июл 02, 2017 13:24 Asia/Tashkent

Гавҳаршод масжиди диний қадриятларни муҳофазат этишда муҳим рол уйнаган.

 Азиз тингловчилар, ўтган дастуримиз давомида  яхшиликка ундаш ва ямонликдан қайтариш масаласи ҳақида сиз билан сўҳбатлашган эдик. Ҳамда айтдикки масжид жамиятда яхшиликка ундаш ва ёмонликдан қайтаришни амалга ошириш учун муносиб макондир. Чунки ижтимоий масъулиятларни қабул қилиш ва жамият тақдирини белгилашда ҳар бир мусалмоннинг олган мажбуриятлари ва роли мажбур этадиким, у ўз атрофида вужудга келадиган ҳар бир ишдан эҳтиёт бўлса ва уни назорат этса.

Эрон масжидлари исломий Инқилоб авж олган замонда эътироз этиш ва қиём қилишнинг марказига айланган эди. Жамоат имомлари ва руҳонийлари масжидлардан инқилобни ҳидоят этиш ва уни ташкил этиш учун фойдаланишарди. Халқ ҳам жамиятнинг шарт-шароитлари ва таққозо этишига қараб бу муқаддас макондан наҳзатни давом эттириш учун илҳомланишарди. Инқилоб фаоллари ўртасида маслаҳатлашиб олиш йиғилишлари ва маълумотлар билан алмашиш масжидларда амалга ошириларди. Шоҳ режимига қарши айрим ифшогарлик маълумотлар Эрон масжидларининг аксариятида осонроқ ва тезроқ ўтказиларди.  Гоҳида бу амаллар Имом Сажжод алайҳиссаломнинг услубида ижро этиларди. Яъни масжидларнинг руҳонийлари намоз фарзини бажо келтирганларидан кейин ёки мазҳабий мавзўларда нутқ сўзлаганларидан сўнг ўз эътирозларини дуо ўқиш билан кўрсатардилар. Бу дуолар кўча намойишларни ташкил этиш, қиём қилиш ва қузғалон кўтариш учун замина яратарди. Улар адолатсизлик ва зулмни бартараф этиш учун дуо қилиш зимнида  Имом Хумайний раҳматуллоҳи алайҳнинг саломатлиги ва ул ҳазратнинг мамлакатга қайтиб келиши учун дуо ўқишарди.       

  Азиз тингловчилар дастуримизнинг бу қисмида Эрон масжидларининг энг муҳими унвонида Гавҳаршод масжидини таништиришни давом этиш билан шуғулланамиз. Ўтган дастурларимиз давомида таъкидлаб ўтганимиздек, Гавҳаршод масжидини қуриш Темурнинг ўринбосари ва уғли Шоҳрух Мирзо замонида бошланган эди. Шоҳрух Мирзонинг турмуш уртоғи “Гавҳаршод Оғо ” меъморларга Имом Ризо алайҳиссалом ҳарамининг ёнида бундан олдин ҳеч қаерда қурилмаган ва унга тенг келадиган бир масжидни қуришга дастур берди. Шунингдек у дунё борича устувор тўрадиган ва унинг шакли бундан олдин ҳеч қайси масжидда ишлатилмаган исломий махсус меъморчилик ҳунармандчилиги билан қурилишига ҳам буйруқ берди. Тарихнинг гувоҳлик берилишича,  “Гавҳаршод ” доимий равишда ўз маслаҳатчилари билан бирга масжиднинг қурилишидан хавар оларди ва дунёнинг буюк ушбу асари устидан назорат қиларди. Гавҳаршод масжиди Имом Ризо алайҳиссалом ҳарами меъморчилиги мажмўасининг бир қисми бўлиши сабабли бевосита тўртта кириш айвони билан қурилган. Албатта ҳозирда масжид саккизта кириш эшигига эгадир. Икки эшик жанубда мақсура айвоннинг икки томонида ва иккита  эшик ғарб томонида ва битта эшик эса шарқда ва учта эшик эса шимолий айвоннинг ичида қарор олган.

Гавҳаршод масжиди диний қадриятларни муҳофазат этишда муҳим рол уйнаган. Паҳлавий биринчи даврида, яъни Ризохон ҳокимияти замонида тужовуз қилиш ва зўрлаш билан амалга оширилган Эрон халқининг анъанаси ва шарқий йўл-йўриқларни ўзгартириш ва мазҳаб асосларини бузиш учун кўп сайъ-ҳаракатлар қилинган эди. Ислом шариатига мухолиф бўлган ва қабул қилиб бўлмайдиган бундай сайъ-ҳаракат ва уни Туркиянинг Ғарбга мойиллик зоҳир этадиган диктатор Ота Туркдан нусха кучириш билан янада шиддат билан кучайтирилди. У аввалида эркакларнинг кийимларини ўзгартириш ва шляпа шапкасидан фойдаланишга дастур берди. Бу амали билан амалда аёлларнинг кийимларини ўзгартириш ва ҳижобни бекор қилиш билан тугайди. Шунинг учун маслаҳат қилиш билан Машҳаднинг буюк руҳонийсини Оятуллоҳ Қумийни Ризохон билан сўҳбат ўтказиш ва ўз ишини давом эттирмаслиги учун Теҳронга юборишди. Аммо Оятуллоҳ Қумийнинг Теҳронга кириш пайтида полиция уни яшаш жойида уй зиндонига маҳкум этди. Оятуллоҳ Қумийнинг қулга олиниши ҳақидаги хабарнинг тарақалиши билан Машҳадда халқнинг ҳисс-туйғулари янада куч олди ва Машҳад бузургворларининг ҳузури азим бир жамоат Гавҳаршод масжидида шакл олди.  Шу тартиб билан Гавҳаршод масжиди ҳукуматнинг исломбадбинлик сиёсатлари ва бегона кийимларга қарши нутқ сўзлаш ва йиғилиш маҳаллига айланди. Кўрашувчи олимлардан айримларини қулга олиш билан халқнинг шиорлари жиддийроқ , суханронликлари қизғин ва тўпланишлари эса кенгроқ бўлди. Пойтахтдан Машҳаднинг шаҳар полиция ходимларига машҳур воизларни қулга олиш учун дастур берилди. Аммо руҳонийлар ва воизларнинг сўзларини эшиттиш учун Гавҳаршод масжидида халқнинг кенг кўламда йиғилишлари янада куч олди. Ҳижрий-шамсий 1314 йил 20 тир ойи жума кунининг тонгида Ризохон давлатининг ҳарбийлари халқни тарқатиш учун амалга киришди ва халққа қараб ўқ отишди. Бу можарода бир неча нафарлар ҳалок ва тан жароҳатлари олишди. Аммо халқ тарқалмади ва устуворлик кўрсатишди.                                   

 

Ёрлиқ