август 15, 2017 13:09 Asia/Tashkent
  • Қуръоний ҳикматлар

Аллоҳ таъоло ҳам Ўзининг муборак Каломи -- Қуръони карим, Анбиё муборак сураси, 10 ояти каримасида одам фарзандини ақл-заковат юритишга даъват этади: "Дарҳақиқат, Биз сизларга бир Китоб --Қуръон нозил қилдикки, унда сизлар учун зикр (яъни шаъну шараф) бордир. (Чунки у сизларнинг тилингизда нозил қилинди.) Ақл юргизмайсизларми?"

Инсон  ақл-заковат   соҳиби  бўлган   мавжудотдир.  Аллоҳнинг   лутфу карами  ила   унга   ўқиб-ўрганиш   ва  тадқиқ   қилиш хислати  берилган. Дарвоқе, инсоннинг   турли воқеа-ҳодисалар   ҳақида маълумот  олишида   ақл асосий  мавқени  касб  этади. Агар  инсон   ақл қудратидан  фойдаланмаса,  у  ҳақиқатдан   бебаҳра  қолар,   табиатнинг   ҳайратланарли   ўзгаришлари   ошкор бўлмас,   натижада   бошқа мавжудотларни   ўз  ихтиёрига  қаратолмас  эди.    Ақл нуридан    баҳраманд   бўлмаган   инсон  яхши-ёмонни ажрата  билмасди.  Ақлнинг аҳамияти  ҳақида    шу нуктани   таъкидлаш лозимки,   заковат  билим  ва   маълумотларнинг   асосий  пойдевори  бўлиб, аҳли  башар   маданият   ва  тамаддуни  ана  шу    пойдевор  устига  қурилган. 

Аллоҳ  таъоло  ҳам  Ўзининг   муборак  Каломи --  Қуръони   карим, Анбиё муборак сураси, 10 ояти каримасида одам фарзандини ақл-заковат   юритишга    даъват  этади:  "Дарҳақиқат, Биз  сизларга   бир  Китоб  --Қуръон   нозил қилдикки,   унда   сизлар  учун   зикр (яъни шаъну   шараф) бордир. (Чунки у  сизларнинг    тилингизда   нозил қилинди.) Ақл  юргизмайсизларми?"

        Ҳақиқатларни    шарҳлаш  Самовий  Китоб—Қуръони каримнинг  ўзига    хос    хусусиятлари   ҳисобланади.   Қуръонда    барча   ҳақиқатлар   аниқ-равшан    бир  тарзда    баён    этилади ва   шу   услубда  инсонда   ақл-заковат   қудратининг   уйғонишига    туртки  бўлади. Қуръони карим Зухруф муборак сураси, 2-3 ояти карималарида келган: "Очиқ-равшан   Китобга—Қуръонга қасамки, албатта  Биз  уни   сизлар   ақл   юргизишингиз (маъно-мазмунини   фаҳмлашингиз) учун  арабий Қуръон  қилдик"

   Бир  нукта  барча  мутафаккирларнинг  таважжуҳини   ўзига  жалб айлаган.  Парвардигори карим Қуръони каримда  Ўз  ҳабиби  Муҳаммад Мустафо (с)га  одамларни  Аллоҳга  даъват  этиш пайти  мантиқий ва  ҳакимона   сўзлардан   фойдаланиш  топшириғини  беради.  Бу  ҳақда  "Наҳл" муборак  сурасининг  122- ояти каримасида   буюрилади: " Биз унга   бу  дунёда чиройли   (обрў-эътибор)  ато   этдик (зеро,  барча    динларнинг   аҳллари  Иброҳим  алайҳиссаломнинг  номларини  ҳурмат билан тилга  оладилар) Албатта, у  охиратда ҳам солиҳ—яқинларимиздандир". Ақл-заковатдан   фойдаланиш  муҳим  масала  ҳисобланади. Аллоҳ  таъоло  ақлни  воқеа-ҳодисалар ҳақиқатини  тадқиқ қилиш  ва уни  англашнинг муҳим  омили  деб  атаб, "Қасас" муборак сураси, 60 -ояти  каримада  буюради: "Сизларга  берилган  нарсалар  фақат  ҳаёти-дунёнинг мато ва  зийнатларидир. Аллоҳ  ҳузуридаги (ажру мукофот) эса   яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир, ақл юргизмайсизларми?!"Аллоҳ  таъоло   Ўзининг   муборак  Каломи - Қуръони  каримда  одам  фарзандини  ақл-заковат   юритишга    даъват  этади.

Ақл-заковатдан   фойдаланиш  муҳим  масала    ҳисобланади.Аллоҳ  таъоло  ақлни  воқеа-ҳодисалар   ҳақиқатини   тадқиқ   қилиш  ва  уни   англашнинг муҳим  омили  деб атайди. Қуръони карим оятларида  келтирилишича, инсонларнинг  қадр-қиймати  уларнинг  ақл-заковатдан фойдаланиш меъёри  билан  ўлчанади.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “ Қуръоний ҳикматлар ” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили uzbek@Pars Today .сom

 Парвардигори   карим  ақл-заковатсиз  кимсаларни   Ўз Китобида  кар ва   кўр деб атаб,  уларни   энг   тубан  мавжудотлар  сафига  қўшади."Анфол"  муборак   сурасининг   22-ояти   каримасида  буюрилади: "  Албатта кар ва  соқов   бўлиб  олган   ақлсиз кимсалар  Аллоҳнинг   наздида   энг  ёмон ҳайвонлардир".   Қуръони карим  аҳли   башарни   илм-маърифат  ўрганишга, ўзининг   ақл-заковатидан   имкон  қадар   кўпроқ  фойдаланишга  даъват  этади.  Жуда кўп  мутафаккирлар оламдаги  аниқ ҳисоб-китобларга   асосланган   ҳакимона  тартиб-низомни   кузатгач,  бу  тартиб-низомни  яратган   Зот қаршисида    таъзим  бажо келтиришади.Чунончи, "Фотир" муборак  сурасининг  28  ояти   каримасида   айтилишича:"Шунингдек,  одамлар, жониворлар ва  чорва   ҳайвонлари  орасида  ҳам  ранг-баранглари   бордир.  Аллоҳдан   бандалари   орасидаги   олим-билимдонларигина  қўрқур.Шак-шубҳасиз, Аллоҳ  қудратли, мағфиратлидир". Аллоҳ таъоло   инсондан  илоҳий  оятлар   ва  белгилар   ҳақида   тафаккур   юритишни    талаб   қилади.  У инсонни  ақл-тафаккур   воситасида  иймон келтириб, Қуръон  ҳақиқатларига   таслим  бўлишини    доимо   эслатиб   туради.  Турли воқеа-ҳодисалар  ҳақида   фикр   юритишга   даъват   этади.

Аллоҳ  таъоло  Қуръони каримнинг  бир   неча    ояти карималарида   табиатдаги   ўзгаришлар, охират  дунёси  ва   тарихий  ҳодисалар   ҳақида   гапириб, ана   шулар  ҳақида  одамлар   тафаккур    айласин учун,    биз   бу мавзуларни  эслатдик, дея   таъкидлайди. Бу  Илоҳий Китоб  инсонни   тафаккур  қилишга ундагани  каби  ақл-заковат   неъматидан   фойдаланмайдиган   кишиларни    танқид қилади, ҳамда    доимо  инсон  ва ҳайвон    ўртасидаги   чегара   аҳли  башарнинг  ақл ва   заковати   эканлигини    эслатади.