август 16, 2017 13:01 Asia/Tashkent

Янги эшиттиршилар билан таништириш

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан

Ассалому алайкум, азиз ва муҳтарам радиотингловчилар!

"Биз ва тингловчи" номланган ҳафталик эшиттиришнинг янги сони  яна эфирда. Бизни тинглаб  борасиз деган умиддамиз.

Эрон халқаро радиосининг ўзбек тилидаги эшиттиришларнинг азиз мухлислари, маълумингизким, қатор  эшиттиришлар орқали сизни радиомизнинг дастурларида ўрин олган янги дастурлар ва радиомизнинг сайти ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида чоп этилган  муҳим янгиликлар билан таништириб боришга ҳаракат қиламиз. “Биз ва тингловчи” сизнинг эшиттиришингиз. Шу сабабдан  сиз - азиз  тингловчилармизнинг талаб ва истаклари ҳам  биз учун муҳим саналади.  Биз сизнинг талабларингиз асосида бўлган мавзулар тўғрисида суҳбат қилишни биринчи ўринда қўйганмиз. Эшиттиришларга доир қилган танқидларингиз ва  радио ижодкорлари томонидан йўл қўйилган   камчиликларни бартараф этишга ҳаракат қиламиз. Шу боисдан сиз истак ва талабларингиз ва ҳатто танқидларингиз билан, албатта, агар ўринли бўлса,  бизга бемалол мурожаат қилишингиз мумкин.

 Энди эса сизни Эрон радиоси Ўзбек хизматининг оқшомги дастурларида ўрин олган янги эшиттириш билан таништирмоқчимиз. Ушбу туркум эшиттиришларнинг номи “Маънавий соғломлик” дея аталади.   “Маънавий соғломлик” рукни остидаги туркум радиомақолаларнинг матни Эрон телерадиокомпаниясининг “Маърифат ва маданият” бўлимида тайёрланган. Уларнинг режиссёри ва эфирга узатиш масъули ҳамкоримиз Умид Сафоиниё бўлиб, матнлар таржимони ва эшиттириш бошловчиси Адиба Қодирийдир.

Мазкур янги эшиттиришлар борасида кенгроқ маълумот бериш учун биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийни суҳбатга чорладик.

Қизиқарли суҳбатлари учун биз ҳамкоримиз Адиба Қодирийга миннатдорчилик изҳор этамиз.

 Қадрли мухлислар,  сиз  ўзингизнинг дастурингиз бўлган “Биз ва тингловчи”  рукни остидаги ҳафталик эшиттиришининг янги сонини тинглаяпсиз.

 Эслатиб ўтамиз,  сиз ушбу эшиттиришлар орқали фикр- мулоҳаза ҳамда таклиф ва танқидларингизни  радиомизнинг интернет сайти  ParsToday.com / uz ва  электрон манзилимиз uzbek@ ParsToday.com  ҳамда мобайл апликешн орқали   бизга юборишингиз мумкин.

Биз билан ушбу телефон рақами  орқали ҳам боғланишингиз  мумкин:+98939736 25 45 Машҳад шаҳри,

Қўнғироқларингизни кутиб қоламиз.

Эшиттиришимиз давом этади.

Шуни таъкидлаш лозимки, инсон соғлиги ва  жисмоний саломатлиги  соҳасида  амалга оширилган   барча сайъ-ҳаракатларга қарамай, саломатликнинг маънавий мавзусига тегишли масала ҳақида  камроқ диққат-эътибор қаратилган. Чунончи,    саломатликка тегишли бўлган айрим баҳс-мунозараларда маънавий саломатликни  “унутилган омил” сифатида таъкидлашади.

Саломатлик соҳасидаги  маънавий фаъолиятларга ишонмайдиган инсонлар ҳам  бор.  Одатда улар шундай ақидага эгаки, соғлиқ ва касаллик инсон жисмидан келиб чиқади. Бу фаолиятларни эса  руҳий саломатлик ёки касаллик номи билан   тилга олишади ва бу нарса ижтимойи бир шароит ҳисобланиб, инсоннинг умумий маслаҳатлашуви асосида қўлланилади. Яъни, агар  ҳақиқатни  нафс саломатлигининг белгиси ва ёлғон унинг касаллигининг белгиси деб аталса, ўша вақтда ижтимоий маслаҳатлашувлар  учун фақат бир шароит  ҳисобланади. Аксҳолда ҳақиқат ва ёлғон ўртасида бошқа ҳеч қандай фарқ қолмайди. Очкўзлик ва қаноат, иффат ва беҳаёлик, мағфират ва қассос ўртасида ҳеч қандай ҳақиқий алоқа йўқ ва жисм ва руҳ саломатлиги ёки касаллиги билан боғлиқ эмас.

Ҳозир эса доимий тингловчиларимиздан бири Ўктамжоннинг билдирган фикрлари билан танишамиз. Азиз тингловчимиз Ўктамжоннинг билдирган фикрлари эди.

Қадрли   мухлислар, "Биз ва тингловчи" рукни остидаги туркум эшиттириш билан ҳамкорликни янада фаоллаштирасиз деган умиддамиз. Бундан кейин ҳам  Эрон радиоси орқали эфирга узатилаётган эшиттиришлар борасида қимматли маслаҳатларингизни бизга дариғ тутманг.  Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Омон бўлинг.