловида гирифтор бўлган мусулмонлар учун холисона ва чин қалбдан дуо қиламиз ва уларга ҳамдардлик изҳор этиш зимнида бу мазлумларга кўмак бериш учун тайёр эканлигимизни эълон қиламиз!
Шунингдек уларнинг сарзаминларига осойишталик ва тинчлик ҳукмрон бўлиши ва дунёнинг қайси бурчагида яшайдиган ислом уммати учун талаб даражасидаги келажакни Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз!
Рамазон ойнинг охирги соатларида меҳрубон ва раҳмли Аллоҳнинг кечиришини умид қилиш билан Имом Сажжод (а)-нинг чиройли дуоларини биргаликда эшитамиз. Ул ҳазрат шундай марҳамат қилганлар: “Биз рамазон ойи билан видолашмоқдамиз. Ундан ажралиш биз учун оғирдир. Унинг кетиши бизни ғам-кулфатга юзмаюз этади. Худонинг энг буюк ойи, сенга саломлар бўлсин!
Сени олдингда қалбларимиз меҳрубонлик ва мулойимлик, ҳамда бизнинг гуноҳларимиз сенинг баракатингдан тўлган эй дўст сенга салом!
Энг қийматли лаҳзаларда бизга ёру сўҳбатдошларимиз бўлганинг учун сенга саломлар айтамиз!
Ўз баракатинг ва яхшиликларинг билан бизнинг ҳаётимизда кириб келган ойга салом!
Эй Худойим! Бизнинг умримизни келаси рамазонга етказгинг!
Азизлар, дастуримиз охирида Фажр сурасининг 27 то 30 ояти каримасигача эътиборингизни жалб этамиз. “
Эй хотиржам нафс! |
Роббингга сен Ундан, У сендан рози бўлган ҳолингда қайт! |
Бас, бандаларим ичига киргин! |
Ва жаннатимга киргин! |