июн 25, 2017 14:58 Asia/Tashkent

Азиз тингловчилар муқаддас ислом динимизнинг  бу улуғ байрами, яъни Фитр ҳайити  барчангизга муборак бўлсин!

Аллоҳнинг ҳабиби азиз пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо (с)-нинг пок руҳларига салому салавот йўллаб, Рамазони шариф ойига бағишланган “ Ибодатнинг ўттиз жилоси” дастуримизнинг охирги сони ила хонадонингиз меҳмонимиз.

Рамазон муборак ойи ўзининг чексиз фазилати, раҳмати ва файзу баракати билан  тез ўтиб кетди.

Сиз азизлар билан бирга бўлиш бизнинг фахр-ифтихоримиздир.  Ушбу нуроний лаҳзаларда  энг чиройли маънавий тажриба ортирган азизларга Аллоҳнинг қутлуғи бўлсин.

 Рамазон  меҳрубонлик ойи иллоҳий чексиз раҳмат ва баракотли  охирги лаҳзаларини ўтказмоқда. Ушбу Рамазон муборак ойи ўз ёйилган дастурхонини йиғиш арафасидадир. Ва ушбу баракотли дастурхондан ўзлари учун кўпроқ файз-баракани касб этган мусулмонларга таҳсинлар бўлсин!.

Азизлар бугунги дастуримиз фитр байрамини нишонлашга бағишланади. Биз билан бирга бўласиз деган умиддамиз!

Радиомизнинг азиз тингловчилари!  Бугун бир ой давомида бандаликни бажо келтирган ва   Аллоҳ йўлидаги йўловчилар учун саркаш нафс билан жиҳод қилиб, ғалабага эришган охирги кунлардандир. Бу фараҳли кунда бутун борлиқ такбир ва шукрона садолари билан лимо-лим. Намоз ва ниёз, дуо ва муножотнинг хуш бўйи замину замонни  муаттар айлаган.Парвардигор даргоҳида шукргузорларнинг шукўҳли ва уларнинг улкан йиғилишидир. Бу эса ваҳдатнинг чиройли намунасидир. Инсоннинг бир ой давомида синов ва имтиҳонлар устидан ғалаба қозониши ва инсоннинг иккинчи маротаба тўғилиш байрамидир!

Азиз тингловчилар муқаддас ислом динимизнинг  бу улуғ байрами, яъни Фитр ҳайити  барчангизга муборак бўлсин!

Тонг ботиши билан намоз иқомасини бажо келтириш учун шаҳар аҳолиси тайёргарлик куради. Муқаддас Машҳад шаҳри ҳам бундан мустасно эмас. Барча мусулмонлар Имом Ризо алайҳиссалом ҳарами томон намоздан кеч қолмаслик  учун шошилишди. Имом Ризо алайҳиссалом ҳарами бир онда жамиятдан тўлиб кетди. Мусулмонлар закот ва ўз фитр садақасини беришдан сўнг намозда саф тортишади. Фитр ҳайити намозининг иқомасини бажо келтириш учун келган зиёратчилар ўртасида ёш ва кекса, аёл ва эркак, болалар ва кичкинтойлар ҳам кўриниб туради. Ушбу жамият ўртасида ёш бир йигит ўз отасини намозда саф тортган одамлар томон олиб борарди ва шундай айтарди: “ Отамнинг истак-хоҳиши шу эдиким фитр ҳайитининг намозини  Имом Ризо (а) ҳарамида бажо келтирса.”

Ҳар йили Фитр ҳайитининг намози Имом Ризо (а) ҳарамида барпо этилади.

Фитр ҳайити йилнинг энг буюк айёмидир ва ривоятларга кўра иллоҳий раҳмат дарвозалари бу айёмда очилади.

Қуръони карим  Аъло сурасининг 14-15 ояти карималарда шундай марҳамат этади:”

 Батаҳқиқ, ким пок бўлса, ютуқ топадир.

  Ва Роббиси исмини зикр қилса ва намоз ўқиса ҳамдир.

 

Ўзини поклаган ва Парвардигори номини зикр қилиб, намоз ўқиган банда, албатта нажот топибди!

Нафсини ширк, куфр ва маъсиятлардан сақлаб, Аллоҳга имон келтирган, У Зотни зикр қилиб юрадиган, беш вақт намозни канда қилмайдиган банданинг муваффақият қозонишига шубҳа йўқ.

Ийдул-фитрнинг хушбуй ифори Рамазон эшикларидан ўтиб, мусулмонлар уйларига ўзгача ҳаловат бахш этмоқда. Ийдул-фитр мўминларнинг  қалб ва жонларида иймон гулларини   ўсиб-очилиш замонидир. Улар бир ой давомида кўнгиллардаги чангларни тозалаб, жисмларидан  нопокликларни узоқлаштиришди.Ийдул- фитр инсоннинг пок  фитратига қайтиш кунидир. Мўминлар ушбу кунга етказгани учун Аллоҳ таолога шукроналар айтиб, байрам қилишади. Бир ой давомида ўз нафсларига ғолиб келган ва ғаризаларини назорат қила олган ҳамда  иймон ва тақвонинг юқори мартабаларига эришган кишилар ушбу байрамда ўзгача маънавий ва руҳоний лаззатдан баҳраманд бўлишади.

Ийдул-фитр муборак кунининг  кириб келиши  иймон аҳли ҳаётига   тақдир белгиловчи ўзгаришлар бахш этади.

Зеро Ийдул- фитр  дин азамати ҳамда Аллоҳ йўлидан борувчиларнинг нафс билан бўлган жиҳодда унинг устидан ғолиб келганликларини намойиш этувчи кундир.

Ушбу муборак кунда барча жойларда такбир ва  шукроналар нидолари  янграйди ҳамда намоз ва  дуонинг атир-ройиҳасидан  мусулмонларнинг ҳаёт фазоси янада хушбуй ва муаттар бўлади. Ушбу муборак кунда мўминлар васф қилиб бўлмайдиган бир шавқда Аллоҳ билан қаробат топишнинг гўзал лаҳзаларини  тажриба қилишади.

Азизлар энди эса Ўзбекистонда Фитр ҳайитининг кўтиб олиниши ҳақидаги таҳлилчи Ҳумоюн Мирзонинг сўҳбатини эътиборингизга ҳавола этамиз.  Марҳамат тингланг.                     

 Фитр ҳайитида ўқиладиган намоз икка ракъатдан иборатдир. Ва унинг ёруғ хутбаларида исломий умматнинг тақдири ва ислом дунёсининг муҳим ҳодисалари таҳлил этилади. Бу намоз маънавият, художўйлик ва Расули акрам салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг хонадонларига пайравлик қилиш паёмларидан иборатдир. Ва ушбу намоз вақтида Аллоҳ таолодан Пайғамбар салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг аҳли байтларига берган барча хайрли нарсаларига эга этишини ва ёмонлик ва ёвузликлардан асрашини сўраймиз. Намоз дуоси эса, жаҳонда исломни ҳидоят этиш ва меҳр-муҳаббатга тўла андешалардан далолат беради. Қунут дуосида бир неча маротаба такрор этиладиган ушбу паём гўзаллик билан жилваланади. Илҳом берувчи ва маънавий ушбу намозда намоз ўқувчиларнинг тўплами қулларини дуо этиш учун кўтаришади ва шундай деб замзама этишади:      

 "Эй Парвадигор! Эй азамат ва буюкликнинг аҳли! Ва эй салтанат, раҳмат ва кечириш  ва  мағфират ва тақвонинг аҳли сендан мусулмонлар учун байрам этиб қарор берган ушбу кун ҳаққи билан ва Муҳаммад (с)нинг шарафига шараф қўшиб, Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг аҳли байтларига салому салавот юборишингни ва мени Муҳаммад салаллоҳу алайҳи ва олиҳи ва саллам ва ул ҳазратнинг хонадонларига берган барча нарсага эга этишингни ва Муҳаммад (с) ва ул ҳазратнинг аҳли байтларини барча ёмонликлардан асраганинг каби мени ҳам сақлашингни сўраймиз. Эй Аллоҳим! Сени шойиста бўлган бандаларинг томонидан сўраган энг яхши нарсаларни менга ато этишингни сўрайман. Сендан бошпанаҳ излаган шойиста бандаларинг каби мен ҳам сендан бошпанаҳ излайман."

Буюк Парвардигор  ушб кунда барчамизга  энг яхши мукофотларини насиб этсин. Саъид Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин.

Ийдул-фитр”, яъни Рамазон ҳайити жуда улуғ байрам, дунё мўмин-мусулмонлари  катта шодиёна, хурсандчилик ва кўтаринки руҳ билан ўтказадиган муборак байрамдир. Чунки ушбу кун тутган рўзаларимиз қабул этиладиган, Аллоҳнинг раҳмати ва фазли ер юзига мўл-кўл ёғиладиган, Аллоҳга итоатда қалбларимиз шавқланадиган ажойиб палладир.

Ҳайит – Аллоҳ таолонинг мўмин бандаларига зиёфат кунидир, уларнинг қилган солиҳ амаллари, Аллоҳ учун тутган рўзалари эвазига улкан мукофотлар ва жаннат неъматларини ваъда қилган кунидир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо  (с) ҳайит кунининг кечасини Аллоҳдан катта мукофот олиш вақти деб атаганлар.

 

Ёрлиқ