июл 20, 2017 12:13 Asia/Tashkent
  • Виртуал фазо: имконият ва муаммолар
    Виртуал фазо: имконият ва муаммолар

Бу дастурда интернет ва ижтимоий тармоқлар каби муомала-муносабатнинг замонавий турларидан фойдаланишнинг имконият ва зарарлари ҳақида баҳс юритилади.

Виртуал фазо бугунги кунда замондошларимизнинг шахсий, ижтимоий ва оилавий  ҳаётига энг кӯп таъсир кӯрсатадиган жиддий бир рақибга айланган. Бу соҳир олам кеча-кундузнинг исталган лаҳзасида кишиларнинг вақт, фикр-хаёли ва ӯй-қарашларини мутлақ эгаллаш қудратига эга.Шунингдек у жамиятнинг аксари аъзоларини ҳатто еб-ичиш, вақтида ухлаб дам олиш, иш ва тирикчилик каби муҳим ҳаётий фаолиятлардан ҳам қайтариб туради. Ундан ажралиш жуда қийин муаммога айланган. Виртуал олам кенг қамровли даҳшатли гиёҳвандлик каби лаҳза сайин янги-янги қурбонларни ӯз комига тортмоқда. Ватсап, вайбер, телегром, Вичат, лойн, фейсбук, твиттер, гугл плюс, ютуб ва инстограм бугунги кунда энг машҳур ва маҳбуб ижтимоий тармоқлар бӯлиб, улар дунё бӯйича миллионлаб фойдаланувчини ӯзига жалб этган. Бу фойдаланувчиларнинг ҳар бири маълум мақсадда   ижтимоий тармоққа киради ва ундан ӯз эҳтиёжларини қондиришга ҳаракат қилади.

Интернетнинг ӯта кенг тарқалгани, унда илм ва ҳаётнинг турли соҳаларига оид маълумотларнинг жуда кӯплиги алоҳида шахс ва ҳатто ташкилотлар учун ижтимоий тармоқларнинг хизматидан фойдаланишни зарурий қилиб қӯйган. Ҳатто эндиликда икишилар кундалик ҳаётдаги жуда кӯп фаолиятларини амалга оширишда интернетнинг кӯмагига эҳтиёж сезмоқдалар.

Умумий қилиб айтганимизда мажозий олам бугунги кунда муносабат ӯрнатиш, маълумот бериш, хизмат кӯрсатиш, таълим бериш, соғлиқни сақлаш, электрон давлат бошқаруви ва кӯнгилхушлик каби хизмат турларини ӯз фойдаланувчиларига тортиқ қилади. Бу хизматлар орасида таълим бериш хизмати ижтимоий тармоқларнинг энг мусбат фаолиятига айланиши мумкин. Аммо учинчи оламнинг аксарият мамлакатларида интернетдан асосан кӯнгилхушлик воситаси сифатида фойдаланишади. Бундай мамлакатларда кӯпчилик фаннинг махсус йӯналишларига бағишланган жиддий илмий сайтларни билишмайди. Бунинг ӯрнига фойдаланувчиларнинг аксарияти ӯзларини телегром, вайбер ва инстаграм каби енгил-елпи ижтимоий тармоқларга уришади. Улар асосан вақтларини кӯнгилхушлик билан ӯтказиш учун бу тармоқларга аъзо бӯлишган.

хххххххххххххххххх

Фойдаланувчиларни ижтимоий тармоқларга тортиб турадиган асосий омиллардан бири дӯстлик, қариндошлик ва оилавий муносабатларни давом эттириш ҳиссидир. Ёшларни эса биргаликда амал қилиш ҳисси виртуал фазога тортиб туради. Улар таълим олиш, спорт билан шуғулланиш, иш ва  ҳордиқ чиқариш каби  фаолиятлар жараёнида тенгдошлари билан бирга бӯлишни хуш кӯришади. Ёшлар бу  жараёнда бир-бирларига намуна сифатида таъсир кӯрсатишади, ахлоқий, касбий ва илмий камолот касб этиш учун бир-бирларига тақлид қилишади. Ӯсмир ёшларнинг аксарияти бирор-бир гуруҳ ёхуд ижтимоий тармоққа дӯстлари ва танишлари тавсияси билан аъзо бӯлишганини тан олишади. Демак, ёшларни мажозий фазога тортиб турган асосий омил биргаликда амал қилиш ҳисси ҳисобланади.

Қайд қилиш жоизким, виртуал оламда гарчи фойдаланувчилар бир-бирларидан узоқ бӯлишсада, аммо меҳр-муҳаббат ҳислари бӯйича улар ҳатто реал ҳаётдагидан кӯра ӯзаро яқиндирлар. Болалар ва ӯсмирларнинг ким билан дӯстлашиб, ким билан алоқаларини узиши масаласини ӯзлари мустақил бажаришлари ва бу жараённинг ота-оналар  томонидан назорат қилинмаслиги айни муддаодир. Улар бу фазода дӯстлари билан истаганча ҳазиллашишлари, хурсандчилик қилишлари мумкин. Ёшлар шунингдек бу  ижтимоий тармоқлардаги дӯстларидан  бӯш вақтларини қандай ӯтказиш, зерикканда нима иш билан шуғулланиш каби кӯнгилхушликларнинг янги-янги турларини ӯрганишади.

Хххххххххххххххххххх

Қадрли тингловчилар, сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон Ислом жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан  “Виртуал фазо: имконият ва муаммолар”   эшиттиришини  тинглаяпсиз.   Радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com/ uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ўқиш ва садосини тинглаш имконига эгасиз.    Радиомизнинг электрон манзили   [email protected] 

Хххххххххххххххххх

Ижтимоий тармоқларда фаолият кӯрсатадиган, таважжуҳ қаратиши лозим бӯлган тоифалардан бири бу қиз-жувонлардан иборат фойдаланувчилар гуруҳидир. Ӯтган ӯн йилликларда интернетдан фойдаланувчи хотин-қизлар сони эркаклардан кӯра камроқ бӯлиши мумкин. Аммо кейинги тадқиқотлар ижтимоий тармоқлар аъзолари орасида бугунги кунда қиз-жувонлар сони эркаклардан кӯп эканлигини исботламоқда. Латиф жинс вакиллари мажозий фазо фойдаланувчилари орасида кӯпайиб бораётган экан, демак уларни интернет зарарларидан ҳимоялаш тадбирлари ҳам ишлаб чиқилиши зарур. Зеро, маълумотларнинг гувоҳлик беришича, ёшларнинг 10-15 фоизи виртуал фазодан жиддий зарар кӯришади ва бу зарар кӯрганларнинг аксарияти қизлардир.

Ижтимоий тармоқларнинг зарарларидан чӯчиб, хотин-қизларни мажозий олам имкониятларидан бебаҳра қолдириш ярамайди. Бунинг ӯрнига муомала-муносабатнинг бу янги технологияларидан зарар кӯрмасдан фойдаланиш йӯл-йӯриқлари устида бош қотириш керак. Бу ажабтовур фазонинг янги-янги имкониятлари хотин-қизларни иш билан таъминлашнинг ҳам замонавий шароитларини муҳайё  қилиши мумкин.