август 07, 2017 13:26 Asia/Tashkent

Маънавий саломатлик инсонда хурсандчилик, умид, қониқиш,  сидқидилдан ишониш, тинчлик ва соғлом юракка эга бўлиш, ҳамда бу дунё ва охиратда нажот топиш каби фазилатларни армуғон келтиради

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан.

    Ассалому алейкум азиз  ва муҳтарам тингловчилар.  Мен Адиба Қодирий  "Маънавий соғломлик" туркум эшиттиришнинг  илк  сонини эътиборингизга ҳавола этаман. Ҳаво тӯлқинларида бизга ҳамроҳлик қиласиз, деган умиддамиз.

Мақсад ва маънога эга бўлган маънавий саломатлик инсон ҳаётининг  шундай вазъиятларидан ҳисобланадиким   Худога бўлган имон, эътиқоди, иллоҳий чексиз қудрати ва камолоти, ҳамда ўлимидан сўнг  абадий ҳаётнинг маҳсулидир. Маънавий саломатлик инсонда хурсандчилик, умид, қониқиш,  сидқидилдан ишониш, тинчлик ва соғлом юракка эга бўлиш, ҳамда бу дунё ва охиратда нажот топиш каби фазилатларни армуғон келтиради  ва ахлоқий фазилатлар асосида динамик муносабатлар, ўзи, бошқалар ва қолаверса бутун дунё учун  меҳр-муҳаббатни ижод этади.

“Маънавий соғломлик” дастуримизнинг илк сонида маънавий саломатликка эришиш учун  ислом дини назарга тутган  зарурий кўрсатма ва таълимотлар ҳақида сўҳбатлашамиз. Биз билан бирга бўлинг!

Охирги йилларда жисмоний ва руҳий саломатлик билан маънавиятнинг алоқаси барча одамларнинг диққат-эътиборини ўзига жалб этган. Тадқиқотлар қўлга киритилган натиқобилжаларга кўра диний ва эътиқодий омиллар инсоннинг руҳий ва жисмоний саломатлигида катта таъсир етказади.

Йигирманчи асрнинг охирги йилларида Соғлиқни Сақлаш Халқаро Ташкилоти маънавий соғлиқни жисмоний ва руҳий жиҳатлар ва саломатликнинг ижтимойи омилларига қӯшиб жисмоний, руҳий ва ижтимоий хусусиятлар,  ӯзаро бир -бирларига алоқада бӯлиши, инсоннинг маънавияти ва унинг маънавий саломатлиги бошқа саломатлик жиҳатлар билан алоқа ва муҳим таъсирга эгадир.Ва бу масала эса инсоннинг саломатлигини юксалтириш учун диққат -эътиборга қарор олиши лозим.
Шунинг учун айрим муттафакирлар шундай ақидага эга эдиларким  агар милодий 20 асрда илмий эътибор рукни ташқи муҳит бӯлса,  21 -чи асрда эса илмий диққат -эътибор инсоннинг ички дунёсига қаратилади. Бошқа таъбир билан айтганда,  дунё бизнинг атрофимизни қуршаб олган муҳим кашфиётлар даврасига кирмасдан инсоннинг ички дунёсидаги ӯзгаришларга киради.

Ҳақиқатан инсон икки жиҳат,  руҳ ва жон ила турли қобилият ва истеъдодларга эгадир. Мутаносиб ва мувозанат билан ривожланган қобилиятлар ва истеъдодлар инсон учун ҳақиқий камолотга етиш ва саодатга эришишни армуғон этади. Чунки инсон соғлиги учун жисмоний ва руҳий саломатликнинг барча жиҳатлари бир -бири билан мутаносиб эътиборга олиниши лозим. Жисмоний соғлик касаллик қаршисида қарор олади. Инсон ӯз жисмини соғлом сақлаш учун муносиб дорилардан фойдаланиш,  яхши овқатланиш,  спорт билан шуғулланиш ва бошқа амалларини бажо келтирса жисмоний саломатликни қӯлга киритиши мумкин.
Аммо шифокорлар ва ушбу соҳанинг мутахассислари жамиятнинг маънавий саломатлиги ҳақида шундай хулосага келишганким диний эътиқодлар ва маънавий хатти -ҳаракатлар инсонга ижобий таъсир етказиши мумкин. Ҳаттоки рак каби бедаво касаллик турлари,  гиёҳвандлик ва ногиронлик касалликларни даволашига ёрдам беради.

Албатта дуолар таъсирига хос ва  чекланган маънавий саломатлик ва маънавий ҳолатлар тиббиётда ривожланган дармонларни ӯрнини олиш ва касалликларни даволашда мукамал таъсир етказмайди, балки айтиш мумкинки маънавий жиҳат огоҳлик,  эътиқод, қадриятлар ва инсоннинг хатти -ҳаракатларига таъсир етказади. Шу билан бирга инсон тана аъзоларининг физиологик системасига ҳам таъсир етказади. Инсоннинг танаси ва фикрига етказадиган ушбу таъсирни маънавий саломатлик деб аташади.
Маънавий саломатлик ягона бир таъриф берилмаган мафҳумлар жумласидандир. Ҳарким ӯз дунёқарашига қараб маънавий саломатликни таърифлайди.  Охират дунёсига эътиқод қилмайдиган инсонлар бу масалага моддий нуқтаи назардан қарашади ва ана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб маънавий саломатлик ҳақида ӯз фикрларини изҳор этишади. Уларнинг нуқтаи назарларига кӯра маънавият зоҳирий бир иш бӯлиб умид,  осоишталик ва хурсандчилик каби ҳисс -туйғуларини ӯзига қамраб олади. Шу сабабдан маънавий саломатлик ва маънавиятга эришиш учун мусиқий чолғу асбобларни чалиш ёки мусиқани эшитиш,  санъат ва ҳунар фаъолиятларини бажариш,  жисмоний тарбия билан шуғулланиш диққат -эътибор ва асабларни мустаҳкамлаш техникалари каби фаъолиятларни тавсия беришади.

Аммо диний нуқтаи назаридан маънавият кенгроқ мавқени эгаллайди.Маънавият Парвардигор ва инсон ӯртасидаги доимий алоқадан вужудга келади ва мумин -мусулмон инсонга тавҳид қарашини армуғон этади. Бундай инсонлар барча ишларда Худонинг ҳикмати ва қудратига эътиқод қилишади. У сабаблар системасини пардасининг орқа томонида барча ишларнинг ҳақиқий сабаби унвонида Парвардигор туради деб билади. Бу қараш уни оворачиликдан қутқаради ва унинг шахсияти шакланишининг сабабига айланади.