июл 12, 2017 11:35 Asia/Tashkent

Қуръоний    ўхшатишларнинг    баён   усули  ва   уларда   сўзларнинг    танланиши  диққатга  сазовордир. Ҳаким  зот  бўлган   Аллоҳ  таъоло   бу  ўхшатиш  ва мисолларни   одамлар   қалби  ва   зеҳнига   яхшироқ    ўрнашиши  учун    таъсирли  бир    тарзда    баён    этган.

Қуръоний    ўхшатишларнинг    баён   усули  ва   уларда   сўзларнинг    танланиши  диққатга  сазовордир.

Ҳаким  зот  бўлган   Аллоҳ  таъоло   бу  ўхшатиш  ва мисолларни   одамлар   қалби  ва   зеҳнига   яхшироқ    ўрнашиши  учун    таъсирли  бир    тарзда    баён    этган.

 Мисол  учун,     жуда кўп  оятларда    дунёнинг     бебақолиги     ҳақида     гап   боради.    Одамларнинг      ўткинчи  дунёга    кўнгил қўйишлари   танқид қилинади.    Одамлар  дунёнинг     ҳақиқатини    англасин   учун    Қуръон мисолга мурожаат   қилади.

  "Ҳадид" муборак  сурасининг  20  ояти каримасида   буюрилади:

"Билингларки,   бу  ҳаёти- дунё фақат  (бир  нафаслик)  ўйин-кулги,  зеб-зийнат,  ўрталарингиздаги    ўзаро мақтаниш   ва  мол-дунё   ҳамда   фарзандларни   кўпайтиришдир,  холос.  (У) худди   бир  ёмғирга   ўхшарки, унинг   (ёғиши   сабабли   униб   чиққан) ўт-ўлани  кофирларни   ҳайратга  солиб (ақлларини   банд қилиб  қўюр). Сўнгра у  қурир, бас, уни   сарғайган   ҳолда   кўрурсиз.  Сўнгра у   қуруқ  чўп  бўлиб  қолур.  (Ҳаёти-дунёнинг   ҳоли   ҳам   шундан  ўзга   эмасдир).  Охиратда   эса  (ўша   тўрт кунлик   дунёга алданиб   қолганлар  учун) қаттиқ  азоб ва   (иймон-эътиқод билан   ўтганлар  учун)   Аллоҳ томонидан   мағфират   ва  розилик   бордир.    Ҳаёти-дунё  эса  фақат   алдагувчи    матодир". 

Самовий  Китобимизнинг    таълимоти  бўйича  инсон  ўзининг  яхши ва   ёмон  амаллари  мукофотини   охиратда   қўлга    киритади.  Исломий   дунёқараш  бўйича  яхши   амалларни    бажарган  кишилар    нажот  топишади.   Аммо ёмон  амалларнинг   бажарувчиларини  даҳшатли  қисмат   кутиб  туради.  "Бақара"   муборак  сурасининг    264  ояти каримасида  Парвардигор  наздида   риёкорлик учун эгалланган  илмнинг   беҳуда   эканлигини  исботаб,  бундай  амални елга совурилган,  деб  атайди.

 "Эй  мўминлар,  молини   одамларга   кўрсатиш учун  берадиган, Аллоҳга ва   охират кунига   ишонмайдиган  кимсага   ўхшаб,   берган  садақаларингизни   миннат ва   озор  билан   йўққа  чиқарманг! Зеро унинг  (риёкорнинг)   мисоли  худди бир  устини   чанг-тупроқ   қоплаб олган   силлиқ  тошга  ўшайдики,   унга  шаррос  қуйган  ёмғир  теккан-да,  қаттиқ-силлиқ   тошлигича   қолдирган. (Ундай риёкор)  мунофиқлар  яхши    амаллар  қилдик,  деб   ҳисоблайдилар, аммо   қиёмат кунида   топган   ва   сарфлаган   дунёларидан  ҳеч  нарсага   эга   бўлмайдилар.

Аллоҳ  кофирларни   ҳидоят қилмайди". Бу  ҳолат    Қуръони каримда қуйидагича   тасвирланган: Улкан  тош бўлаги    устига   юпқагина   қилиб  тупроқ    тўкилсаю,   ана  шу  тупроққа   ҳосил олиш  умидида   уруғ   қадалса.  Ногаҳон    қуйилган   шаррос   ёмғир  тош     юзидаги   тупроқлар ва  уруғларни   ювиб, поклайди.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Муқовимат иқтисодиёти: исломий тараққиёт ва ривожланиш намунаси ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .om

Уруғ қадаган  кишилар   бу   ишларидан    ҳеч қандай   фойда  ололмайдилар. Қуръондаги   ўхшатишларнинг    барчаси    табиат    ҳодисаларидан  олинган   ва  улар    барча  одамларга   тушунарлидир.Қуръони  каримда   борлиқдаги   осмон,  Ер, ой,  денгиз,  ҳайвонот  каби   мавжудотлар   Аллоҳ  таъолонинг    қудрати     нишоналари   сифатида   зикр   этилади.    Бу  Самовий   Китобнинг  муборак  оятларида  митти  мавжудот  бўлган   чивин  ҳам   Аллоҳ  азаматининг   бир  кўриниши   сифатида  тилга   олинган. Қуръони  каримда  келтирилган     барча катта-кичик мисоллар  маълум  бир    мақсадга   қаратилгандир. Масалан,   Аллоҳдан  ўзгага   суянмоқчи   бўлган  кишиларга    ўргимчак    мисол  қилиб    кўрсатилади. Мисол   бу  ҳақиқатни    тасдиқлаш учун   келтирилган    далилдир. Самовий  Китобимизда   ёлғон   худоларнинг    заифу   нотавонлигини  исботлаш   ва    ғафлатга   берилган   инсонларни    уйғотиш  мақсадида  уларга қарата    дейилади:"Бу  ёлғон  худолар    ҳатто  чивинга  ўхшаш  энг   кичик   маҳлуқни   ҳам   яратолмайдилар".  "Ҳаж"   муборак   сурасининг   73 ояти каримасида   ўқиймиз:"Эй  инсонлар,  бир  масал  айтилгандир,  бас,   унга қулоқ   тутинги—Аниқки, сизлар   Аллоҳни  қўйиб,    илтижо қилаётган   бутлар   агар    барчалари    бирлашганларида   ҳам    бир  чивин    ярата  олмаслар,  агар  чивин    улардан     бирор   нарсани    тортиб   олса,  уни   (   ўша чивиндан ҳам)  қутқариб   ола  билмаслар. (Демак,  ўша бутлардан  хожатини  раво   қилишни)  сўрагувчи (мушрик)  ҳам,   сўралгувчи (бутлар) ҳам   ночор-нотовондир". Ҳаким  зот  бўлган   Аллоҳ  таъоло   бу  ўхшатиш  ва мисолларнинг    одамлар   қалби  ва   зеҳнига   яшироқ    ўрнашиши  учун    таъсирли  бир    тарзда    баён    этган.

 

 

 

Ёрлиқ