Нур диёридан
Парвардигор номи билан қасам ичаманким у уша бизнинг ота-боболаримиз йиллар давомида кутган ҳақиқий пайғамбардир.
.Ассалому алейкум азиз ва муҳтарам тингловчилар. Ёлғиз ва қодир Парвардигоримизнинг тинчлик ва раҳмат элчиси ҳазрат Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васалламга салому салавот йўллаб, "Нур диёридан" туркум эшиттиришнинг бугунги сонини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Азиз тингловчилар, ривоятимизни шу жойига келган эдикки Абу Ҳориса деди: Парвардигор номи билан қасам ичаманким у уша бизнинг ота-боболаримиз йиллар давомида кутган ҳақиқий пайғамбардир.
Р) Укаси Абу Ҳорисдан бундай жавобни кутмаган эди. Абу Ҳориса уни шундай гирдобга тортдиким, ўзи ҳам бундай гирдобдан қутилиш қобилиятига эга эмас эди. Сўнгра, Абу Ҳорисанинг укаси ҳайратланиб ундан сўради: Агар бу айтганларингиз ҳақиқат бўлса, нима учун сиз бузургворлар бу ҳақиқатни қабул қилмайсизлар? Бундай савол бериш ва у ҳақида сўзлаш ўрнига у билан дўст бўлсак яхши бўлмас эдими? Абу Ҳориса деди: Ҳа, биродарим бу айтган сўзларим ҳақиқатдир. Аммо афсуским одамлар билан бу ҳақиқат ҳақида сўзлашиб бўлмайди. Улар ўз пешволаридан итоат қилиш амалини эмас, балким муқовимат қилиш ҳаракатларини кутишади. Одамлар бизнинг майл-истакламиз билан эмас, балки ўзларининг истак-хоҳишлари амалга оширишини истайдилар. Бундай одамлар билан қандай муомалада бўлишимни ўзинг айтгин!
Абу Ҳорисанинг сӯзлари аччиқ эди. Ҳайратда қолган унинг укаси бораётган йӯлидан қайтиб акасининг айтаётган сӯзларига ўйланиб қолди. Абу Ҳориса деди: "Биз халқ ва диннинг бузургворларимиз. Биз уларни тарбиялаганмиз. Ва уларнинг кунгил қуйганлари бӯлмаганида мен ва сенинг ӯртамизда ҳеч қандай масофа йӯқ эди. Агар сен менинг ӯрнимга бӯлганингда халқнинг молу жонларидан бераётган нарсаларига эьтибор қаратмасдингми? Ва билган нарсангни тилга келтирардингми? Агар бу араб кишининг пайғамбарлигига гувоҳлик берсам, халқнинг сояси остида қӯлга киритилган шон -шавкатимни эсдан чиқармаслигим керакми?
Абу Ҳорисанинг укаси айтди: "Аммо халқ сизга пайравлик қилишади. " Абу Ҳориса деди: йӯқ бундай эмас. Улар ӯз ҳою ҳавасларига пайравлик қилишади. Агар биз уларнинг йӯлида бӯлмаганимизда уша заҳоти бизни эсдан чиқарардилар. Афсуски бу ҳақиқатдир.
Р) Икки ака ука ӯртасида яна сукут ҳукмрон бӯлди. Ва уларнинг ҳар бири хаёл сираб қолишди. Улардан бири келажак фикрида бӯлса, бошқа бири эса ӯтмиш фикрида эди. Абу Ҳорисанинг укаси деди: Акам Абу Ҳорисанинг назарида келажакка ишонч қолмаган бӯлса ва икки йӯлнинг орасида ҳайратланиб қолган бӯлсада, аммо мен ӯтган ҳаётимизнинг фикрида эдим.
Бизнинг ӯтмишимиз садоқатдан тўла эди ва биз уни бузургворларимиз учун қурбон қилган эдик. Биз бу ӯтмишни ёруғ деб уйлардик. Аммо қабрнинг қаронғулигидан ҳам қаронғуроқ эди. Бизлар тирик ӯликдек эдик. Р) Пайғамбар (с) -нинг дийдорига чанқоқ қолган Нажрон масеҳийларининг карвони асл пайтининг жазиррама иссиқлигида Мадина шаҳрига яқинлашиб қолган эди. Бу карвон ӯзи билан айримлари эркак, айримлари эса аёл, бир гуруҳи эса доно, бошқа бир гуруҳи бӯлса оддий одамлар, айримлари умидвор ва айримлари бӯлса ноумид қолган намояндаларни олиб келарди. Улар йиллар давомида эшитган нарсалардан кейин Мадина гавҳарини тамоша қилиш ва келмаган шахсларга курган нарсаларини ҳикоят этиш учун келишарди. Абу Ҳорисанинг укаси деди: Мен карвоннинг умидсизланиб қолган кишилардан эдим ва Мадинадаги ӯзини пайғамбар деб билган шахсга ишонмайдиганлар жумласидан эдим. Аммо акам билан сӯҳбатлашганим ва Абу Ҳорисанинг тилидан уша ҳақиқатни эшитганимдан сӯнг қандай қилиб уша олдинги шахс бӯлишим мумкин эди.Агар Абу Ҳорисадек пешвони халқнинг сарварлиги гирифтор қилиб қӯйган бӯлса, мен ҳам худбинлигимнинг тор қамоғида гирифтор бӯлиб қолишим лозим эдими? Афсус ! Бундан кейин мен қолган эдиму Мадина шаҳри. Шунингдек Пайғамбар (с) -нинг хилватида бӯлган пок лаҳзаларда мусулмонликни қабул қилдим. Кимки ҳақиқатни излаган қалбга эга бӯлса ва ҳақиқат йӯлида сайъ -ҳаракат қилса охири парҳизкорликка етиши муқаррар.