Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида
Ӯзбекистонга оид муҳим янгиликлар
Ўзбекистон ўтган ҳафта давомида” рукнидаги туркум эшиттиришнинг янги сони эфирда.Унда ушбу мамлакатда юз берган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий ва илмий ўзгаришлар борасида сизга маълумот берамиз. Бизни тинглаб боринг.
Дастлаб муҳим мавзуларнинг қисқача шарҳлари билан танишинг:
- Ўзбекистон ва Қирғизистон чегарасини белгилаш бўйича музокаралар самарали якунланди.
- Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди.
- Тошкентда Венгрия элчихонаси очилди.
- Шавкат Мирзиёев «Лукойл» раҳбарини қабул қилди.
- Туркманистон раҳбари Ариповга ТАПИ газ қувур лойиҳасига қўшилишни таклиф қилди.
- Халқаро Қизил Хоч ва Қизил ярим ой жамиятлари федерацияси президенти Ўзбекистонга келди.
- Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналишида “Афросиёб” электропоезди қатнови йўлга қўйилди.
- Мирзиёев "Камолот" IV қурултойида хорижда юрган ёшлар масаласини кўтарди.
Энди энг муҳим мавзуларнинг тафсилотига ӯтамиз:
Жорий йилнинг 26 июн куни муборак рамазон ҳайити нишонланиб, Ўзбекистон масжидларида ҳайит намози ўқилди.
Бу ҳақда Тошкент шаҳридаги ҳамкоримиз Маҳмула Муҳаммадкарим -қизи хабар беради.
Хххххххххххххххххххххххх
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев куни мамлакатга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.
Жаҳоннинг етакчи нефть-газ корпорацияларидан бири бўлган «Лукойл» Ӯзбекистонда истиқболли конларни қидириш ва ўзлаштириш, углеводород хомашёсини чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотиш каби қатор йирик инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширмоқда.
Айни пайтда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ғарбий Ҳисор нефть-газконденсат конини ўзлаштириш ишлари ҳамкорликда олиб борилмоқда .
Қандим конлар гуруҳини тартибга келтириш ва газни қайта ишлайдиган замонавий мажмуани барпо этиш ишлари бажарилмоқда. Мазкур завод яқин истиқболда йилига 8 миллиард куб метрдан зиёд табиий газни қайта ишлаб, харидоргир газ маҳсулотлари ишлаб чиқаради.
Бундан ташқари «Ҳавзак» ва «Шоди» конлари ўзлаштирилмоқда, Қўнғирот участкасида геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда.
Бугунги кунда «Лукойл» компанияси томонидан Ўзбекистон нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларга жалб этилган инвестициялар ҳажми 6,3 миллиард долларни ташкил этади.
Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Қазиб олинадиган табиий газни чуқур қайта ишлашга доир янги лойиҳалар, шунингдек, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.
Ххххххххххххххххххх
Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ориповга Турманистон-Афғонистон-Покистон-Ҳиндистон (ТАПИ) газ қувури лойиҳасида иштирок этишни таклиф қилди, деб хабар қилди Турманистон давлат ахборот агентлиги.
Бундан ташқари, Бердимуҳамедов Каспий шелфида нефт-газ конларини ўзлаштириш лойиҳасига қўшилишни таклиф қилган. Бироз аввал Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Ўзбекнефтегаз" компаниясига ТАПИ газ қувури лойиҳасига қўшилиш масаласини ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берган эди. Эслатиб ўтамиз, ТАПИ газ қувур лойиҳасида Турманистон ғарбидаги Галкиниш газ қазиб чиқариш кони билан Ҳиндистон ва Покистон чегарасида жойлашган Фазилка пунктини улаш кўзда тутилган. 2015 йил декабр ойида 214 км узунликда бўлган газ қувурини қуриш ишлари бошланган.
Хххххххххххххххх
Жорий йилнинг 1 июль кунидан бошлаб Бухоро-Самарқанд-Тошкент йўналиши бўйлаб юқори тезликда ҳаракатланувчи “Афросиёб” йўловчи электропоезди қатнови йўлга қўйилди.
Поезд ҳар куни эрталабки соат 5:00 да Бухоро вокзалидан жўнаб, эрталабки соат 8:48 да Тошкент марказий вокзалига кириб келади. Шу куни кечки соат 18:50 да ортга қайтган поезд тунги соат 22:48 да Бухорога етиб боради.
Шунингдек, 1 июль кунидан бошлаб бир қатор йўловчи поездларнинг ҳаракатланиш жадвалига ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Ххххххххххххххххххххх
"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати IV қурултойида Ўзбекистон президенти хорижда юрган ёшлар масаласини кўтарди.
Президент бу масалада гапни бугунги кунда Ўзбекистонда ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш, ёшларни турли диний экстремистик оқимлар таъсиридан асраш масаласи энг асосий вазифа бўлиб турганидан бошлади.
Мирзиёев йўлдан адашганларни дарров душманга чиқариб қўймасликни сўради.
"Ҳозирги вақтда чет элда ишлаб юрган айрим ёшларнинг терроризм ва экстремизм чангалига тушиб қолаётгани билан боғлиқ муаммо барчамизни қийнамоқда.
Лекин, қайси ҳоким ёки вазир, қайси жамоат ташкилотининг раҳбари мана шу ёшлар хорижда нима қилиб юрибди, қандай кун кечиряпти, деб қизиқиб кўряпти?
Ҳолбуки, кўпгина давлатларда ўз фуқаролари бўлган, хориждаги ёшлар билан ишлаш бўйича тузилмалар бор. Уларнинг тажрибасини ўрганиб, биз ҳам чет элларда ўқиётган, меҳнат қилаётган ёшлар билан иш олиб борадиган, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қиладиган бир ташкилот тузишимиз керак. Ўзимизнинг болаларимиз ҳақида ўзимиз ўйламасак, ким ўйлайди?" — деди Мирзиёев.